Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Стерлинг «Ливерпуль»дан кетиши керакми?

Ёхуд ёш ва иқтидорли футболчилар ҳақида...

Шундай футболчилар борки, уларнинг иқтидори, қобилияти кучли, аммо тўп сураётган клублари унчалик кучли эмас. Оқибатда ҳали анча ёш бўлган, рақобатда чиниқиши талаб қилинадиган футболчилар клубда етакчи бўлиб қолишади. Бу эса аксарият ҳолларда ўша футболчиларнинг ривожланишдан тўхташига сабаб бўлади. Бугунги мақоламизда клуби рақобатбардош бўлмаган ва вақтида кучли жамоага ўтган футболчилар ҳақида сўз юритамиз.

Раҳим Стерлинг. Раҳим айни дамда ўзидан анча тажрибали футболчилар билан бирга тўп сурадиган, улардан билмаганларини ўрганадиган ёшда. Тўғри, футболчи яхшигина қобилият, техникага эга. Аммо ана шу техникасини қандай ва қайси вазиятларда қўллашни пухта ўрганиши учун унга тажриба керак. Айни дамдаги «Ливерпуль»да эса бунинг имкони йўқ. Тўғри, Стивен Жеррард ҳамон «Ливерпуль»да. Аммо Стерлингнинг шу ёшидаёқ клубида етакчилардан бирига айланганидан билиш мумкинки, жамоада тажрибали футболчилар кам, қолаверса, айни пайтда «Ливерпуль»нинг савияси сезиларли даражада тушган. Бироқ Раҳим Стерлинг ўз устида ишлаб, мустақил шуғулланишдан тўхтамасагина буюк футболчига айланиш мақсадини уддалаши мумкин. Боиси, унинг ўзга чораси йўқ, чунки Раҳим айни дамда Ливерпулдан кетадиганга ўхшамаяпти.

Поль Погба. Жаҳон чемпионатида яхшигина порлаган Погба ҳам ҳозирда ўзига асқотадиган даражадаги клубда тўп сураётгани йўқ. Тўғри, Туриннинг «Ювентус»и Италияда пешқадам, аммо футбол фақат Италия дегани эмас. Туриннинг биринчи рақамли клуби анча пайтдан бери халқаро мусобақаларда қоқилиб келмоқда. Поль Погба эса «Юве»нинг энг кучли футболчиларидан бири. Ваҳоланки, у ҳали анча нарса ўрганиши керак. Муҳими, ҳозир халқаро мусобақаларда кўпроқ қатнашиб, керакли ютуқларни қўлга киритадиган пайти. Ёши ўтиб қолганидан кейин эса бунга имкони бўлмайди. Эҳтимол, франциялик футболчининг «Ювентус» билан шартномасини узайтириш борасида бироз ўйга толганига шу омил сабаб бўлгандир. «Олимпиакос»дан учралган мағлубиятдан сўнг Поль ҳозирги жамоасида нимагадир эришишига шубҳа қилаётгандир. Нима бўлганда ҳам, Погба муносиб, шиддатли рақобат бўладиган жамоага ўтиши ёки «Ювентус» шундай жамоага айланиши зарур. Андреа Пирлонинг маҳоратига шубҳа қилмаса ҳам бўлади, лекин, афтидан, барибир, Погба фаолияти йўналишини ўзгартирмаса бўлмайдиган кўринади.

Хамес Родригес. Бразилия майдонларида порлаб, миллионлар ўйинида колумбиялик ёш иқтидор ҳам борлигини кўрсатиб қўйган Хамес ўз вақтида Мадридга кўчиб ўтди. Чунки у «Монако»да деярли тилга тушмаётган, қолаверса, кучли босим остида тўп сурмаётганди. Агар трансферлар вақтида «Реал»га ўтмаганида, эҳтимол, ҳозиргичалик тилга тушмаган бўларди. Аммо Родригес ўз вақтида олдинга тўғри қадам ташлади ва унга футбол борасида етарлича дарс берадиган жамоа аъзосига айланди. Қолаверса, Хамес «Реал»нинг бошқа аъзолари каби мухлисларнинг диққат марказида бўла бошлади, бу эса, табиийки, ундан янада яхшироқ ўйнашни талаб қилади. Шу билан бирга, Родригес иқтидорли бўлса-да, ҳали жамоасининг Погбаси ёки Стерлингига айлангани йўқ. Сабаби, «Реал»да Хамесдан кучлироқ футболчилар истаганча топилади. Қолаверса, Мадрид клуби футболчи исталган ютуғини қўлга киритиши мумкин бўлган жамоалар сирасига киради. Фақат Хамесдан ўз устида ишлашни тўхтатмай, рақобатга бардош бериш талаб қилинади.

