Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Тўлабек Акрамов: «Жепаров "Локомотив"да қолади»

Шу кунларда олий лиганинг барча жамоалари янги мавсумга тайёргарликнинг биринчи босқичини ўтказишяпти. Хусусан, Тошкентнинг «Локомотив» клуби ҳам 20 декабрдан мавсум тадоригини бошлади. Ўтган мавсумда «олтин дубль» қайд этган «темирйўлчилар»ни янги, 2017 йилда жиддий синов ва имтиҳонлар кутиб турибди, десак асло муболаға бўлмайди. Чунки айнан «Локомотив» мамлакатимиздан ягона вакил сифатида қитъанинг энг нуфузли мусобақаси - ОЧЛнинг гуруҳ босқичида тўғридан-тўғри иштирок этади. Шу билан бирга, Мирко Йеличич шогирдлари чемпионлик ва кубок ҳимоясига ҳам киришишади. Бу жараён эса осон бўлмаслиги аён. Биз мавсум якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган режалар юзасидан «Локомотив» клуби директори ўринбосари Тўлабек Акрамовдан эксклюзив интервью олдик.

- Келинг, суҳбатимиз аввалида «Локомотив»  учун қийин, аммо омадли ўтган мавсумни сизнинг талқинингизда сарҳисоб қилиб олсак: чунончи, жамоа бир йўла учта мусобақада иштирок этди...

- Тўғри айтдингиз, ҳақиқатан ҳам ўтган мавсум биз учун мураккаб кечди. ОЧЛнинг кузги «плей-офф» ўйинларида иштирок этдик, чемпионат ва кубок баҳсларида ҳам кураш жуда кескин тус олди. Ана шундай кучли рақобатга бой бўлган мавсум якунида ҳам чемпионат олтин медаллари, ҳам кубокни қўлга киритганимиздан хурсандмиз. Қувонарлиси, «олтин дубль» қайд этган Ўзбекистоннинг бешинчи жамоаси бўлдик. Шунингдек, «Локомотив» ўз тарихида илк бор мамлакат чемпионига айланди. Ҳеч кимга сир эмас, ҳозиргача чемпионлик учун «Пахтакор», «Бунёдкор», «Насаф» ва «Локомотив» жамоалари ўртасида кураш бўларди. Бу йилдан эса юқоридаги жамоалар қаторига «Бухоро», «Металлург», «Қизилқум» клублари ҳам қўшилишди. Улар айнан чемпионлик учун курашаётган жамоалардан очко тортиб олишга интилишди. Бир нарсани аниқ айта оламан, ўтган 30та турдаги ҳеч бир учрашувда «Локомотив» осонликча ғалабага эришмади. Ўзимиз иштирок этган ҳар бир ўйинда майдонда боримизни беришга мажбур бўлдик. «Нефтчи» ва «Металлург» жамоаларига қарши кечган баҳсларда эса кутилмаганда очко йўқотдик. «Нефтчи» билан бўлган ўйинни ёдга олсак, биз рақибни менсимаганлигимиз учун жазоландик, дея олмайман. Гап шундаки, «Нефтчи» -  юртимизнинг энг совриндор жамоаларидан бири ва фарғоналиклар турнир жадвалининг қайси қисмида боришларидан қатъий назар, гранд клубларга етарликча қаршилик кўрсата олишади. Бу жамоани мен Англиянинг «Ливерпуль» клубига ўхшатаман. Зеро «мерсисайдликлар» муайян бир ўйинга алоҳида тайёргарлик кўришади. «Нефтчи»да ҳам худди шундай хислат бор. Менимча, чемпионат якунида футболчиларимизда чарчоқ аломатлари кўзга ташлана бошлади. Бунинг натижасида, иккинчи даврада биринчисига қараганда кўпроқ очко йўқотдик. Хуллас, бир йўла учта мусобақада иштирок этиш осон эмас, ҳар ҳолда.          

