Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Арсенал» бу сафар «Бавария» тўсиғидан ўта оладими?

2016/2017 йилги мавсум Европа Чемпионлар лигаси нимчорак финали ўйинлари бошланишига ҳам кам вақт қолди.

15 феврал куни 2009/2010 йилги мавсумдан буён бу босқичдан ўта олмаётган Арсен Венгер шогирдлари уларни 2013 ҳамда 2014 йилларда айнан нимчорак финалда чиқариб юборган «Бавария»га қарши баҳсга киришади.

Аввалги ўйинлар

Иккала жамоа илгари жами 10 марта тўқнаш келган. Эътиборли томони, учрашувларнинг барчаси 2000 йилдан кейинга тўғри келади. Ўзаро ўйинларнинг 5 тасида мюнхенликлар, 3 тасида лондонликлар устун келган, икки ўйинда эса муроса кўчаси танланган. Ўтган мавсумда гуруҳ босқичида лондлонликлар ўз майдонларида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган ва Мюнхенда 5:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди. 2000/2001 йилги мавсумнинг иккинчи гуруҳ босқичида Лондонда 2:2 ҳисбодаги дуранг қайд этилган, Мюнхенда мезбонлар минимал ҳисобда ғалаба қозонган.

«Бавария» 2004/2005, 2012/2013 ва 2013/2014 йилги мавсумларда «Арсенал»ни нимчорак финалда тўхтатган. 2013/2014 йилги мавсум нимчорак финалида Лондонда 2:0 ҳисобида устун келган «Бавария» Мюнхенда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган. Ундан олдинги мавсум нимчорак финалида эса мюнхенликлар Лондонда 3:1 ҳисобида, лондонликлар Мюнхенда 2:0 ҳисобида ғалаб қозонган. Меҳмонда урилган гол «Бавария»ни чорак финалга олиб чиққан. 2004/2005 йилги мавсум нимчорак финалида «Арсенал» Лондонда 1:0, «Бавария» Мюнхенда 3:1 ҳисобида зафар қучган.

Ўйин атрофидаги фактлар

15 феврал куни «Бавария» сўнгги беш мавсум давомида 17-марта инглиз жамоларига қарши майдонга тушади. Жумладан, мюнхенликлар 2012 йил финалда пеналтилар церийасига къора «Челси»га имкониятни бой берган эди. Инглиз жамоаларидан жами 13 марта устун келган «Бавария» 6 марта дуранг ўйнаб 3 марта мағлуб бўлган. Мюнхенликлар сўнгги уч мавсум давомида фақат ярим финалда тўхтатилган. Жамоа Чемпионлар лигасида ўз уйида кетма-кет 15 марта ғалаба қозониб (учтаси ушбу мавсумда), бу борада амалдаги рекордчи ҳисобланади.

«А» гуруҳида биринчи бўлган «Арсенал» эса 2005/2006 йилги мавсумдан буён илк марта гуруҳ босқичини мағлубиятсиз якунлади. Сўнгги олти мавсумда нимчорак финалдан ўта олмаган лондонликлар Чемпионлар лигасида сафарда ўтказган сўнгги 7 ўйинидан 3 тасида имкониятни бой берган. Германияга қилган сўнгги 3 сафарида жамоа бир дуранг ва икки мағлубият қайд этган. Немис жамоаларига қарши ўйинларда «Арсенал»нинг кўрсаткичлари қуйидагича: 16 ғалаба, 6 дуранг ва 12 мағлубият.

Таниш чеҳралар

Петр Чех «Спарта», «Челси» ва «Арсенал» таркибида «Бавария»га қарши 8 марта ўйнаган: 3 ғалаба, 1 дуранг, 4 мағлубият. 2012 йилда Мюнхенда ўтган финалнинг қўшиб берилган бўлимларида у Арен Роббеннинг пеналтидан берган зарбасини қайтариб, «Челси»нинг ғалабсига ҳисса қўшган. «Бавария» устози Карло Анчелотти 2009-2011 йилларда «Челси»да Чехга устозлик қилган ҳамда улар биргаликда Премер Лига ва Англия Кубогида ғолибликни қўлга киритган.

Месут Ўзил «Шалке 04», «Вердер», «Реал» ва «Арсенал» сафида «Бавария»га қарши 15 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган. Арен Роббен эса «ПСВ», «Челси» ва «Бавария» таркибида «Арсенал»га қарши 12 марта ўйнаб, 2 та гол урган. «Бавария» ярим ҳимоячиси Хаби Алонсо «Ливерпул» билан «Арсенал»га қарши 13 марта; «Арсенал» футболчиси Гранит Шака Мёнхенгладбахнинг «Боруссия»си ва «Базел» сафида «Бавария»га қарши 10 марта ўйнаган.

Ўзил, Мустафи, Ноер, Боатенг, Мюллер, Хуммелс, Киммих ва Лам Германия терма жамоасида, Санти Касорла, Начо Монреал, Хаби Алонсо, Тиаго Алкантара, Хави Мартинес ва Хуан Бернат Испания, Дебюши, Жиру, Коселни, Рибери ва Коман Франция, Алексис Санчес ва Артуро Видал Чили терма жамоасида бирга топъ суради. Ўзил ва Алонсо 2010-2013 йилларда «Реал», Санчес ва Алкантара 2011-2013 йилларда «Барселона», Чех ва Роббен 2004-2007 йилларда «Челси» таркибида бирга ўйнаган.

Киритилди: 18.01.2017 21:36. Ўқилди: 9036 марта. Фикрлар: 2 та.

АПЛ

ЕЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 10 17
2 ПСВ 8 10
3 Ланс 6 8
4 Севилья 6 2

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

18.04.2024. ЕЧЛ. Чорак финал.
00:00
Бавария
1-0
Арсенал

Навбатдаги учрашув

20.04.2024. АПЛ. 34-тур.
23:30
Вулверхэмптон
-:-
Арсенал

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.