Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ОЧЛ. «Бунёдкор» қўпол хатолар туфайли ютқазди

Иккинчи ўзбек клуби ҳам Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичини мағлубият билан бошлади. "Бунёдкор" Саудия Арабистонида "Ал-Аҳли" клуби меҳмони бўлди ва ҳимоячиларнинг қўпол хатолари эвазига имкониятни бой берди.

Ўйиннинг 3-дақиқасида мезбонлар жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. 25 метрлардан берилган зарба натижасида тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Баҳснинг 12-дақиқасида майдон эгалари яна бир қулай вазиятдан фойдалана олишмади. Мичич майдон марказида Ас-Сомага олдириб қўйди ва ҳужумчи дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетиб, аниқ зарба бера олмади. Орадан 1 дақиқа ўтар-ўтмас Акром Комилов ўта қўпол хатога йўл қўйиб берди. У тўпни дарвозабонга оширишни кўзлаб, тўпни ортга узатмади. Аммо Умар ас-Сома тўпни эгаллаб олди ва бу сафар Мурод Зуҳуров дарвозасини ишғол қилди.

Орадан кўп ўтмасдан "Бунёдкор" ҳисобни тенглаштириш учун яхши имкониятга эга бўлди. Ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма натижасида тўп барчадан ўтиб кетди ва олис устунда очилган Тўхтасиновга келиб тушди. Нуруллонинг бирга-бир вазиятда берган зарбасини "Ал-Аҳли" посбони қайтаришга муваффақ бўлди.

Шунга ўхшаш вазият Шомуродовда ҳам бўлди. Олис масофадан етказилган узатма натижасида Элдор чап қанотдан рақиб жарима майдончасига етиб келди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп дарвозабоннинг қўлидан майдонни тарк этди. Бурчак тўпи ундан ҳам хавфлироқ вазиятни тақдим этди. Душан Мичич жарима майдончаси ташқарисидан жуда аниқ зарба берди, "тўққизлик"га кираётган тўпни Мусайлим қайтаришга муваффақ бўлди. Орадан 3 дақиқа ўтиб Нурматов ўнг қанотдан ерлатиб дарвозабон майдончасига узатма берди. Аммо Шомуродов тўпни дарвозага бура олмади.

Иккинчи бўлим бошида "қалдирғочлар" яхши вазият яратишди. Шомуродов жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва зарба берди. Тўп ҳимоячининг оёғига тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди. Мусайлим яхши реакция намойиш қилиб, тўпни эгаллаб олди.

"Бунёдкор" ҳисобда ортда бораётганига қарамай, ўйинда рақибга нисбатан учтунлик қилаётганди. Баҳс шундай давом этса, жамоамиз албатта гол урадигандек эди. Аммо қўпол хато навбати Рустам Ашурматовга келган экан. У ўз жарима майдончаси ичида тўпни рақиб футболчисига бериб қўйди. "Ал-Аҳли" ҳужумчиси тўпни эгаллаб олис устун томон узатма берди ва Салмон Мувашар бош билан дарвозани ишғол қилди.

Лушчан шогирдлари иккита тўп билан ортда қолаётганига қарамай, ҳужум қилишда давом этди. Шомуродов рақиб жарима майдончаси ичида берган зарбани "Аҳли" дарвозабони эгаллаб олди.

Ўйин тугашига 6 дақиқа қолганида тошкентликлар жарима тўпини ўйинга киритишди. Дарвозабон тўпни қўлидан чиқариб юборди, аммо вакилларимиз дарвозани ишғол қила олишмади. Чемиртан ижросидаги жарима зарбаси ҳам хавфли бўлди. "Ал-Аҳли" дарвозабони яна ажойиб сэйв намойиш қилди.

Шу тариқа, "Бунёдкор" меҳмонда ҳужумкор ўйин намойиш қилди, аммо ёш болаларча хатолар туфайли мағлубият аламини тортди.

ОЧЛ, "С" гуруҳи, 1-тур
"АЛ-АҲЛИ" (Саудия Арабистони) - "БУНЁДКОР" (Ўзбекистон) - 2:0
Голлар: Умар ас-Сома (13), Салман Мувашар (54)
Огоҳлантиришлар: Мустафо ал-Бассос (83) — Дилшодбек Аҳмадалиев (67), Жавлон Иброҳимов (90+2)
"Ал-Аҳли": 1.Ёсир ал-Мусайлим, 7.Салман Мувашар, 8.Тайсир ал-Жассам (С), 9.Умар ас-Сома (Волид Бакшвон 90+3), 10.Йоаннис Фетфатзидис (Мустафо ал-Бассос 71), 13.Муҳаммад Абдулшафий, 23.Саид ал-Муваллад, 25.Мутаз Ҳавсавий, 30.Саид Авад ал-Ямий, 45.Абдулфаттоҳ Тавфиқ (Ҳуссайн ал-Моқаҳвий 79), 55.Саад Абдуламир
 "Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Акром Комилов, 7.Душан Мичич, 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Шаҳзодбек Нурматов (Вадим Чемиртан 57), 10.Элдор Шомуродов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Нурилло Тўхтасинов (Жавоҳир Эсонқулов 72), 21.Дилшодбек Аҳмадалиев, 29.Отабек Шукуров (Алишер Саноев 61)
Бош ҳакам: Рюжи Сато (Япония)

Киритилди: 22.02.2017 00:09. Ўқилди: 11029 марта. Фикрлар: 8 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.