Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бугун дўст, эртага ғаним

«Реал»-«Барселона» ўртасидаги «Эль-классико» қарама-қаршилигини билмайдиган футбол мухлиси бўлмаса керак. Ана шу ўта муросасиз беллашувда эса ҳар 2 жамоа аъзолари ҳам чинакам жангчиларга айланиб, ғалаба учун бор кучларини сарфлашади. Шундай даражадаги ашаддий рақибларнинг қачонлардир апоқ-чапоқ бўлиб кетишларини тасаввур қилиш ҳам қийин. Лекин амалда шундай ҳоллар бўлиб туради. Шу кунларда пайдо бўлган миш-мишлар ҳақиқатга айланса, «Барса»нинг «полк ўғли» ҳисобланмиш Месси «Қироллик клуби»нинг жангчисига айланади.

2016 йилда шартномаси якунига етадиган аргентиналик ҳужумчига мадридликлар 25 миллион евролик маош таклиф қилиш ниятида эмишлар. Шу муносабат билан «Эль-классико» тарихида азалий рақиб томонига ўтишга жазм этган энг сара 10 нафар футболчилар ҳақида ҳикоя қилишни лозим топдик. Ўзига хос «хоин»ликни олис 1905 йилда афсонавий Лучиано Луис Рага бошлаб берганди.

Луиш Фигу

1995 йилнинг ёзида «Барселона»га келган португалиялик футболчи қисқа вақт ичида жамоанинг чинакам етакчисига айланди. 5 йил ичида у энг ёрқин юлдуз мақомига эришди. Шундан сўнг, ёруғ оламдаги энг таъсирчан куч - йирик сармоялар ишга солинди. Мухлисларнинг кучли қаршиликларига қарамай, 2,25 млн. фунтга харид қилинган Фигу 61 млн. доллар эвазига ашаддий рақиб сафига ўтди. Табиийки, «хоин»ликни «ҳазм қилиш» футболчи учун осон бўлмади. «Қироллик клуби» таркибида илк марта «Камп-Ноу»га ташриф буюрган Фигуни мухлислар норози кайфиятда кутиб олишди. Унинг футболкаларини намойишкорона ёқиб юборишди, Луишга турли буюмлар, жумладан, тўнғиз калласини улоқтиришди.

 

Микаэль Лаудруп

Даниялик «афсунгар» «Барселона»га Гарри Линекернинг ўрнини босиш учун келганди. Бу масъулиятли вазифани у рисоладагидек уддалади. Жамоанинг қаторасига 4 марта шоҳсупага кўтарилишида даниялик ҳужумчининг улуши салмоқли бўлди. Аммо 1994 йилда Микаэль бош мураббий Йохан Круифф билан келишолмай қолди ва азалий рақиб сафига ўтишга аҳд қилди. «Реал»да ҳужумчи бор-йўғи 2 мавсум тўп сурган бўлса-да, «бланкос» ўйинларига ижобий таъсир этди, бир марта чемпионлик гаштини сурди. Marco газетаси томонидан ўтказилган сўровда энг сара 100 нафар футболчилар орасида 12-ўринни банд этгани Лаудрупнинг маҳоратига берилган юксак баҳодир.

 

Роналдо

Каталониянинг супер клуби таркибида «феномен» атиги бир мавсум тўп сурди, холос. Лекин фаолиятидаги энг ёрқин ўйини намойиш этди. Ички чемпионатнинг 37 беллашувида 34та гол уриб, «Олтин бутса» совринига сазовор бўлди, ФИФАнинг 1996 йилдаги энг яхши футболчиси унвонини олди. «Барса»нинг Испания кубоги ва суперкубогини қўлга киритишида салмоқли ҳисса қўшди. Бироқ 1997 йилда Роналдо «Интер»га ўтиб кетди. «А» сериясидаги 5 йиллик фаолиятидан сўнг эса ЖЧ-2002нинг энг яхши тўпурари сифатида «Реал» билан шартнома имзолади. Аммо мундиалнинг ғолиби Мадридда сермаҳсулликни кўрсатолмади - мавсумдаги энг юқори натижаси 24 голга тенг бўлди. Кейинчалик Фабио Капелло билан чиқишолмай қолган «сўйлоқ» «Реал»ни тарк этди.

Берид Шустер

80-йиллар аввалида «Кёльн»дан ўтган немис ярим ҳимоячиси «Барселона» таркибининг муҳим буғинига айланди. Ҳатто мутасадди ва мураббийлар билан кескин муносабатда бўлганлиги ҳам унинг сермаҳсул ўйин кўрсатишига тўсиқ бўлолмади. Шустер 1980 йилда «Кумуш тўп», 1981 ва 1985 йилларда «Бронза тўп» совринларига эга бўлди. Шунингдек, бир марта (1985 йил) Испания чемпиони унвонини қўлга киритди. Орадан 3 йил ўтгач, Берид Мадрид грандининг аъзосига айланди. «Реал»даги 2 мавсумда ўз коллекциясига 2та чемпионлик совринларини қўшиб қўйди.

