Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Александр Волков: «Бизга натижа келтирувчи режани ўйлаб қўйганман»

“Ал Ҳилол” – “Бунёдкор” ўртасидаги жавоб баҳсидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб “қалдирғочлар” бош мураббийи Александр Волков ва ҳужумчи Олександр Пишур иштирок этишди.

"Мен бунчалик кўп журналистлар қаршисида матбуот анжуманида қатнашмагандим. Демак, бизга нисбатан бефарқ бўлмаганлар сони кўп", - деб гап бошлади "Бунёдкор" бош мураббийи Александр Волков.

"Ўйинга келадиган бўлсак, "Ал Ҳилол" кучли жамоа. Уларнинг қандайлигини Тошкентдаги баҳсда ҳам кўрдик. Жуда шаклланган жамоа. Жамоа бош мураббийи ҳам ҳурматга лойиқ, жуда машҳур инсон. Рақибнинг ўтган учрашувда майдонга туша олмаган икки нафар аъзоси сафга қайтди. Бизга янада қийин бўлади. Лекин "Бунёдкор"нинг ҳам тайёрлаб қўйган ўз режалари бор. Ўйлайманки мухлисларимизни хурсанд қила оламиз".

"Тошкентдаги биринчи ўйиндан кейин ўйлашимча эртага очиқ футбол бўлади. Биз гол уришимиз керак, рақибнинг кейинги босқичга чиққани кафолатланмаган. Шу боис улар ҳам ҳужум қилишади. Ваъда бераманки, эртага жуда қизиқарли ва мухлисларга ёқадиган ўйин бўлади", - дейди Олександр Пишур.

- 2010 йил "Ал Ҳилол" Луиз Фелипе Сколари бошчилигидаги "Бунёдкор"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этганди. Ҳозир вақт ўтди, таркиб ўзгарди. Ўша ўйин билан эртанги баҳс ўртасида катта фарқ бўлади, деб ўйлайсизми?
- Ҳар бир мураббийнинг ўз қараши, режалари бўлади. Сколарининг қарашлари фақат ўзигагина маълум, меники умуман бошқача. Шу боисдан ҳам ҳеч кимни камситмаган ҳолда эски натижани эслашни хоҳламасдим.

- Биринчи ўйинда 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйдинглар. Жамоаингиз эртага гол уриши керак. Қандай тактика танламоқчисиз?
- Рақибдан умуман қўрқаётганимиз йўқ. Эртага қандай ўйнашимизни ҳозир айта олмайман. Аммо бизга натижа келтирувчи режани ўйлаб қўйганман.

- Ҳужумчи сифатида "Ал Ҳилол"нинг ҳимоя чизиғи ҳақида нима дея оласиз? Бундан кучли ҳимояни қандай ёриб ўтиш мумкин?
Олександр Пишур: - Тошкентдаги баҳсда "Ал Ҳилол" ҳимоячилари яхши ҳаракат қилишганди. Биз ўз вазиятларимизни голга айланатира олмагандик. Ўйлайманки эртага мухлисларимизни хурсанд қиламиз. Мен гол ураманми ёки шерикларимми, муҳими "Бунёдкор" ютса бўлгани.

Киритилди: 13.05.2014 23:46. Ўқилди: 10038 марта. Фикрлар: 27 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

17.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Бунёдкор
2-2
Навбаҳор

Навбатдаги учрашув

29.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
ОКМК
-:-
Бунёдкор

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.