- Ростдан ҳам, иккинчи даврада жамоа аъзолари сал бўшашгандек тасаввур уйғонди. Бу раҳбариятни хавотирга солмадими?

- Ҳолат раҳбариятни ташвишлантирди, албатта. Чунки, кераксиз вақтда очко йўқотишимиз натижасида таъқибчилар жамоага анча яқинлашиб олишди. Лекин йигитлардаги ўзига ишонч юқори бўлгани учун якунда чемпионликка эришдик.

- Одатда, чемпион бўлишдан кўра, уни ҳимоя қилиш қийинроқ. Буни «Пахтакор» мисолида ҳам кўриш мумкин. «Шерлар» бу йил 5-ўрин билан кифояланишга мажбур бўлишди. Ваҳоланки, улар 2015 йили олтин медалларга эга чиқишганди. Шуни инобатга олиб, янги мавсумга тайёргарликнинг мукаммал режаси ишлаб чиқилдими? Хориж йиғинлари ҳақида нима дея оласиз?

- 8-23 январь кунлари БААнинг Дубай шаҳрида илк хориж йиғинимиз ўтказилади. У ерда 2та ўртоқлик учрашуви ташкиллаш режамиз бор. Рақиблардан бирининг номи маълум бўлган: 20 январь куни Россиянинг «Зенит» клубига қарши майдонга тушамиз. Иккинчи жамоа билан эса музокаралар давом этмоқда.

- Табиийки, тайёргарлик жараёнида таркибни кучайтиришга ҳам эътибор қаратилади. Чунки айни пайт «Локомотив» сафида ёши катта футболчилар талайгина. Балки, ўринбосарлар сафида ўзини кўрсатган ёш футболчилар асосий жамоа машғулотларига жалб этилар?

- Бу йил ёшлар жамоасидан 2-3 нафар футболчининг асосий таркибга қўшилиш эҳтимоли юқори. Мана шу ўйинчилар жамоа билан Дубайдаги йиғинда қатнашишади. Агар асосий таркибга муносиб эканликларини исботлашса, янги мавсумда уларни расмий ўйинларда кўришимиз мумкин.

- Сиз бир муддат Англиянинг «Флитвуд Таун» жамоасида бўлиб, инглиз клуби академиясида йўлга қўйилган ишлар билан яқиндан танишиб қайтдингиз. Шундан келиб чиқсак, яқин келажакда «Локомотив» футбол мактабида қандайдир ислоҳотлар рўй бериши мумкинми?

- Сезган бўлсангиз, сўнгги уч йил давомида клубимизнинг футбол мактабига бўлган эътибори анча кучайди. Биз ўз тараққиётимизнинг тўғри йўлдан боришини таъминлаш учун Англия клуби билан ҳамкорлик меморандуми имзолаганмиз. Унга кўра, икки ёш футболчимиз уч ой давомида «Флитвуд Таун»да маҳоратларини ошириб қайтишди. Умид қиламанки, ҳамкорлигимиз ҳали узоқ давом этади. «Локомотив» футбол мактабига келадиган бўлсак, унинг фаолияти шахсан менинг назоратимда. Режалар кўп, мисол учун, тез орада клубимизнинг махсус академияси қурилиши бошланиши керак. Бунинг учун талаб қилинадиган ҳужжатларни тахт қилиб қўйганмиз. Ўйлайманки, яқин келажакда четдан чақирилган футболчиларга эмас, ўз академиямиз тарбияланувчиларига суянишни бошлаймиз. Бунинг учун бизга тахминан 3 йилча вақт керак бўлади. Футбол мактабимизда 14-15 ёшли истеъдодли футболчилар талайгина. Уларнинг юзага чиқишига оз фурсат қолди.

- Асосий масалалардан яна бири бу - маркетинг. Афсуски, олий лигамизнинг аксарият клублари ҳамон вилоят ҳокимликларига қарам бўлиб қолишяпти. Ўзини-ўзи маблағ билан таъминлаш борасида қандай ишлар олиб боряпсизлар?

