Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Ал-Жайиш» хавфлими ёки «Ал-Фатиҳ»?

24 январь куни бошланган ва 25 ноябргача давом этадиган ОЧЛ-2017 янгиланган форматдаги турнирнинг ҳисоб бўйича 15-мавсумидир. Жорий мусобақа 19та мамлакатнинг 47та клубини ўз ичига олган. Шулардан 32таси гуруҳ босқичида ўйнайди. Ҳозирда асосий «сетка»даги 22та иштирокчи маълум. ОЧЛ шу масалада ЕЧЛга ўхшайди. Яна 10та жамоа билан эса бугун ва эртанги саралаш ўйинларидан сўнг танишамиз. Муҳими, гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўл олган «Локомотив» ёнига «Насаф» ва «Бунёдкор» клублари қўшилиш имкониятига эгалар.

«Бунёдкор» рақиби - «Ал-Жайиш»

2016 йилги ОЧЛ баҳсларида асосан Ромариньо-Ҳамдаллоҳ-Рашидов учлиги хизматлари ёрдамида ярим финалгача етиб борган «Ал-Жайиш» Қатар Юлдузлар лигасида 2-ўринни банд этди ва мамлакатнинг 3-жамоасига ажратилган 0,5та йўлланмага эга чиқди. Табиийки, духайлликлар уни бутун қилиш мақсадида майдонга тушишади. Сардор Рашидов ўзининг собиқ жамоасига қарши қандай ўйнаши ҳам кўпчиликни алоҳида қизиқтираётган  бўлса, ажабмас.

Маълумот учун

Тўлиқ номи: «Ал-Жайиш» спорт клуби

Ташкил топган вақти: 2007 йил

Президенти: Ҳамад бин Али ал Аттияҳ

Стадиони: «Абдуллоҳ бин Носир бин Халифа» (сиғими - 12000)

Бош мураббийи: Сабри Лямуши (Франция)

Экипировка таъминотчиси: Nike.

2007 йили Доханинг Ал-Духайл туманида ташкил топган мазкур клуб юртимиздаги мухлисларга яхши таниш. Айниқса, сўнгги пайтлар бу клубга нисбатан эътибор-қизиқишимиз кескин ортгани бор гап. Зеро, миллий жамоамиз ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов «Ал-Жайиш» сафига қўшилганидан буён клуб натижаларини диққат билан кузатиб боряпмиз. Духайл жамоаси сўнгги пайтлар ўз таркибини ёш ва иқтидорли хорижликлар билан тўлдиришга катта эътибор қаратяпти. Табиийки, бу йўлда етарлича маблағ сарфланмоқда. Зеро, аксарият араб клублари каби «Жаиш»­да ҳам молия масаласида айтарли муаммо йўқ. Франциялик мутахассис Сабри Лямуши футболчилик фаолиятини айнан Қатарда якунлаган эди. У «Ал-Жайиш»га 2014 йилнинг 27 декабридан буён устозлик қилмоқда.

«Ал-Жаиш»нинг тахминий таркиби. Дарвозабон: Сауд Муборак; ҳимоячилар: Лукас Мендеш, Мурод Нажи Ҳусайн, Ёсир Абубакр Исо, Али Санад; ярим ҳимоячилар: Сардор Рашидов, Сейду Кейта, Муҳаммад Абдулрааб, Муҳаммад Мазнаний, Муҳаммад ал Жабрий; ҳужумчи: Ромариньо.

Жамоа легионерлари.

Лукас Мендеш (1990 йил 3 июлда туғилган). Чап қанот ва марказий ҳимояда бирдек ўйнаш салоҳиятига эга. Ўйин интизомига қатъий риоя қилиши билан бразилиялик футболчилардан ажралиб туради. Жорий чемпионатда 16та ўйин­ни алмаштиришсиз ўтказиб, 3та гол уришдан ташқари, 4та сариқ карточка олди. Хуллас, у жамоанинг алмаштирилмас футболчиларидан биридир.

Сейду Кейта (1980 йил 16 январда туғилган). «Барселона» сафида жами 14та соврин ютган (жумладан, Европа Чемпионлар Лигасида 2 марта ғолиб чиққан - 2008|2009, 2010|2011) малилик футболчи «Ал-Жаиш» таркибига қўшилгунига қадар «Рома» шарафини ҳимоя қилди. Аслида у Осиё футболига илк марта 2012 йилнинг 8 июль куни қадам ташлаганди. Яъни Хитойнинг «Дальян Аэрбин» клуби малилик жонкуяр ярим ҳимоячи учун 14 млн. евро тўлаганди. Ҳозирги жамоаси билан эса эркин агент сифатида шартнома тузган. Эътиборли факт: Сейду гол урган 3та ўйинда «Жаиш» енгилмаган.

Абдураззоқ Ҳамдаллоҳ (1990 йил 17 декабрда туғилган). Марокаш футболининг порлаётган юлдузларидан бири. Тўғри, у 2016 йилнинг 26 майидан буён майдонга тушолмаяпти.

