Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Лушчан ичмаган эди! Ёхуд Сардор Рашидов ва Сергей Лушчан «сўз олишуви»га бир назар

Тошкетнинг «Бунёдкор» клуби 20 ёш атрофидаги йигитлари билан Қатарнинг бадавлат «Ал Жаиш» клубини мағлуб этди ва Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичига йўл олди. Тақсинга сазовор натижа. Ўйиндан кейин майдон ташқарисида ва матбуот анжуманларида кўпчиликнинг эътиборини тортадиган вазиятлар бўлди. Лушчан Дилшод Аҳмадалиев «Ал Жаиш» ҳужумчиси Сардор Рашидовга умуман ўйин бермаганини айтди. Сардорга эса бу ёқмади чоғи, мураббийни ичган бўлиши мумкин деди. Хуллас, бизда ҳам жаҳон футболидаги каби шов-шувли воқеалардан бири содир бўлди. Бундан ҳар ким ҳар нарсани англади. Биз эса қуйидагиларни…

Сардор қандай футболчи?

Ўша куни Лушчан Сардорни камситадиган гап айтгани ҳам йўқ. Кўпчилик унинг гапларига хамиртуруш қўшиб, бўрттирди. Лушчан Сардорнинг Осиёдаги энг кучли қанот ҳужумчиларидан бири эканини, Аҳмадалиев унга ўйин бермаганини айтди? Қани бу ерда нопрофессионаллик? Сардор «Бунёдкор»да ўйнаб юрган вақтида, хусусан, Осиё чемпионатида ўйнаган вақтида ўзининг энг юқори спорт формасида эди. Кейин Қатарга кетди ва тан олиш керак (футболчининг ўзи ҳеч қачон тан олмаса ҳам), ўйинида пасайиш кузатилди. Қатар чемпионати биздан кучли демоқчимисиз? Кечирасиз, фақат номларга учманг. Бирорта ўйинида стадион тўлмайдиган, микрофонда қўшиқ куйланадиган, фалон-фалон қариялар ўйнайдиган ҳаваскор чемпионатни кучли деб бўлмайди.

Қатарга пул топиш учун борилади, худди Малайзия, БАА, Хитойга борилгани каби. Сардор ҳам шу мақсадда борди. У Қатарда ўйин сифатини яхшилаш учун бормаганини ҳамма билади. «Бунёдкор»да эса янги авлод футболчилари етишиб чиқишни бошлади. Сардор ҳамон мамлалатимиздаги энг талантли футболчи, Қатар чемпионатида тўпурарлардан, Осиёда энг кучлилардан бири, лекин у Қатарга кетиб, орқага қадам ташлади. Шу сабаб биздан чиқаётган янги футболчиларнинг унга ўйин бермаётганига кўнишга мажбур. Бу нормал ҳолат. У кетди. Энди яна яхшилар чиқмода.

Кимнинг футболи олдинда?

Араб футболи вакиллари Осиёда ўзларини тенгсиз деб ҳисоблашади. Буни уларнинг ўзларини тутишидан билса бўлади. Лекин иқтисод биринчи ўринда бўлган асримиз талабларидан келиб чиқиб фикр юритсак. Сардор Жиззахда футбол сирларини ўрганди. У мамлакатнинг энг ўзига тинч жамоаси «Бунёдкор»нинг эътиборини тортди. Клуб академиясида бир муддат ўйнагач, Миржалол Қосимов уни асосий жамоада ўйнатди. Терма жамоадаги биринчи ўйинида гол урди, бош жамоанинг асосий ҳужум кучига айланди. Осиё Кубогида ўзини кўрсатди ва 2,1 миллион доллар эвазига ўзи айтганидай Ла Лига жамоасига эмас, Қатарга йўл олди. Унга қилинган харажат – 0 сўм, ёки доллар. Унинг трансферидан қилинган фойда – 2,1 миллион доллар. Хўш, ким ривожланган? Бизнинг бирор клубимиз Қатардан футболчи олишини тасаввур қила оласизми? Ўзи шундай футболчи борми Қатарда? Йўқ. Бўлмаган ҳам. Куинтана Уругвайдан, яна бошқа футболчилар Африка-ю Европадан. Биргина Рашидов ва Аҳмадалиев мисолида Осиё футболида қайси мамлакат тўғри ривожланиш йўлидан бораётгани кўринди. Сардор учун миллион долларлаб сарфлаган қатарликларни унинг ортидан етишиб чиқаётган Аҳмадалиевлар ортда қолдиришди.