 

Луис Энрике

Ҳозирда каталонияликлар жамоа­сини бошқариб турган мураббий бир вақтлар «Қироллик клуби»нинг ишончли жангчиларидан бири эди. 1996 йили «Реал» айрим футболчиларнинг маошларини қисқартиришини маълум қилди. Бундан норози бўлган Энрике «Барселона» билан пинҳона тил бириктириб, Каталонияга эркин агент сифатида йўл олди. Аввалига келишув кўпчиликни хавотирга солганди. Бироқ Луис 8 йил давомида жамоага садоқат билан хизмат қилди, сардорлик даражасига кўтарилди. Дарвоқе, мураббийлик соҳасидаги илк қадамларини ҳам Луис Каталонияда қўйганди.

 

Самуэль Это`О

Камерунлик ҳужумчини «Реал» у 16 ёшли пайтда ўз таркибига қўшиб олганди. Аммо Это`О 3 йил ичида асосий таркибдан жой ололмади. 1-2 ижара муддатидан сўнг ҳужумчи ниҳоят «Мальорка»да ўҳ маҳоратини 100 фоиз намойиш эта бошлади. Айниқса, «Реал» билан бўлган учрашувларда у собиқ жамоасини гол билан «меҳмон» қиларди. Табиийки, юксак иқтидор соҳиби «Барса»нинг эътиборидан четда қолмади. Каталонияликлар Это`О учун «Мальорка»га 24 млн. евро таклиф этишди. Африка вакили бу сафар сафр-харажатларни тўлалигича оқлади - Каталониядаги 5 йиллик фаолият даврида у 145 марта майдонга тушиб, рақиб дарвозасини 108 бор аниқ нишонга олди. Лекин «Реал» либосида бор-йўғи 3 марта майдонда кўриниш берди, холос.

 

Рикардо Замора

Бу афсонавий дарвозабон Каталонияда дунёга келиб, ўша ерда оламдан ўтди. Узоқ йиллар давомида «Барселона» ва «Эспаньол» шарафини ҳимоя қилди. Бироқ футболчилик фаолиятининг энг ёрқин дамларини Маридда ўтказди. Замора 1929 йилда Испания терма жамоасининг асосий посбони мақомида «Реал»га ўтди ва жамоани илк чемпионликка олиб чиқди. 1932 йили эришилган муваффақият кейинги мавсумда ҳам такрорланди. Ҳозирда ўз дарвозасини ишончли ҳимоя қилган моҳир дарвозабонга топшириладиган нуфузли соврин айнан Рикардо Замора номи билан аталади.

 

Георге Хаджи

3 йил ичида «Стяуа» сафида шон-шуҳратга бурканган «Карпат Марадонаси» (УЕФА суперкубогидаги ғалаба ва ЕЧКнинг финали) 1990 йилда Мадридга йўл олди. «Реал» бу ташриф учун 4,3 млн. доллар сарфлаган бўлса-да, жамоадаги 2 йиллик даврда румин ҳеч нарсага эришолмади. Тўғри, статистик кўрсаткичлар бўйича у Лаудрупдан ёмон ўйнагани йўқ. Лекин Хаджининг голлари совринларни таъминлай олмади. Ҳужумчи Италиянинг «Брешиа»си орқали 1994 йили «Барселона»га ўтди. Унинг ЖЧ-94даги ўйинлари каталониялик мутасаддиларга ёқиб қолганди. Афсуски, Георге бу ердаги 2 йиллик фаолият даврида бор-йўғи ягона соврин - Испания суперкубоги билан кифояланди.

 

Роберт Просинечки

«Црвена Звезда»нинг ЕЧК-1991даги зафари «Реал»га Роберто Просинечкини тақдим этди. Трансфер учун ўша даврдаги ҳайратланарли маблағ - 15 млн. евро сарфлан­ди. Табиийки, Робертдан фантастик иштирокни кутишганди. Аксига олиб футболчи дебют мавсумни жароҳат сабаб майдон ташқарисида ўтказишига тўғри келди. Кейинги мавсумда эса мунтазам майдонга тушган Роберт ишончни оқлолмади. Фақат 1993|1994 йиллар мавсуми нисбатан муваффақиятли кечди. «Овьедо»даги бир йиллик фаолиятидан сўнг ярим ҳимоячи «Барселона»га ўтди. Аммо Каталония суперклуби таркибидан мунтазам ўрин олишни уддалай олмади.

Альфредо Ди Стефано

Футбол тарихидан «Реал»нинг афсонаси сифатида ўрин олган футболчи ўз вақтида «Барселона» сафидан жой олиш имконига эга бўлганди. Аслида, Ди Стефано Аргентинадан Каталонияга келганди. Ҳатто «Барса»нинг бир қатор ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишга ҳам улгурганди. Бироқ шартнома тузиш вақти келганида футболчи Мадидда ўйнаш истагини билдирди. Қизғин тортишувлардан кейин томонлар муросага келишди: Ди Стефано навбатма-навбат 2 мавсумдан гоҳ у жамоада, гоҳ бу жамоада тўп сурадиган бўлди. Аммо кейинчалик, «Реал» футболчининг ҳуқуқини тўлалигича сотиб олди. Хасислик оқибатида қандай катта хатога йўл қўйганликларини каталонияликларга кейинчалик вақт кўрсатиб берди.

Содиқ СОБИР тайёрлади.

Киритилди: 08.12.2014 10:29. Ўқилди: 5389 марта. Фикрлар: 4 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.04.2024. ЕЧЛ. Чорак финал.
00:00
Барселона
1-4
ПСЖ

Навбатдаги учрашув

22.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.