Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Уч мавсум» синдроми?! «Барселона»га нима бўлди?

2017 йилни “Барселона” бир мағлубият ва дуранг билан бошлади. Каталонияликлар ҳар қандай танаффусдан кейин шундай қийинчиликларни бошидан ўтказади, одатда. ФИФА кунлари бўладими ёки қисқа таътиллар, жамоа ўз ўйин ритмига тушволиши қийин кечади. Бунга аввал ҳам кўп гувоҳ бўлганмиз. Аммо бу сафарги муаммонинг илдизи чуқурроқ, назаримда.

Футболда маълум бир услубнинг 3 мавсумдан ортиқ устун туриши қийин масала. Бунинг турли сабаблари бор: асосий таркиб чарчоғи, жароҳатлар, услубга янги футболчиларнинг қўшилиб кета олмаслиги, рақибларнинг жамоа ўйинини яхши таҳлил қилиб, унга қарши “қуролланиши” ва ҳоказо. Ўз вақтида Гвардиоланинг услуби бошқа ҳамкасблариникига қараганда узоқроқ яшаганди. Аммо ундан олдин Луи ван Гаал (1997-2000), Франк Райкард (жамоани беш мавсум бошқарган бўлса-да, фақат ўрталиқ уч мавсуми муваффақиятли кечганди) каби мураббийларнинг ғояси “Барселона”да уч мавсумдан ортиқ яшай олмаганди. Луис Энрике ҳам айни дамда шу каби ҳолатга туша бошлади.

Гвардиола кетгач, каталонияликлар ҳолати маълум инқироз остида қолганди. Тито Вилановага вазиятни ўзгартиришга соғлиғи йўл бермади. Тата Мартино эса клубга мослаша олмади. Энрике таклиф қилингач, ниманидир ўзгартириши керак эди ва у ўзгартирди ҳам. Агар Гвардиола талқинида “футбол – ярим ҳимоянинг иши” бўлган бўлса, Лучо кўпроқ юлдузли ҳужум тандемига – МСН ўйинига таянди. Майдонда бошқа футболчиларнинг асосий вазифаси шу учликка имкон қадар эркинлик ва қулайлик туғдириш бўлди. Майдон марказидан ҳужумга ўтиш тезлиги ошди, тезкор қарши ҳужумлар йўлга қўйилди. “Янги қон” каталонияликларни жонлантириб юборди. Исталган рақиб яна улар олдида “оёқлари титраб” майдонга тушадиган бўлди. Мана энди, вақт ўтиши билан бу услуб ҳам янгиланишга эҳтиёж сеза бошлади. Бу - табиий жараён. Футболда ҳеч бир лойиҳа бирхилликда узоқ яшай олмайди. Майдонда фақат ўз ўйинингни кўрсатишинг кифоя эмас, рақибнинг қарши чораларига ҳам қарши чоралар тайёр туриши керак. Жамоаларда бош мураббий асосий планда турса ҳам, унинг ортида ўнлаб мутахассислар тинимсиз изланадилар. Футбол шунчаки ўйин эмас – у илмий, тактик изланишлар фани. Футболда фақат ижрочилар ўйин тақдирини ҳал қилмайди. Бу ерда кўпинча ғоялар, услублар, тактик курашлар ҳам ҳал қилувчи даражага кўтарилади.

http://cdn.bartarinha.ir/files/fa/news/1395/10/19/1124544_793.jpg

Лучо дастлабки мавсумда МСНнинг ақлбовар қилмас жипслигини таъминлай олди. Учта кучли қуролдан битта кучли ҳужум машинаси яратди. Лекин бу билан жамоанинг қолган қисмини (ярим ҳимоя, ҳимоя ва дарвозабон) фойдасиз бўғинга айлантириб қўйди деб бўлмайди. “Барселона” бор экан, унинг асосий кучи ярим ҳимоя бўлиб қолаверади. Бусиз тўпни назорат қилиш, ўйинни бошқариш, майдондаги устунликни ушлаб туриш мумкин эмас. Шунчаки, Лучо вазият тақозоси билан жамоани ярим ҳимоя қарамлигидан бироз узоқлаштирди, холос. Лекин бу узоқлашиш вақт ўтиши билан сезиларли муаммога айланди. Хави йўқ, Иниестанинг ёши ўтиб, жароҳатлари кўпайиб бориши, Ракитичда пасайиш, Бускетснинг бир ўзи майдон марказида ёлғизланиб қолиши...