Энди қатарликлар Шомуродов, Ҳамдамовларни кўзлашаётгандир. Ҳар йили ўнлаб ёш футболчи чиқараётган Ўзбек футболи шубҳасиз Осиёдаги энг тўғри ривожланиш йўлини танлаган мамлакатлардан бири. Эрон, Япония, Корея қаторида. Фақат баъзи тизимлардагина муаммолар бор. Жиддий муаммолар. Энг асосийси, бизда ресурс бор. Бутун футболимизни қурилишга ўхшатсак, бизнинг Рашидовлар, Ҳамдамовлар, Машариповлар – хомашё. Қосимовлар, Абрамовлар, Лушчанлар – усталар. Бу борада жуда ортдамасмиз. Лекин… Тўғриси, иш берувчиларда муаммо бор. Агар мана шу соҳани яхшиласак, сезиларли даражада олдинга силжиймиз. Ахир эсланг, бир вақтлар Маминов, Пашинин қилиб Россия-ю Грузиядан футболчи олиб юрардик. Қайси мамлакатда бош мураббий таркиб танлашда боши айланиб қолса, ўша ерда футбол ривожланмоқда. Мана, бизда Бабаян жуда кўп вариантлар орасидан Ислом Тўхтахўжаевни ўнг қанот ҳимоясида ўйнатмоқда. Керак бўлса бу чизиқда Даврон Ҳошимов ҳам, Шуҳрат Муҳаммадиев ва Акмал Шораҳмедовлар ҳам ўйнай олади.

Рашидов ва Фигу

Луиш Фигу «Барселона»дан тўппа-тўғри «Реал»га ўтиб кетган ва Каталониядаги биринчи ташрифи ҳеч қачон унинг ёдидан кўтарилмайдиган бўлди. Рашидовнинг ўйиндан кейин «Бунёдкор» футболчилари билан гап талашгани ва ўйиндан кейин Лушчан ҳақида айтган гапларига унчалик ҳам жиддий қараш керак эмас. Ўз навбдатида Лушчаннинг ҳам Рашидовни ҳимоячимиз «еб қўйгани» ҳақида айтган гапларини ҳам. Бири ғалабадан сармаст мураббийнинг шогирди ўйинидан завқланиб, айтган фикрлари. Бири мағлубиятдан аламзада футболчинининг асабийлашгандаги ҳолати. Ўтган йил Сардор «Насаф»га гол уриб, хурсанд бўлганида бир гуруҳ мухлислар чиқишганди уни қоралаб. Нима, «Насаф»да унинг киндигини кесишганмидики, гол ургач, қўлларини кўтариб, узр сўраса? Масалан, Мата «МЮ» сафида «Реал» ёки «Барселона»а гол урса, нишонламайдими? Бутун стадионни бошига кўтаради. Шундай экан икки томонни ҳам айблаш керак эмас. Лекин бир нарса аниқ – Лушчан ўша куни ичмаган эди…

Ўткир ЖАЛОЛХОНОВ

Манба: «Эрудит Спорт» газетаси

Киритилди: 28.02.2017 13:55. Ўқилди: 23188 марта. Фикрлар: 20 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

17.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Бунёдкор
2-2
Навбаҳор

Навбатдаги учрашув

29.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
ОКМК
-:-
Бунёдкор

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.