Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Саҳоб Жўраев: "Эртами-кеч барибир футболга қайтаман"

Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ ҳимоячиси Саҳоб Жўраев айни пайт фаолиятини футзалда давом эттиряпти. У ўтган йили ёзда жароҳат сабаб, катта футболдан кетишга мажбур бўлганди. Аниқроқ айтсак, миллий жамоамизнинг 23та ўйинида қатнашган ҳимоячи охирги марта «Оқ-тепа»да кўриниш берди.

Бироқ кутилмаганда, бу клуб билан ҳам тезда хайрлашганидан сўнг бутсаларини михга илгани хусусида хабарлар урчиди. Мана, Саҳоб эндиликда  «Бунёдкор» футзал клубида ўйнамоқда. Демакки, у  севимли машғулотидан бутунлай кўнгил узолмаган. Маълумот учун айтиш керак, Жўраевнинг катта футболдаги юлдузли онлари ҳам «Бунёдкор»да ўтди. Чунончи, Саҳоб «қалдирғочлар» сафида 6 марта Ўзбекистон чемпиони бўлиш баробарида миллий кубок (5 марта) ва суперкубок (2 марта) соҳибига айланди.

У шунингдек, олий лигада «Локомотив» ва «Олмалиқ»  жамоалари шарафини ҳам ҳимоя қилди. Аввалги мавсум Ўзбекистон кубоги 1|16 финал босқичи  доирасида ўтказилган  «Оқ-тепа» - «Обод» ўйини (0:5) Саҳоб учун янги клуби сафидаги биринчи ва охирги учрашув бўлганди. Эътиборлиси, Саҳоб футзалда ҳам яхши натижалардан умидвор. Дейлик, «Бунёдкор» футзал бўйича мамлакат чемпионати чорак финалида «Когон» (Бухоро)ни икки бора енгиб (5:4, 5:0), совринлар учун курашни давом эттириш ҳуқуқини қўлга киритди.

- Саҳоб, аввало, ярим финал йўлланмаси билан табриклаймиз. Ортда қолган ўйинлар ҳақида қандай фикрдасиз?

- «Бунёдкор» ўтган йили шу босқичда айнан «Когон» билан тўқнаш келган ва ғалаба қозонган экан. Мана, бу йил ҳам жамоалар йўли чорак финалда туташ келди ва икки ўйинда зафар қучиб, ярим финалга чиқдик. Иккинчи учрашувдан фарқли равишда, биринчиси анча оғир кечди. Энг муҳими, соврин учун курашни давом эттирадиган бўлдик.

- Айтингчи, футзалга мослашишда қийналмадингизми, бу жараён ортда қолдими?

- Ҳа, анча киришиб кетдим. Футболдан фарқи у даражада катта эмас, аммо бор. Дейлик, футзалда тез фикр­лаш ва тўғри қарор чиқариш муҳим. Яъни ўйлаб ўтиришга фурсат йўқ. Салгина кеч қолдингизми, рақиб кутиб турмайди ва сизни тўпсиз қолдиради. Яна жисмоний тайёргарлик маромида бўлиши шарт. Ахир паркетда тинмай ҳаракатланишингиз керак.

- Футболни қўмсаётгандирсиз...

- Жуда-жуда. Аслида футболдан батамом кетганим йўқ. Мисол учун, ҳар ҳафта дўстлар даврасида ўйнаб турибман. Эртами-кеч футболга қайтиш ниятим ҳам йўқ эмас. Тўғри, ўйинчи сифатида эмас. Демоқчиманки, келажакда ўзимни мураббийликда синаб кўрмоқчиман. Хусусан, «Бун­ёдкор» ишлашни мақсад қилганман. Эҳтимол, болалар футболида фаолият юритарман... Ҳарқалай, яқин орада мураббийлик курсларида таҳсил олишни дилимга тугиб қўйганман. Зеро, ҳаётимни футболсиз тасаввур қилолмайман. 

------------------------------------------------   

Шундан сўнг «Бунёдкор» футзал клуби бош мураббийи Абдулла Бўриевнинг Саҳоб Жўраев ҳақидаги фикрларига қизиқдик.

- Абдулла ака, вақтида катта футболда порлаган ҳимоячининг футзалга киришиб кетиши қийин кечмадими?

- Саҳоб оёғидаги жиддий жароҳат сабаб, маълум муддат футболдан йироқ юрди. Яъни деярли 6 ой мобайнида умуман югурмаган, машғулотларда қатнашмаганди. Вақтида «Бунёдкор»да ўйнагани учун клубимиз раҳбарияти ҳам унинг футзалда ўзини синаб кўришига қаршилик қилмади. Хуллас, сафимизга ўтган йилнинг иккинчи ярмида қўшилганди. Ҳозир ҳаракатлари яхши. Тўп билан муомаласи ҳам талаб даражасида. Лекин спорт формаси ҳали 100 фоиз куч билан ўйнашига имкон бермайди. Барибир, ёш билан боғлиқ фактор ҳам бор. Аммо ҳаракатлари чакки эмас.

- Футзал чинакам тезликка асосланган. Саҳоб шу талабга жавоб бера оляптими?

- У индивидуал жиҳатдан кучли. Миллий жамоамизда ҳам бундай хислатга эга футзалчилар саноқли. Лекин юқорида айтганимдек, Саҳоб ҳозирча 100 фоиз тайёр эмас.

Киритилди: 19.03.2017 14:34. Ўқилди: 11280 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

17.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Бунёдкор
2-2
Навбаҳор

Навбатдаги учрашув

29.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
ОКМК
-:-
Бунёдкор

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.