Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Жавлон Мирабдуллаев: «398 кунлик танаффус салбий таъсир қилди»

ОЧЛ 3-турида «Бунёдкор» ўз майдонида Эроннинг «Зоб-Оҳан» клубига мағлуб бўлди (0:2). Айнан мана шу учрашувда «қалдирғочлар» бош мураббийи Сергей Лушчан истеъдодли ҳимоячи Жавлон Мирабдуллаевни асосий таркибда майдонга туширди. Бу футболчи 398 кунлик танаффусдан сўнг илк бор расмий ўйинда иштирок этди. Жавлон сўнгги бор 2016 йилнинг 9 февраль санасида ОЧЛ «плей-офф»и доирасидаги «Ал-Шабаб»га қарши учрашувда тўп сурганди. Ўшандан бери соғлиғидаги муаммолар сабаб яшил майдондан ташқарида қолаётганди. Биз «Зоб-Оҳан»га қарши кечган ўйиндан кейин ушбу футболчини суҳбатга тортдик.

- Жавлон, ниҳоят, катта танаффусдан сўнг майдонга қайтдингиз. Ўтган муддат мобайнида вақтнинг ўтиши жуда қийин кечгандир?

- Ҳа, нимасини айтасиз. Бунинг учун яхшигина сабр керак бўлди. Ҳар уч ойда Германияга бориб, шифокорлар кўригидан ўтиб турдим. Энг муҳими, майдонга қайтишимга ишонардим. Шукрки, яна футбол ўйнаяпман. Энди ўз олдимга янги вазифа ва мақсадларни қўяман.

- Ҳозирги аҳволингиз қандай?

- Ҳаммаси жойида. Шифокорлар ўйнашимга рухсат беришди. Айни пайт ўзимни анча яхши ҳис қиляпман.

- Танаффусдан кейинги биринчи ўйинингиз ОЧЛ учрашувига тўғри келди. Афсуски, у омадсиз якунланди...

- Ҳа, шундай бўлиб қолди. Лекин ўтган йили ОЧЛдаги дебют мен учун омадли чиққанди. Ўйлайманки, ўйиндан-ўйинга оптимал спорт формасига кириб бораман.

- «Зоб-Оҳан»дан қабул қилинган аламли мағлубият сабабларини муҳокама қилдингларми?

- Хоҳ ғалаба, хоҳ мағлубиятли ўйин бўлсин, у албатта, муҳокама қилинади. Ўтказиб юборилган биринчи голда ёш болаларча хатога йўл қўйдим ва бундан жуда афсусдаман.

- Бу ҳолатга сабаб ўйин амалиёти камлигими?

- Шундай деса ҳам бўлади. Бир йилдан ошиқроқ вақт мобайнида катта футболдан йироқда юрдим. Бу ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Ўйиндан-ўйинга хатолар камайиб боришига ишонаман.

- Сизнингча, «Бунёдкор»нинг ОЧЛдаги омадсиз иштироки нима билан боғлиқ?

- Гуруҳ босқичининг илк учрашувида мағлубиятга учраган бўлсакда, рақибга нисбатан яхшироқ ўйин намойиш этгандик. Кейинги баҳсларда жароҳат ва қизил карточкалар таъсир ўтказди. Лекин тан олиш керак, «Зоб-Оҳан» биздан кучлироқ эди ва ҳақли ғалабага эришди.

- Гуруҳдан чиқиш учун имконият деярли қолмади. Бу фикрга қўшиласизми?

- Назарий жиҳатдан имкониятлар бор. Лекин бу вазифани бажариш осон бўлмайди. Гуруҳдаги вазиятга ва рақиблар кучига реал кўз билан қараш керак. Қолган 3та ўйиндан 2тасини меҳмонда ўтказамиз. Бу эса вазифамизни бироз мураккаблаштиради. Аммо вазиятни ижобий томонга ўзгартириш ўз қўлимизда. Бошқа томондан, рақиблар ҳам қараб турмайди ва осонликча очко бермайди. Футболда ҳар қандай натижа кузатилиши мумкин. «Барселона» буни амалда исботлади. Нима бўлишидан қатъий назар, сўнгги учта ўйинда мухлислар учун тўп сурамиз. Уларни ўз ўйинимиз билан анча ранжитиб қўйдик.

Киритилди: 21.03.2017 11:19. Ўқилди: 8812 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.