Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ракитич:«Масъулият ҳисси ўзгача куч-қувват бағишлайди»

Хорватиялик ярим ҳимоячи Иван Ракитич учинчи мавсумки, «Барселона» шарафини ҳимоя қилмоқда. Айтиш мумкин, у ортда қолган вақт мобайнида яхши таассурот қолдириб, жамоа етакчилари қаторига қўшилди. Иван France Football нашрига берган интервьюсида айнан барқарор ўйнаши ва муваффақиятлари сири билан ўртоқлашди.

«Жамоанинг бир бўлагига айланиш - бахт»

- «Барселона» сафига 2014 йилнинг ёзида қўшилганингиздан буён 100 мартадан кўп майдонга тушдингиз ва бу клуб бўйича шу оралиқдаги энг яхши кўрсаткичдир. Эҳтимол, ўзингиз ҳам қисқа вақт ичида «Барса»нинг муҳим футболчиларидан бири бўлишни ўйламагандирсиз...

- Очиғи, қандайдир режалар тузган эмасдим. Шунчаки, ҳар бир кун, машғулот ёки ўйиндан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қиламан. Мен учун энг асосийси зиммамга юклатилган вазифаларни сифатли бажариш, жамоадошларимни тезроқ тушуниш ва «Барса» услубини ўзлаштириш эди. Ҳозирда буюк жамоанинг бир бўлагига айланганимдан бахтиёрман. Бироқ бу ўзим ва ўйинимдан тўлиқ қониқаётганимни билдирмайди. Ҳа, ҳаммаси рисоладагидек, лекин янада яхшироқ ўйнай олишимни биламан.

- Масалан, қайси жиҳатларни янада мукаммаллаштиришингиз мумкин?

- Барча элементларни. Биласиз, мавсум анча узун. Футболда худди бошқа соҳаларда бўлгани каби омадли ва омадсиз даврлар кузатилади. Вазифамиз - омадли даврлар давомийлигини имкон қадар узайтириш.

- Бу масалада Луис Энрикенинг фикри қандай?

- Шахсан ўзимни назарда тутсам, унинг кўмаги беқиёс. Дейлик, Энрике илк кунларданоқ менга тўлиқ ишонч билдирди. Жамоадошларим ҳам самимий қарши олишди. Шу тариқа ортиқча босимдан қутулдим. Умуман, «Барселона»га айнан бош мураббийнинг талаб-истагига асосан келганман. Унинг учун кўприк устидан сакраш талаб этилса, ҳеч иккиланмай шундай қиламан! Зеро, Луис самимий нигоҳи ёки табассуми билан мислсиз ишонч бахш этади.

- Умуман, жамоада қандай ролга эгасиз?

- Аслида ўз ҳақимда гапиришни ёқтирмайман. Мен учун биринчи навбатда, жамоадошларимда шубҳага ўрин қолдирмаслик муҳим саналади. Рисоладагидек спорт формасида бўлиш ва талаб даражасида тўп суриш учун тинмай шуғулланаман. Ҳа,  менда дейлик, Леодаги дриблинг маҳорати йўқ, Неймардек тезкор ўйнаш ёки Андрес Иньестадек узатмаларни амалга оширишга қодир эмасман. Аммо ўзимга яраша устун жиҳатларим бор, албатта.

- Хўш, қайси жиҳатлар?

- Уларни журналистлар аниқлашгани маъқул. Шахсий фикримча, менда универсаллик хусусияти чакки эмас. Ҳарқалай, олдинги чизиқда ҳам, ҳимояда ҳам бирдек ишончли тўп суриш салоҳиятига эгаман.

«Бизни оркестрга қиёслаш мумкин»

- «Барса»нинг ҳужумкор услуби айниқса, сиздан доимо ҳушёр туришни талаб этади. Акс ҳолда, рақибнинг тезкор қарши ҳамласи вақти ғафлатда қолишингиз ҳеч гап эмас. Қолаверса, жамоангизнинг тўсатдан ҳужумга ўтиши ҳам кўп жиҳатдан қандай йўл тутишингизга боғлиқ.