- Ҳақиқатан ҳам маркетинг хизматининг спортда, хусусан, футболда тутган ўрни ва аҳамияти беқиёс. Келинг, масалани яна «Флитвуд Таун» мисолида кўриб чиқамиз. Бу жамоа биргина телевидениянинг ўзидан йилига миллион фунт стерлинг улуш олади. Клуб маркетинг хизмати томонидан ҳар бир ўйинга 30-40 бетлик махсус дастур чоп этиларкан. Чиройли журнал кўринишидаги мазкур тўплам ўртача 3 фунт стерлингдан сотилади. Футбол ишқибозлари эса уни навбатга туриб харид қилишади. Стадион атрофида клубга тегишли каттагина бозор бор. Унда жамоага хос турли атрибутикалар савдоси йўлга қўйилган. Англияда ҳар бир клубнинг ўз музейи бор ва унга кириш ҳам пуллик. Чипталар ва йиллик абономентларнинг ўзидан яхшигина фойда қилишар экан. Энг муҳими, чипталарни бир ҳафта аввал сотиб олмасангиз, ўйинга кира олмай, ташқарида қолиб кетишингиз аниқ. «СИП» ва «ВИП» тоифасидаги чипталарга юқорида айтилган дастур қўшимча тарзда берилади ва енгил тамадди билан ҳам сийланасиз. Мазкур йиллик чипталарнинг нархи 1000 доллар турар экан. Эътиборлиси, жамоа ўйинда ғалаба қозона олмаса-да, ишқибозлар 90 дақиқа тинмай қўшиқ куйлашади. Бу - юқори даражадаги мухлислик маданияти. Биласизми, очиғини айтсам, мен оила аъзоларим билан чемпионатимиз ўйинларига бора олмайман. Чунки бизнинг ишқибозлар ҳакам ёки футболчиларни ҳақоратлаб, ҳатто, сўкиниб ўтиришади. Англияда бундай нарса йўқ. Футболчи хато қилса ҳам, уни қарсаклар билан олқишлаб, руҳлантириб қўйишади. Менимча, ўша футболчи азбаройи уялганидан бошқа хато қилмасликка, чиройли ўйнашга ҳаракат қилади. Рақиб жамоа ўйинчиси чиройли ҳаракат қилса ёки гол урса, унга ҳам тан бериш маъносида қарсак чалишади. Мухлислар стадионга худди театрга боргандек боришади. Бизда эса бундай манзарани кузатмайсиз. Мен бир нарсани аниқ айта оламан, биздаги футбол маркетинги яқин 5 йил ичида ижобий томонга ўзгармаса керак. Биринчидан, бизда реклама бозори афсуски, ҳозирча жуда суст. Ваҳоланки, футбол орқали ўз маҳсулотини реклама қилиш бутун дунёда кенг тарқалган усул. Иккинчидан, бизда ўйинларни тўғридан-тўғри эфирга узатиш жараёни оқсаяпти. Мен бу муаммо учун тўлиқ телевидениени айбламоқчи эмасман. Айрим стадионларимизда ўйинларни жонли олиб бериш учун шароитлар йўқ. Ўйлашимча, қачонки жонли эфирда олиб бериладиган ўйинлар сони максимал даражада кўпайса, футбол маркетингининг катта бир қисми ўсишга эришади. Чунки реклама беришни истовчилар ўз маҳсулотини телевидение орқали кўришни исташади. Агар ўйинлар жонли олиб кўрсатилса, 32 миллионлик халқимиздан камида 5 миллиони ўша учрашувни томоша қилади. Умид қиламан, бизда ҳам секин-аста ҳаммаси ўз изига тушиб кетади...

- Сервер Жепаров, Темур Кападзе, Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе каби ёши улуғ футболчиларнинг кейинги тақдирлари борасида қандай фикр билдира оласиз? Уларнинг «Локомотив» билан тузган шартномалари якунига етдими?