Мунир Эл-Ҳаддодий. Эндигина 19 ёшни қаршилаган Мунир ҳозирданоқ яхшигина истеъдод эгаси эканлигини кўрсатди. Аммо жамоасида ўз ўрнига эга бўлиш учун ҳали анча тер тўкишига тўғри келади. Чунки у «Барселона»да тўп суради, бу жамоада эса Мунирдан тажрибалироқ футболчилар талайгина. Демак, ёш футболчи учун яхшигина рақобат майдони тайёр. Шундан ҳам ўйинчининг «Барселона»ни танлаб адашмаганини билиш мумкин. Агар Месси ёки Суаресдан ўзига керакли нарсаларни ўрганиб олса, ҳужумчига зарур бўлган сифатларни ўзлаштиролса, дунё футболи янги юлдузни кўриши тайин. Бу эса табиийки профессионал футболнинг янги вакили бўлган Мунир учун айни муддао. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, икки давлат фуқаролиги (Миср ва Испания)га эга бўлган Эл-Ҳаддодий Испания терма жамоаси сафида тўп суришни исташини айтиб ўтди. Кўпчилик унинг бу қарорини маъқулламади, бироқ Мунир кучлироқ терма жамоада ўйнаб, яхшироқ натижаларни қўлга киритишни, бир сўз билан айтганда, дунё футболида муносиб из қолдиришни истади. Бу — унинг қарори.

Тибо Куртуа. Бу посбоннинг «Атлетико»га ижара асосида ўтгани унинг келажагини белгилаб берди. Чунки Мадриднинг иккинчи жамоаси айнан ўтган мавсумда анчагина мазмунли ўйин кўрсатди, халқаро мусобақаларда фаол ҳаракат қилди. Тибо эса ёш бўлишига қарамасдан, ажойиб ҳаракат қилди. Ҳатто Испания чемпионатининг энг яхши дарвозабони ҳам бўлди. Эҳтимол, Тибо бошқа кучсизроқ, ўртамиёна жамоага ўтганида, бунчалик машҳурликка эришмасди, ўз имкониятларини тўлалигича намойиш қилолмасди. Буни қарангки, айнан Мадриддаги қойилмақом ҳаракатлари сабабли Моуринью Куртуани «Челси»га қайтарди. Ҳозирда ёш посбон «Челси»нинг кўп йиллик асосий дарвозабони Питер Чехни захирага михлаб қўйди.

Алан Халилович. Бир пайтлар бизнинг ёшларга қарши тўп сурган хорватиялик ёш футболчи етарли даражада иқтидор ва шижоатга эга эканлигини кўрсатиб берганди. Оқибатда у қатор клублар назарига тушди ва Алан ўзига энг маъқул ва тўғри вариантни танлади, «Барселона» аъзосига айланди. Каталония жамоаси бу ўйинчи учун тажриба мактаби вазифасини ўташи, Халилович, агар рақобатда енгиб чиқса, ўз устида ишлашдан тўхтамаса, Месси ёки Роналду каби машҳур футболчи бўлиши табиий. Ҳозирги клубида унга бунинг учун ҳамма нарса етарли.

Футболда кучлилар, иқтидорлилар ғолиб бўлади. Биз эса мақоламиз қаҳрамонларининг ҳам келажакда янада кучли футболчи бўлиб етишишларига тилакдошмиз.

Низомжон ИСЛОМОВ

Киритилди: 24.10.2014 18:55. Ўқилди: 7880 марта. Фикрлар: 11 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Атлетико 6 16
2 Лацио 6 9
3 Фейеноорд 6 6
4 Селтик 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

18.03.2024. Ла-лига. 29-тур.
01:00
Атлетико
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.