Луис Энрике бу ҳолатни ўтган мавсумдаёқ пайқади. Ёзги трансферларда асосий урғуни ярим ҳимояни барқарорлаштиришга қаратди. Гомеш, Денис Суарес харид қилинди. Месси ўнг қанот ҳужумидан кўпроқ майдон марказига “тортилди”. Шулар орқали муаммога ечим қидирилди. Аммо бу уринишлар тугал ечим бўла олмаяпти. МСН учлигидан бирортасининг ўйинида пасайиш кузатилса, жамоа ўйинига таъсир ўтказадиган бўлди. Мессининг кўпинча ортга қайтиб ўйнаши учликда узилишлар ҳосил қилди. Рақиб ҳам буни яхши ўзлаштириб, юқори прессингни “антибарса қуроли”га айлантириб олди. Албатта, юқори прессинг катта жисмоний куч талаб қилади, буни ҳамма ҳам эплай олмайди. Аммо натижага эришиш учун қулай чора бу. “Барселона”да ўйинни ярим ҳимоя тўлиқ назорат қила олмаётган экан, юқори прессинг ёрдамида МСНни жамоадан узиб қўйиш мумкин. Кубок баҳсида “Атлетик” буни яна бир марта кўрсатиб берди. Энди бошқа жамоалар ҳам шу йўл орқали қаршилик қилишга уринмоқда.

esigI.jpg

Изоҳ: Айнан шу ҳолатда "Атлетик" футболчилари юқори прессинг қўллаб, Иниестанинг Мессига оширган пасини узиб қўядилар ва тезкор қарши ҳужум орқали гол урадилар.

Мессининг марказга яқин ўйнаши Серхи Роберто учун ўнг қанотда фаоллик талаб қилади. Аммо у ўз вақтида Дани Алвеш ҳаракат қилгани каби комбинацион самара кўрсата олмаяпти. “Барса” мажбуран қанот ҳужумларини кўпроқ чапдан уюштиришга мажбур бўлмоқда. Бу эса ҳужум вариантларини камайтириши билан бирга, чап қанот ҳимоясида бўшлиқ юзага келишига сабаб бўляпти. Рақиб ўз тезкор қарши ҳужумларида асосан шу зонадаги бўшлиқдан унумли фойдаланяпти.

bBn0M.jpg

Изоҳ: "Атлетик" каталонияликларнинг қанот ҳимоясидаги бўшлиғидан унумли фойдаланди. Уч кун ўтиб, "Вильярреал" ҳам худди шу тарзда "Барса" дарвозасини ишғол қилди.

Энрике олдида муаммодан чиқиб кетишнинг иккита йўли бор – тезроқ ярим ҳимояда барқарорликни таъминлаш ёки МСНни яна мукаммал формага киритиш. Ҳозирча Неймар қанчалик фаол бўлмасин, сермаҳсулликка эриша олмаяпти (голсиз ўйинлари серияси 10тадан ошди). Суаресда чарчоқ аломатлари бор. Мессига бироз эркинлик ва кўмак зарур. Охирги вақтларда Мессига жуда катта ҳажмдаги вазифа юкланиб қоляпти. Ҳам ҳужумни ташкил қилиш, ҳам рақиб ҳимоясини ёриб ўтиш, ҳам гол уриш. Ярим ҳимоянинг барқарор эмаслиги шу юкламанинг ортиб боришига сабаб бўляпти. “Барса”да ярим ҳимоячиларнинг гол уриши сусайиб кетаётгани ҳам муаммонинг белгиси. Майдон маркази кучайса, жамоанинг исталган футболчиси гол уриш имконига эга бўлади. Зиданнинг “Реал”ига қаранг: франциялик мутахассис айнан ярим ҳимоя чизиғини тартибга солиш орқали мадридликларни шу бугунги даражасига чиқарди. Шунинг учун жамоа йўқотишларни сездирмаяпти. Гол киритиш ҳам фақат ҳужумчилар чекида қолгани йўқ.

