Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

КЛУБ ТАРИХИ

Ташкил топиши

“Ливерпуль” клуби “Эвертон” қўмитаси билан унинг президенти ва “Энфильд”даги ернинг хўжайини Жон Хоулдинг ўртасида келиб чиққан ижара тўлови низоси сабабли ташкил қилинган. “Эвертон” Энфильдда саккиз йил фаолият кўрсатгандан кейин 1892 йил “Гудисон парк”ка кўчиб ўтди. Хоулдинг эса Энфильд учун янги клуб тузди ва уни “Эвертон Атлетик” деб номлади. 1892 йилнинг июнида Англия футбол ассоциацияси бу клубни “Эвертон” деб қабул қилмади ва натижада клуб шаҳар номига “Ливерпуль” деб номланди.

 

Ривожланиш даври

Клуб фаолиятини Ланкашир лигасида бошлади. Икки йилдан сўнг 1893/94 мавсумда Иккинчи дивизиондан жой олиб, Футбол лигасига кирди. Йўл-йўлакай Биринчи дивизионга ҳам чиқди, аммо 1896/97 мавсумдагина унда мустаҳкам жойлашди.

Биринчи чемпионликни 1900/01 мавсумда қўлга киритди, беш йилдан сўнг яна чемпионликни такрорлади.

Биринчи марта Англия кубогидаги финалга 1914 йил чиқди ва “Бернли”га 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. 1921/22 ва 1922/23 мавсумларда кетма-кет икки марта чемпионликни қўлга киритгандан сўнг “Ливерпуль” 1947 йилгача биронта совринни юта олмади. Шу йили бешинчи чемпионлик қўлга киритилди. 1950 йил яна Кубок финалига чиқди ва яна мағлубиятга учради, бу сафар – “Арсенал”га 0:2.

1953/54 мавсумда иккинчи дивизионга тушиб кетди ва ўша мавсум Англия кубогида “Вустер Сити” номли профессионал бўлмаган жамоага ютқазишга ҳам улгурди.

 

1956-1985

Бу инқироздан сўнг жамоага менежер этиб Билл Шенкли тайинланди. Клуб 1961/62 мавсумга келиб яна Биринчи дивизионга қайтди. 1963/64 мавсумда 17 йиллик танаффусдан сўнг яна бир чемпионликка эришди. 1966 йилда 7-чемпионлик қўлга киритилди, ундан бир йил аввал “Лидс Юнайтед”ни қўшимча вақтда мағлуб этиб биринчи Англия кубоги қўлга киритилди.

1973 йил УЕФА кубоги финалида “Боруссия Мёнхенгладбах”ни 3:0 ҳисобида тор-мор этди. Бир йил ўтиб Англия кубоги қўлга критилганидан сўнг, Шенкли ўрнини ўз ёрдамчиси Боб Пейслига бўшатиб берди.

Пейсли Шенклидан ҳам омадли чиқиб қолди. 1975/76 мавсумда чемпионат ва УЕФА кубогида ғалаба, бир йил ўтиб яна лигадаги чемпионлик ва биринчи бор Европа чемпионлари кубоги қўлга киритилди. Чемпионлар лигаси финалидаги рақиблари яна ўша “Боруссия Мёнхенгладбах”, бу сафар ҳисоб 3:1 бўлди. Клуб Пэйсли давридаги 9 мавсумда 21 битта соврин ютди, жумладан, 3 марта чемпионлар кубоги, 1 марта УЕФА кубоги, 6 марта Англия чемпионлиги, 3 марта кетма-кет Футбол лигаси кубоги. Пейсли эриша олмаган ягона соврин Англия кубоги бўлди.

1983 йил Пейсли ҳам Шенкли сингари ўз ўрнини ёрдамчиси Жо Фэганга бўшатиб берди. Фэганнинг биринчи мавсумида “Ливерпуль” учта совринни ютди: чемпионат, Футбол лигаси кубоги ва Европа чемпионлари кубоги ва бир йилда уч совринни қўлга киритган Англиянинг биринчи клуби бўлди.

1985 йилда Европа чемпионлари кубоги финалига етиб келди. Брюссель шаҳрида ўтган финалда “Ювентус” рақиб бўлди. Ўйин бошлангунга қадар фожеа рўй берди: “Ливерпуль” фанатлари икки томонни ажратиб турувчи тўсиқларни йиқитиб, “Ювентус” фанатлариа ташландилар. Оқибатда 39 киши ҳалок бўлди, ҳалок бўлганлар асосан итальянлар эди. Ўйин тўхтатилмади ва “Ливерпуль” 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Шундан сўнг Англия клублари 5 йилга еврокубокларда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди, “Ливерпуль” эса 10 йиллик тақиқ олди. Кейинроқ бу муддат 6 йилга қисқартирилди. 14 ишқибоз судланди.

 

1985 йилдан ҳозирга қадар бўлган давр

Фожеадан сўнг Фэган истеъфо берди. Кенни Далглиш ўйновчи-мураббий этиб тайинлади. Унинг даврида клуб уч бора Англия чемпионати ва икки марта Англия кубогини ютди. “Ливерпуль”нинг зафарлари яна бир фожеа билан булғанди. 1989 йилнинг 15 апрелида “Ноттингем Форест” билан кечган Англия кубоги финалида Шеффилдаги “Хиллсборо” стадионида юзага келган босим оқибатида 93 киши жойида ҳалок бўлди. Икки киши шифохонада жон берди. Охирги ишқибоз тўрт йилдан сўнг ўзига келмай вафот этди.

“Ливерпуль” 1989 йил чемпионатнинг сўнгги турида ўз майдонида чемпионликни “Арсенал”га топшириб қўяди. 1991 йил Далглиш истеъфога чиқарилди.

Ундан сўнг Грем Сунесс рулга ўтиради. 1992 йилда Англия кубогидан бошқа соврин ютилмагач, 1994 йил унинг ўрнига Рой Эванс тайинланади. Эванснинг ҳам соврини битта бўлди, холос – 1995 йилдаги Футбол лигаси кубоги. 1998/99 мавсумда Эванс Жерар Улье билан биргаликда клубни бошқара бошлайди, аммо 1998 йилни кузида Эванс истеъфога чиққач, Ульенинг ўзи қолади. Жерар Улье ўзининг иккинчи мавсумида биратўла уч совринни қўла киритади: Англия кубоги, Лига кубоги ва УЕФА кубоги.

Унинг истеъфосидан сўнг келган Рафаэль Бенитеснинг биринчи мавсумида “Ливерпуль” чемпионатда бешинчи ўринни эгаллайди, аммо финалда “Милан”нни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, Европа чемпионлар лигаси ғолиби бўлади.

2010 йил Бенитес истеъфога чиқарилади, унинг ўрнига Рой Хожсон келади. Етти ойдан сўнг у ҳам истеъфо беради ва клуб билан аввал чемпионликка эришган шотландиялик Кенни Далглиш яна рулга ўтиради.

2012 йил Кенни Далглиш ҳам истеъфога чиқарилди ва “Суонси Сити” бош мураббийи Брендан Роджерс “Ливерпуль”ни бошқара бошлади.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.04.2024. АПЛ. 29-тур.
00:00
Эвертон
2-0
Ливерпуль

Навбатдаги учрашув

27.04.2024. АПЛ. 35-тур.
16:30
Вест Хэм
-:-
Ливерпуль
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.