Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Испания кубоги. «Барселона» — дастлабки финалчи

Испания кубогининг ярим финал босқичи доирасида дастлабки жавоб ўйини бўлиб ўтди. «Камп Ноу»да бўлиб ўтган «Барселона» ва «Атлетико» ўртасидаги баҳсда мухлислар шиддатли ўйинга гувоҳ бўлишди.

Симеоне шогирдлари учрашув бошида тезкор гол уриб олиш мақсадида олдинга ташланишди, аммо тартибли ҳимояланган "кўк-анорранглилар" аста-секин ўйинни тенглаштиришди. Биринчи бўлим тугашига 2 дақиқа қолганида Луис Суарес каталонияликларни ҳисобда олдинга олиб чиқиб, меҳмонларни қийин ағволга солиб қўйди. Боиси, Мадридда ўтган дастлабки учрашувда "Барса" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Иккинчи бўлим анча асабий ўтди ва тенгкурашлар остида ўди. Ҳакам дастлаб "Атлетико"нинг тоза голини инобатга олмаган бўлса, орадан кўп ўтмасдан Сержи Робертони майдондан четлатиб, меҳмонларга ёрдам қўлини чўзгандек  бўлди. Натижада мадридликлар яна олдинга ташланишди, аммо бу узоқ давом этмади. Феррейра Каррасконинг қизил карточка олиб, майдонни тарк этиши яна ўйинни тенглаштирди.

Ўйин сўнгида "Атлетико" ва-банкка борди ва олдинга интилди. Гамейро пенальтидан самарали фойдалана олмаган бўлса, ўйиндан гол киритишга муваффақ бўлди.

Қолган дақиқаларда ҳар иккала томон гол уриш учун имкониятларга эга бўлса-да, мухлислар бошқа гол кўришмади. Натижада "Барселона" Испания кубоги финалига чиққан дастлабки жамоага айланди.

Дарвоқе, ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Луис Суарес ҳам майдондан четлатилди. Энди у Сержи Роберто каби финалда иштирок эта олмайди.

Испания кубоги, ярим финал, жавоб ўйини
Барселона – Атлетико 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 43 Суарес, 1:1 – 83 Гамейро.
Барселона – Силлессен, Умтити, Пике, Альба, Денис Суарес (Маскерано, 62), Сержи Роберто, Андре Гомеш, Ракитич (Иньеста, 72), Туран (Бускетс, 70), Месси, Луис Суарес.
Атлетико – Мойя, Савич, Филипе Луис, Хуанфран, Годин (Люка Эрнандес, 49), Сауль, Коке, Гайтан (Корреа, 48), Феррейра Карраско, Гризманн, Торрес (Гамейро, 61).
Огоҳлантиришлар: Сержи Роберто (19), Феррейра Карраско (36), Ракитич (66), Силлессен (76), Савич (76), Суарес (87), Филипе Луис (90), Бускетс (90).
Четлатишлар: Сержи Роберто (57), Феррейра Карраско (69), Луис Суарес (90).

Киритилди: 08.02.2017 07:04. Ўқилди: 10927 марта. Фикрлар: 9 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Атлетико 10 20
2 Лацио 8 13
3 Фейеноорд 6 6
4 Селтик 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

21.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
21:30
Алавес
2-0
Атлетико

Навбатдаги учрашув

28.04.2024. Ла-лига. 33-тур.
00:00
Атлетико
-:-
Атлетик Бильбао

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.