Муҳаммад Абдуллоҳ Мазнаний (1992 йил 3 мартда туғилган). Стоппер вазифасини бажаришга ихтисослашиб боряпти. «Ал-Жаиш» етарлича гол ураётган бўлсада, Мазнаний юлдузлар даврасида ҳозирча порлай олмаяпти. Лекин у анча ёш ва ҳозирги клуби билан 3та соврин ютишга улгурди.

Ромариньо (1990 йил 12 декабрда туғилган). «Жаиш» сафига 2014 йилнинг сентябрида 7,5 млн. евро эвазига ўтган. Унинг машҳур Ромариога ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу тахаллуси отаси Роналдо ва бобоси Марио исмларидан олинган. Қатар жамоасида чемпионат баҳсларининг ўзида 64 марта майдонга тушиб, 38та гол урди. ОЧЛдаги статистикаси ҳам чакки эмас: 15та ўйин, 9та гол. Айни пайт ҳам Юлдуз лигаси тўпурарлари қаторида боряпти.

Сардор Рашидов (1991 йил 14 июнда туғилган). Ҳамюртимиз ОЧЛ баҳсларида 3та гол урган. Шунингдек, миллий жамоамиз ўйинларида ўз ҳисобига 10та гол ёзиб қўйган. «Ал-Жаиш» сафидаги дебют мавсумидаёқ  вице-чемпионга айланди. 9 январь куни «Ал-Араби»га қарши ўйинда «дубл»га эришиб, жамоасининг 4:3 ҳисобида устун келишига катта ҳисса қўшди. Умуман, Сардор жорий мавсум маҳсулдорликни ўрнига қўймоқда ва тўпурарлар рўйхатининг кучли 10талигида бормоқда - худди Родриго Табата («Ал-Райан»), Нам Тае Хви («Лаҳвия») ва Владимир Вайсс («Ал-Гарафа») каби.

«Ал-Жайиш»нинг ОЧЛдаги иштироки

2013 йил: 1|8 финал (3та ғалаба, 3та дуранг, 2та мағлубият)

2014 йил:  гуруҳ босқичи (2та ғалаба, 2та дуранг, 2та мағлубият)

2015 йил: саралаш босқичидан ўтолмади

2016 йил: 1|2 финал (7та ғалаба, 2та дуранг, 4та мағлубият)

«Насаф» рақиби - «Ал-Фатиҳ»

2015|2016 йиллар мавсум якунига кўра, Саудия Арабистони профессионал лигасида 3-ўрин «Ал-Иттиҳод» клубига насиб этди. Лекин бу жамоанинг ОЧЛда қатнашишига лицензиялаш жараёнига боғлиқ муаммолар халақит берди. Натижада «Иттиҳод» ўрнини 4-поғона соҳиби - «Ал-Тавон» («Локомотив» билан битта гуруҳда ўйнайди) эгаллади. «Ал- Фатиҳ» эса гарчи чемпионат финишига 5-поғонада етиб келган бўлсада, Саудия учун берилган 0,5та йўлланмага эга чиқиб, «плей-офф» раундида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу клуб Ал-Мубарраз шаҳри шарафини ҳимоя қилади. Саудия шарқидаги Ал-Аҳзо музофоти ва Форс кўрфазини 60 километрга чўзилган саҳро ажратиб туради. Демакки, Қарши клуби ана шу музофотдаги Ал-Мубарраз шаҳрига боради. Рўзиқул Бердиев шогирдларидан ОЧЛнинг асосий босқичига чиқиш учун у ердан ғалаба билан қайтиш талаб этилади. Тушунарлики, «Фотиҳ» дейлик, Баҳрайн жамоаси сингари кучсиз эмас. Лекин унинг айни пайт Саудия Арабистони миллий чемпионатида иши сира юришмаётганини ҳам айтиш жоиз. Умуман, мубарразликлар аутсайдерлар қаторида боришяпти ва олий дивизионда қолишлари ҳам катта сўроқ остида. Ҳа, «Насаф»нинг саралаш босқичидаги навбатдаги рақиби барча араб клублари сингари  жуда ўзгарувчан. Эътибор беринг, «Ал-Фотиҳ» бундан 4 йилча олдин Саудияда тенгсиз саналарди. Бугун эса... Хуллас, 2014 йилдан буён нақ 4 нафар бош мураббий қўл остида ўйнаган жамоа айниқса, сафар баҳсларида ўта беқарор. Дейлик, жами 17та ўйиннинг нақ 13тасида камида 1та гол қўйиб юборди.