- Тўп йўқотилган тақдирда уни зудлик билан қайтариб олиш эвазига уюштириладиган ҳужумларимиз ўта самарали чиқади. Бундай ҳолатда рақибни доғда қолдириш-қолдирмасликни қандайдир 4-5 сония белгилаб беради. Тўғри, айнан шу «қопқон»га ўзимиз тушиб қолмаслигимизга кафолат йўқ. Чунончи, ҳамма бараварига ҳужумга ташланган пайт орқа чизиқда катта бўшлиқлар юзага келади. Бу борада футболни оркестрга қиёслаш ўринли: агар 20 нафар созанданинг ҳар бири ўз ҳолича чалса, куй эмас, қандайдир бетайин шовқин-сурон янграйди. Ҳаракатлар уйғунлиги таъминланган тақдирдагина ёқимли мусиқа эшитилади. Футболда худди шундай - 11 нафар футболчи ижросидаги  ҳаракатлар ўзаро уйғун чиқиши шарт.

- Жамоа ўйинини ташкил этишда катта роль ўйнашингизни ҳисобга олсак, чизиқлар ўртасидаги мувофиқлик кўп жиҳатдан айнан сизнинг ҳаракатларингизга боғлиқ...

- Ҳа, доимий равишда олдинги чизиқ ва ҳимоя ўртасида ҳаракатланаман. Бунда ҳаддан ортиқ олдинлаб кетишга ҳам, ортда қолишга ҳам ҳаққим йўқ. Тўғри, ўзимга қолса, ўйинни тўлиғича рақиб жамоанинг жарима майдони атрофида ўтказишни истайман. Лекин бунинг иложи йўқ.

- Ўйин ҳаракатларининг ихчам чиқишига ҳам бевосита катта ҳисса қўшасиз...

- Телеэкран қаршисида ўтириб олиб, гапириш осон: «Тўпни ҳов анави томонга оширганида яхшироқ бўларди, ўзи бу ёққа кўчганида ҳужумнинг кескинлиги ошарди...». Лекин майдонда қарор қабул қилишинг учун атиги 2 сония вақт бўлади. Воқеалар шунчалик тез юз берадики, мураббий кўрсатмалари ва маслаҳатларини эслашга улгурмайсан. Фақат ўйиндан кейин барчасини бемалол таҳлил қилиш ва йўл қўйилган хатоларни атрофлича кўриб чиқиш мумкин. Шу зайлда ўйинда уюшқоқлик даражаси тобора кўтарилади.

- «Барса» ижросидаги тўпни назорат қилиш статистикаси ва узатмалар сифатига гап йўқ.

- Табиатан тўпни ўз назоратида олиб юрадиган жамоаларни ёқтираман. Ҳужум  муваффақиятли чиқиши учун тўпни жамоадошинг томон лоақал бир метр олдинга узатишинг катта аҳамият касб этади. Унинг аниқлигини таъминлаш учун эса алоҳида маҳорат зарур. Бир қарашда, ҳаммаси оддийдек. Лекин битта самарали узатмани амалга ошириш йўлида тўпни биринчи қанотдан иккинчисига ва унисидан бунисига неча марта ошириш зурурлигини ҳеч ким ўйлаб кўрмайди.

«Муҳими - ғалаба, менга бериладиган баҳо аҳамиятсиз»

- Умумий олганда, «Барселона»даги ўйинингиз «Севилья» таркибида кўрсатганингиздан нимаси билан фарқланади?

- «Севилья» тамоман бошқача услубда тўп суради. «Барса»нинг ўйин схемаси эса ҳеч қайси жамоаникига ўхшамайди. Агар Каталония клуби академиясидаги болакайлар ҳаракатларини кузатсангиз, асосий таркибга хос кўплаб жиҳатларни кўрасиз. Ҳужумда 3 нафар футболчига таяниш - тактик схеманинг асосий негизи. Тўғри, футболчи сифатида «Севилья»да қандай бўлсам, ҳозир ҳам шундайман. Лекин ўйиним, ҳаракат йўналишим ўзгарган. Бу жамоа услуби, мураббий ва жамоадошларимнинг менга таъсири натижасидир. Биз чизиқлар ўртасидаги мувозанатни сақлаган ҳолда, ҳимоядан ҳужумга тезлик билан ўтамиз. «Севилья»да эса бундай вазифани адо этиш учун кўпинча майдоннинг бир четидан қарама-қарши бурчаги томон югуришимга тўғри келарди. Қолаверса, агар ўнг қанотда ўйнасам, Лео Мессининг имкониятларидан келиб чиқиб, тўпни айнан у пайдо бўладиган бўш зонага йўллайман. Чап қанотдаги шеригим Неймар эса тўпни шундоқ оёқлари остига ташлаб беришимни сўрайди.