“Барселона”да эса ҳозирча на Иниеста, на Ракитич, на Денис ёки Гомеш ўз голлари билан жамоасига айтарли ёрдам бера олгани йўқ. Арда ва Рафиня эса асосан қанот ҳужумларида ўйнаган пайтда голлар киритишяпти, ярим ҳимояда ҳаракатланишганида эмас.

Катта ўйинларда кичик деталлар масалани ҳал қилади. Тизим барқарор ишламаса, алоҳида ижрочилар қанчалик маҳоратли бўлмасин, ҳар доим ҳам жамоани қутқариб қола олмайди. Энрикенинг айни дамдаги вазифаси шундай мураккаб. Агар у буни тузата олмаса, Ван Гаал ва Райкард тақдири давомчисига айланади. Ахир у ҳам ўзининг учинчи мавсумини ўтказмоқда...

Лутфулло Турсунов

Киритилди: 11.01.2017 19:27. Ўқилди: 7755 марта. Фикрлар: 4 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 6 15
2 Манчестер Сити 6 9
3 Боруссия М. 6 5
4 Селтик 6 3

Клублар ўртасида ЖЧ

Испания кубоги

Нимчорак финал
03.01.2017
23:00 Осасуна
0:3
Эйбар
23:00 Валенсия
1:4
Сельта
04.01.2017
01:15 Депортиво
2:2
Алавес
01:15 Лас-Палмас
0:2
Атлетико
23:00 Алкоркон
0:0
Кордоба
23:00 Реал Сосьедад
3:1
Вильярреал
05.01.2017
01:15 Реал Мадрид
3:0
Севилья
06.01.2017
01:15 Атлетик Бильбао
2:1
Барселона
11.01.2017
01:15 Атлетико
2:3
Лас-Палмас
23:00 Кордоба
1:2
Алкоркон
23:00 Алавес
1:1
Депортиво
23:00 Вильярреал
1:1
Реал Сосьедад
12.01.2017
01:15 Барселона
3:1
Атлетик Бильбао
23:00 Эйбар
0:0
Осасуна
23:00 Сельта
2:1
Валенсия
13.01.2017
01:15 Севилья
3:3
Реал Мадрид
Чорак финал
18.01.2017
23:15 Алкоркон
0:2
Алавес
19.01.2017
01:15 Реал Мадрид
1:2
Сельта
23:15 Атлетико
3:0
Эйбар
20.01.2017
01:15 Реал Сосьедад
0:1
Барселона
24.01.2017
23:15 Алавес
0:0
Алкоркон
25.01.2017
23:15 Эйбар
2:2
Атлетико
26.01.2017
01:15 Сельта
2:2
Реал Мадрид
27.01.2017
01:15 Барселона
5:2
Реал Сосьедад
Ярим финал
02.02.2017
01:00 Атлетико
1:2
Барселона
03.02.2017
01:00 Сельта
0:0
Алавес
08.02.2017
01:00 Барселона
1:1
Атлетико
09.02.2017
01:00 Алавес
1:0
Сельта

Испания суперкубоги

Сўнгги учрашув

20.02.2017. Ла-лига. 23-тур.
00:45
Барселона
2-1
Леганес

Навбатдаги учрашув

26.02.2017. Ла-лига. 24-тур.
20:15
Атлетико
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.