- Сиз айтган футболчилар билан имзоланган шартномалар якунига етган. Айни пайтда келишувни узайтириш бўйича музокара олиб боряпмиз. Насиб қилса, яқин кунларда янги шартномалар имзоланади.

- Демак, Сервер Жепаров «Локомотив»да қолади, шундайми?

- Ҳа. Темур Кападзе ва Артур Геворкянлар ҳақида эса аниқ маълумот бера олмайман. Бу масалани бош мураббий ҳал қилади. Айни дамда Мирко Йеличич дам олиш учун уйига - Австралияга жўнаб кетган. У қайтиб келганидан сўнг таркиб борасида ўз қарашларини баён қилади.

- Легионерлар алоҳида мавзу...

- Тўғри. Лекин бу мавзуга батафсил тўхталмоқчи эмасман. Уч ойдан бери легионерлар бўйича селекция ишлари давом этмоқда. Савияли легионер топиш осон эмас. Бизга маъқул келганларининг эса нархи, талаблари жуда юқори.

- «Локомотив» ОЧЛ гуруҳ босқичидаги рақибларини билиб олди. Уларни ўрганиш жараёни бошландими? Умуман, қуръа ҳақида қандай фикрдасиз?

- Жамоамиз Ўзбекистондан ягона клуб сифатида тўғридан-тўғри ОЧЛнинг гуруҳ босқичидан баҳсларга киришади. Бу эса табиийки, бизга катта масъулият юклайди. Рақибларни ўрганиш жараёни фаол давом этмоқда. Ўтган мавсумда чорак финалгача етиб бордик. Афсуски, «Ал-Айн» билан ўйинда бизга омад етишмади. Қолаверса, жисмоний тайёргарлик бобида ҳам рақибга ютқаздик. Мураббий ва футболчилар бундан тегишли хулосалар чиқариб олишган. Камчиликлардан келиб чиққан ҳолда ҳозир асосий эътиборни айнан жисмоний тайёргарликка қаратганмиз. БААдаги йиғинда ҳам кўпроқ шу камчилик устида ишланади. Илк йиғинимиздан ўрин олган ўртоқлик ўйинлари сонининг камлиги ҳам шу билан боғлиқ.

- Сизнингча, бу йилги мавсумда ўзини кўрсата олган «Локомотив»нинг уч нафар энг яхши футболчиси кимлар бўлди?

- Аслида, бу савол билан мухлисларга мурожаат қилган маъқул. Чунки энг холис баҳони улар беришади. Лекин интернет ва газеталарда ўқияпмиз, кўпчилик Темурхўжа Абдухолиқовни Ўзбекистоннинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси деб тан олмоқда. Ҳужумчимиз 22та гол билан чемпионат тўпурари бўлди. Менга қолса, муваффақиятларимизда барча футболчиларнинг ҳиссаси катта, деган бўлардим. Мухлис сифатида гапирсам, Темурхўжа Абдухолиқов, Сардор Мирзаев ва Темур Кападзеларнинг ҳаракатлари мени қувонтирди. Гарчи Темур жамоадаги энг ёши катта футболчи бўлса-да, керакли ўйинларда ҳал қилувчи ролни ўйнади. Қолаверса, ёш футболчиларга чинакамига ўрнак бўла олди. Кападзенинг саъй-ҳаракатлари эвазига «Локомотив»да ички муҳит барқарор сақланди.

- Бошқа жамоаларнинг аъзолари борасидаги фикрларингиз қандай?

- «Пахтакор» ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов бу йил ёрқин ўйин намойиш этди. Ўсишдан тўхтамаса, тез орада уни янада кучлироқ жамоаларда кўриб қолсак, ажабмас.

- Масалан, «Локомотив»да, тўғрими? Ҳар ҳолда, бу трансферга қарши бўлмасангиз керак...