Маълумот учун

Тўлиқ номи: «Ал-Фатиҳ» спорт клуби

Ташкил топган вақти: 1958 йил

Президенти: Абдулазиз ал Афалиқ

Стадиони: «Шаҳзода Абдуллоҳ бин Жалави» (сиғими - 19096)

Бош мураббийи: Фатҳи ал Жабал (Тунис)

Совринлари: Саудия Арабистони чемпиони (2012|2013); Саудия Арабистони суперкубоги соҳиби (2013)

Жамоа бош мураббийи Фатҳи ал Жабал 1963 йилнинг 25 февраль куни Тунисда туғилган. 2006 йилдан мураббий сифатида кенг оммага танила бошланди. «Ал-Фатиҳ» 2008|2009 йиллар мавсумида айнан унинг раҳбарлигида Саудия профессионал лигасига йўл очганди. Тунислик мутахассис 2013 йилга келиб, жамоани совринлар сари етаклади. Яъни мубарразликлар мамлакат чемпиони мақомини ўзлаштириш баробарида суперкубокни ҳам бегона қилишмади. Фатҳи ал Жабал шундан сўнг, яъни омадли мавсумдан бир йил ўтгач, «Ажман» клуби бошқарувини қўлга олди. Ўтган йилнинг ноябрида эса яна жонажон клубига қайтди. Айни пайт унинг олдида мураккаб вазифа турибди - жамоани Саудия Қироллиги элит дивизионида олиб қолиш. Тўғри, бу «Фотиҳ»нинг ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш учун даъвогар эмаслигини англатмайди, албатта. Зеро, клуб ички аренадаги омадсизликни халқаро даражадаги ўйинлар орқали ювишга уриниши табиий ҳол.

«Ал-Фатиҳ»нинг тахминий таркиби. Дарвозабон: Абдуллоҳ ал Оайшер; ҳимоячилар: Али ал Булайҳий, Мажид Ҳазазий, Абдулоҳ ал Давсарий, Сайаф ал Биший; ярим ҳимоячилар: Муҳаммад ал Фуҳайд, Ҳамдан ал Ҳамдан, Тавфиқ Буҳумайд, Нуҳ ал Мусо; ҳужумчилар: Натан Жуниор, Укра.

Жамоа легионерлари.

Жоао Гильерме (1986 йил 21 апрелда туғилган). Марказий ҳимояда ўйнайди. У ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ-2003да Бразилия термасига сардорлик қилганди. Саудияга юзланишдан олдин «Маритиму» (Португалия) ва АПОЭЛ (Кипр) клубларида ўйнади.

Натан Жуниор (1989 йил 10 мартда туғилган). Клуб ихтиёридаги яна бир бразилиялик. Ҳужум чизиғи вакили аввалига Латвия ва Россия томонларда тўп сурган. Кейинчалик бразилияликларга яқин саналадиган Португалияга борди. Саудия Арабистони чемпионатига айнан Португалия орқали ўтди. Ҳозирча мураббийларда унга нисбатан эътироз йўқ. Зеро, Жуниор ҳам гол уриш (5та), ҳам унга ассистент вазифасини бажаришда   (3та) жамоа етакчиси бўлиб турибди.

Укра (1988 йил 16 мартда туғилган). Укра - португалиялик ҳужумчининг лақаби. Унинг тўлиқ исм-шарифи анча узун: Андре Фелипе Алвеш Монтейро. Укра жорий чемпионат баҳсларида 4та гол урди. Ҳужумда Натан Жуниор билан тўлақонли тил топишишига бироз вақт керак, шекилли.

Луис Леал (1987 йил 27 майда туғилган). Экзотик ўлка - Сан-Томе ва Принсипидан ташриф буюрган футболчи ҳужум ҳаракатларига асосан ўнг оёғи билан якун ясайди. Тўғри, у кўпинча ўйинларга захирадан қўшилади.

«Ал-Фатиҳ»нинг ОЧЛдаги иштироки

2014 йил:  гуруҳ босқичи (6та ўйин, 2та дуранг, 4та мағлубият)

«Ал-Фатиҳ» ОЧЛда Ўзбекистон клубларига қарши

1. 2014 йил 25 февраль. Гуруҳ босқичи. 1-тур. Ал-Ҳазо. «Шаҳзода Абдуллоҳ бин Жалави» стадиони. 13200 томошабин. «Ал-Фатиҳ» - «Бунёдкор» - 0:0. Ҳакам: Ким Донг Жин (Ж.Корея).

2. 2014 йил 16 апрель. Гуруҳ босқичи. 5-тур. Тошкент. «Пахтакор» стадиони. 2150 томошабин. «Бунёдкор» - «Ал-Фатиҳ» - 3:2. Ҳакам: Ко Хюнг Жин (Ж.Корея). Голлар: Олег Зотеев (43), Воҳид Шодиев (83), Алибобо Раҳматуллаев (85) - Дорис Фуакумпуту (68), Ҳамдан ал Ҳамдан (79).

Саудия Арабистони вакиллари ОЧЛда Ўзбекистон клубларига қарши (умумий статистика)

Клуб                            Ў           Ю          Д            М          Т-Н            Фарқ      О

«Ал-Ҳилол»            15         10         3            2           32-10       +22          33

«Ал-Иттиҳод»      14         7           5            2           23-12        +11          26

«Ал-Наср»              6            3           3            0           12-6           +6            12

«Ал-Шабаб»          4            3           1            0           9-4             +5            10

«Ал-Аҳли»               6            3           1            2           9-6             +3            10

«Ал-Иттифоқ»      5            2           0            3           8-5             +3            6

«Ал-Фатиҳ»           2            0           1            1           2-3             -1            1

Жами:                        52         28         14          10        95-46       49          98

Киритилди: 07.02.2017 11:53. Ўқилди: 9681 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.