Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суғур куни

Айрим хориж нашрлари “Арсенал”нинг «Лондон дерби»даги мағлубиятини шундай атади. Ўша машҳур комедияда қаҳрамоннинг ҳаётида бир кун қайта-қайта такрорланаверади. “Арсенал”да ҳам қарийб шунга ўхшаш вазият ҳукмрон. Ўн икки йилдирки, мавсум стартида қилинган орзулар охир-оқибат саробга айланади. Тўғриси, “Тўпчилар”нинг оғзидаги ошни ҳар сафар олдириб қўйиши маҳаллий мухлисларнинг ҳиқилдоғига келганига ишонаман. Француз мураббийи ҳам бундан зада бўлган, паймонаси тўлган. Бироқ шу куни мағлубиятни мухлислар қаторида, трибунадан кузатиш тақдирига битилган экан.

“Арсенал” устозининг юртида “мағлубиятга сабр қилиб, ҳаммасини бошидан бошла”, деган мақол бор. Нима деб ўйлайсиз, ҳаммасини бошидан бошлашга қанча вақт керак? Ярим йилми? Бир ёки уч йил? Барчаси ҳаракатга боғлиқ. Йўқ, бу билан айбни Арсен оғага ағдармоқчи эмасман. Тўпни футболчилар тепсада, калтак мутахассиснинг бошида синиши, натижага бош мураббий жавобгарлиги бор гап. Шундай экан, бу ерда сўз қандай мағлубият ҳақида кетаётгани аҳамиятли. Ушбу фикрлар кўпроқ умумийликка дахлдор. Яъни, мавсумнинг қайсидир қисмида йўқотилган очколар эмас, аксинча бутун мавсумнинг бой берилишига. Яна Премьер лига ортидан Чемпионлар лигасида ҳам кузатилади бу ҳолат. Албатта, Венгер жаноблари қўл қовуштириб ўтиргани йўқ. Вазият ўнгланиши учун бор имконини ишга солишга уринган. Шунга қарамай, бир муаммо ўз ечимини топиб улгурганда, иккинчиси сув юзига қалқиб чиқади. Сўнг учинчиси, тўртинчиси, хуллас, кети узилмайди. Бошқача айтганда, ҳар мавсумда янги пазлни йиғишга киришади мураббий. Лекин ҳар гал бир бўлак очиқлигича қолаверади. Хўш, жорий мавсумда қандай бўлакни тополмаяпти Венгер?

Югурмасдан вақтида йўлга чиқ, дейди французлар. Қизиғи, “Арсенал” устози ҳамиша йўлга вақтида чиқади. Маълум масофани босиб ўтади ҳатто. Аммо бу узоққа чўзилмайди ва тезлиги тушиб кетади. Катта-катта қадамлар ташлашни тўхтатган кишидан югуришни кутиб бўладими? Йўқ, албатта. Мураббий яна қаерда хатога йўл қўйди? Нимани эътибордан қочирди? Биринчи навбатда, асосий рақибларга (топ-6) қарши ўйинларда фақат бир ғалабани тантана қилди. Бу ҳолваси. Ҳимоя чизиғи фақат грандларнинг кўнглини кўтармайди, балки бошқа тўқнашувларда ҳам ишончсиз ўйин намойиш этмоқда. Рақиблар бир матчда ўртача ҳисобда Петр Чех қўриқлаётган дарвозага 10,5 марта зарба йўллайди. Умуман, ҳимоячиларнинг рақибга имкон бериши бўйича клуб биринчиликда саккизинчи ўринни эгаллаб турибди. “Лондон дербиси”ни гувоҳи бўлган ишқибоз мазкур фактни тасдиқлаши аниқ. Ўзингиз айтинг, ҳимоячиларнинг (бир нафар ҳимоячининг эмас!) хатоси туфайли Азар тўпни дарвозага жойлаб қўймадими? Эътибор беринг, Эден тўпни майдон марказида қабул қилиб, таблодаги ҳисобни ўзгартиргунга қадар унга ҳеч ким қаршилик кўрсатмади. Марказий ҳимоячи Лоран Косельни икки марта алданди, шу куни таянч зонада ўйнаган Коклен рақибни йиқитишга уриндию ўзи майдонга қулади, Мустафи ҳам зарба йўлига тўғаноқ бўла билмади, Монреал эса яримҳимоячининг ҳаракатларини шунчаки томоша қилди. Ҳимоячилар масаласини бир чеккага суриб, обективни Месут Ўзилга қаратсак. Олмонияда бешинчи маротаба “Йил футболчиси” деб топилган ўйинчи ўша ҳужум уюштирилганда Азарни таъқиб қилиши мумкин эди. Лекин “Арсенал” аъзоси кузатишни маъқул кўрди. Натижада, Месутдан ҳам орқада турган Монреал рақибини қувиб етганида кеч бўлганди. Гапнинг индаллоси, Ўзил озгина “жон куйдиргани”да воқеалар ривожи бошқача тус олиши мумкин эди.

Яна бир масала. Олдига улкан-улкан, тоғдек мақсадларни қўйган жамоаларни бошқарувчи мутахассислар шартномада белгиланган муддатгача ишлаши қийин. Бу турдаги мураббийлар анқонунинг уруғи, камдан-кам ҳолларда шартномасини ниҳоясига етказади. Уларнинг тақдирини айнан бир матч ҳал қилади, постда қолиш ёки қолмаслиги ҳам маълум матчга боғлиқ. Француз коачи Венгер эса ўн мавсумдан бери ютқазади, аммо ўз ўрнида. Хулоса чиқаришга шошилманг, “Арсенал”ни амбицияси йўқ жамоа, дейишдан йироқман. Шунчаки унга ишонишганини эслатмоқчиман. Балки қўл етгудек масофада турган “олтин” медалларни ушлаш имкони бўлмагандир шу йиллар ичида. Ҳар ҳолда Чемпионлар лигасидан узоқлашмади. Суперкубок ва кубокда ғалаба қозониб турди. Бироқ мағлубиятлар, кучсиз ўйин, бари-барчаси фанатларни тоқатини тоқ қилмоқда. Сабр косасини тўлдиряпти. Дербида оператор “Арсенал” мухлиси кўтариб турган баннерга эътибор қаратди. Унда “Бас, етар”, дея Венгерга мурожаат қилинганди. Ишқибоз мағлубиятларни етади, деганми ёки мураббийнинг фаолиятини бу ишқибознинг иши. Нима бўлган тақдирда Арсен “Арсенал”даги шартномасини тугатиб қўяди. Ўшанда “Суғур куни” ҳам якунига етар?

Улуғбек РАҲМОНҚУЛОВ, "Эрудит Спорт"

Киритилди: 16.02.2017 09:19. Ўқилди: 8071 марта. Фикрлар: 3 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

01.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Бавария
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.