- (Кулади) Менимча, ўз олдига аниқ мақсад қўйган жамоаларнинг ҳеч бири бу футболчини таркибда кўришга қаршилик қилмайди. Чунки у ҳар қандай клубни бемалол кучайтира олади. Мавсум кашфиётларидан яна бири бу - Шоҳруз Норхонов. Муболаға бўлмаса, «Обод» футболчиси деярли бир ўзи жамоани юқорига тортди. Унинг тўпурарлар сафида бўлишини ҳеч ким кутмаган эди. «Насаф» футболчиси Баҳром Абдураҳимовнинг ҳаракатлари ҳам диққатга сазовор. Бу ярим ҳимоячи ўтган йили ўзидан яхши таассурот қолдирган эди. Бу мавсумда Баҳромнинг ўйинлари яна ҳам очилди.

Киритилди: 11.01.2017 12:26. Ўқилди: 6647 марта. Фикрлар: 0 та.

Олий лига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Истиқлол 3 6
2 Ал-Аҳли (БАА) 3 4
3 Ат-Таъвун 3 4
4 Локомотив 3 3

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

1/16 финал
18.03.2016
17:00 НБУ-Осиё
2:3
Қўқон-1912
17:00 Хотира-79
0:3
Металлург
17:00 Нурафшон
0:2
Олмалиқ
19.03.2016
17:00 Уз-Донг-Жу
1:0
Шўртан
17:00 Машъал-2
0:0
Машъал
17:00 Оқтепа
0:5
Обод
17:00 Зомин
0:2
Андижон
17:00 Орол
0:5
Қизилқум
17:00 Цементчи
2:3
Навбаҳор
20.03.2016
17:00 Пахтакор-2
1:2
Сўғдиёна
17:00 Динамо
0:1
Нефтчи
17:00 Ёзёвон-Лочинлари
0:4
Бухоро
Нимчорак финал
25.03.2016
17:00 Навбаҳор
0:1
Қўқон-1912
17:00 Қизилқум
2:2
Андижон
17:00 Металлург
1:0
Олмалиқ
17:00 Машъал
1:1
Сўғдиёна
17:00 Уз-Донг-Жу
1:4
Локомотив
26.03.2016
16:00 Обод
2:2
Бунёдкор
17:00 Нефтчи
1:4
Насаф
18.05.2016
18:00 Пахтакор
0:1
Бухоро
21.05.2016
16:30 Қўқон-1912
1:1
Навбаҳор
17:00 Андижон
3:1
Қизилқум
18:00 Олмалиқ
2:3
Металлург
19:00 Бунёдкор
2:1
Обод
19:00 Сўғдиёна
0:1
Машъал
19:30 Насаф
1:0
Нефтчи
22.05.2016
19:00 Бухоро
1:0
Пахтакор
08.06.2016
19:00 Локомотив
9:0
Уз-Донг-Жу
Чорак финал
05.07.2016
18:00 Қўқон-1912
1:1
Бухоро
18:00 Андижон
0:2
Насаф
19:00 Машъал
1:4
Локомотив
25.07.2016
20:00 Локомотив
1:2
Машъал
28.07.2016
19:00 Бухоро
2:0
Қўқон-1912
29.07.2016
19:00 Бунёдкор
3:1
Металлург
20:00 Насаф
2:1
Андижон
21.09.2016
16:00 Металлург
0:0
Бунёдкор
Ярим финал
22.08.2016
20:00 Насаф
2:0
Бухоро
21.09.2016
18:00 Бухоро
1:2
Насаф
25.10.2016
16:00 Локомотив
1:0
Бунёдкор
26.11.2016
14:00 Бунёдкор
0:1
Локомотив
Финал
30.11.2016
13:00 Локомотив
1:0
Насаф

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Сўнгги учрашув

13.03.2017. ОЧЛ. 3-тур.
20:30
Истиқлол
2-0
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.