- Омадли ўйин - бу нима?

- Асосийси - ғалаба. Шахсий статистика иккинчи даражали масаладир. Ғалаба қозонсак, бас. Зеро, муҳими - жамоа. Баъзан майдондаги устунлигимиз ҳисобда акс этмаслиги мумкин. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам, бор куч-маҳоратни ғалаба йўлида сарфлашга шубҳаланмаслик керак.

- «Севилья»да доимо ҳужумчилар ортида тўп сургансиз. «Барса»да эса ҳаттоки, марказий ҳимоя позициясида ҳам кўп кўриниш беряпсиз.

- Барча касбдошларим каби менда ҳам севимли позициям бор, албатта. Аммо кимдир жароҳат туфайли ёки бошқа бир сабабга кўра, майдонга тушолмаслиги мумкин. Шундай вақтда мураббий сенга мутлақо бошқа вазифани топширади. Демакки, агар мураббий талаб қилса, дарвозани қўриқлашга ҳам тайёрман.

- Оддий айтганда, жамоа манфаати йўлида ўз услубингиздан воз кечишингиз ҳам мумкин, шундайми?

- Ҳа, акс ҳолда, теннис ёки бошқа бирор спорт турини танлаган бўлардим. Тўғри, баъзи вазиятларда футболчидан маълум даражада худбинлик кўрсатиш талаб этилади. Лекин 25 кишидан иборат жамоанинг мақсади доимо битта - ғалаба! Ўйиним қовушмаяптими, демак, қайсидир жамоадошимнинг ҳам иши юришмаяпти. Кимдир рақиб дарвозасига ғалаба тўпи йўлладими, демак, бунда менинг ҳам улушим бор.

- Сиз учун бошқаларга ўрнак бўлиш қанчалик муҳим?

- Вақтида «Севилья» спорт директори мени жамоага сардор сифатида танлашганини эълон қилганди. Чунки ўйинни бошқариш, йигитларни олға бошлаш қобилиятим бор эди. Эҳтимол, бу айримлар учун ортиқча юкдек туюлар, бироқ менга айнан масъулият ҳисси ўзгача куч-қувват бағишлайди, кўпроқ ишлашга ундайди.

- Балки қайсидир футболчига ўхшашга интиларсиз, кумирингиз борми?

- Ҳеч кимдан қандайдир нусха кўчириш ниятим йўқ. Аксинча, ўз услубимни такомиллаштириш ҳақида бош қотирганим маъқул. Тўғри, ўсмирлик пайти Роберт Просинечкига ҳавасим баланд эди, унингдек тўп суришни орзу қилардим. Зеро, Роберт тўп билан шундай муомала қилардики, гўёки, уни эркалаётгандек туюларди. Худди бир бурда нон устига мой суртаётгандек!

Маълумот учун

Иван РАКИТИЧ

Туғилган санаси ва манзили: 1988 йил 10 март, Рейнфельден (Швейцария)

Амплуаси: марказий|ҳужумкор ярим ҳимоячи

Бўйи: 184 см. Вазни:78 кг.

Ўйнаган жамоалари: «Базель» (2005-2007); «Шальке» (2007-2011); «Севилья» (2011-2014); «Барселона» (2014-...)

Хорватия терма жамоаси таркибида 81 марта майдонга тушиб, 13та гол урган

Ютуқлари: Швейцария кубоги соҳиби (2006|2007); ЕЛ ғолиби (2013|2014); Испания чемпионатининг 2 карра ғолиби (2014|2015, 2015|2016); Испания кубогининг 2 карра соҳиби (2014|2015, 2015|2016); Испания суперкубоги соҳиби (2016); ЕЧЛ ғолиби (2014|2015); Европа суперкубоги соҳиби (2015); Клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиби (2015)

- Барча касбдошларим каби менда ҳам севимли позициям бор, албатта. Аммо кимдир жароҳат туфайли ёки бошқа бир сабабга кўра, майдонга тушолмаслиги мумкин. Шундай вақтда мураббий сенга мутлақо бошқа вазифани топширади. Демакки, агар мураббий талаб қилса, дарвозани қўриқлашга ҳам тайёрман.

Киритилди: 24.02.2017 11:05. Ўқилди: 5484 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.04.2024. ЕЧЛ. Чорак финал.
00:00
Барселона
1-4
ПСЖ

Навбатдаги учрашув

22.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.