Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Жефферсон Фарфан: «Рауль – ҳақиқий афсона»

Москванинг «Локомотив» клуби перулик Жефферсон Фарфан билан шартнома имзолади. 32 ёшли футболчи фаолияти давомида Гус Хиддинк қўл остида ПСВда ўйнаган. Шунингдек, «Шальке»да Раулнинг жамоадоши ҳисобланган.

«Темирйўлчилар» Фарфанни «Спартак»ка ўтиб кетган Александр Самедовнинг ўрнига харид қилишди. «Локомотив»нинг янги аъзоси жамоа билан келишувга эришганидан сўнг «Спорт-Экс­пресс» нашрига интервь­ю берди.

- Ўзимни бахтли ҳис қиляпман, - дейди Фарфан. - Мен яна футбол билан биргаман. Ўз тарихи, урф-одатларига эга ажойиб клуб аъзосига айландим. Бу ерда мени жамоадошларим, клуб ходимлари яхши кутиб олишди. Шунингдек, мухлислар ҳам интернетда илиқ фикрлар билдиришган. Тўғриси, бундай эътиборни кутмагандим.

- Ҳозир «Локомотив» Испанияда машғулот ўтказмоқда. У ерда сизнинг она тилингизда гаплашишади. Мазкур ҳолат жамоага мослашишингизда қўл келяптими?

- Албатта. Аслида, бошқа ерда жамоага тезроқ мослашган бўлармидим. Шунчаки, Испанияда машғулотлар ўтказиш учун шароитлар яхши. Россияда эса ҳозир шуғулланиш қийин. Албатта, атрофимдагиларнинг испан тилида гаплашишаётгани - қўшимча бонус.

- «Локо» машғулотлари пайтида эшитган илк гапингиз нима бўлди?

- «Сен оилангга келдинг». Бу жамоада ажойиб инсонлар йиғилган экан, ҳеч ким кўмаклашишдан бош тортмайди.

- «Локомотив» сизни «Спартак»­ка сотилган футболчининг ўрнига таклиф қилганидан хабардормисиз?

- Бу ҳақда эшитдим. Россия терма жамоаси футболчиси экан. Нима де­йишим мумкин? Кимдир кетади, бошқаси келади.

- Нима деб ўйлайсиз, Самедовдан кучлимисиз?

- Менинг ишим - меҳнат қилиб, ўйнаш. Ким яхши ёки ким ёмонлигини ўйламаслигим лозим.

- Октябрда «Ал-Жазира»ни тарк этгандингиз. Ўтган тўрт ой нималар билан машғул бўлдингиз?

- Индивидуал тарзда машқ қилиб, формамни ушлаб турдим ва фаолиятимни давом эттириш учун иш ўрни изладим.

- «Локомотив» билан музокаралар қийин кечмадими?

- Ундай бўлмади. Чунки барчасини вакилларим бажаришди. Мен эса розилик бериб, музокаралар қандай тугашини кутдим, холос. «Локомотив» варианти қизиқроқ туюлгани учун келишув пайти муаммолар кузатилмади.

- Олдин ҳам Москвада бўлгансиз...

- Ҳа, ўша кунни яхши эслайман. Чунки ЕЧЛ доирасидаги ўйинда тўп киритганман. Бунга ўн йил бўлди. Ўшанда ПСВ сафида ЦСКАга қарши тўп сурганмиз. Менинг ягона голим эвазига ғалаба қозонгандик.

- 2007 йилнинг ноябрида бўлиб ўтган ўша учрашувдаги яна қайси жиҳатлар хотирангизга муҳрланган?

- Совуқ ҳаво. Шу туфайли кўпроқ югуришимизга тўғри келган.

- Мазкур баҳсда тўп сурган аксарият футболчилар фаолиятларини якунлашган ёки шунга яқин туришибди. Сизнинг ҳам яхши даврларингиз ортда қолганини айтаётганларга қандай жавоб берасиз?

- Ҳеч нима демайман. Шунчаки, ҳаммасини майдонда исботлайман. Одамлар вазиятга тўғри баҳо бермай хулоса чиқаришга ўрганишган. Лекин бу уларнинг иши. Менинг вазифам эса майдонда жавлон уриш.

- ПСВда Гус Хиддинк туфайли пайдо бўлгансиз...

- Хиддинк Европа футболига қадам қўйишимда ёрдамлашган. Тўғрисини айтаман, аввалига жуда қийин бўлган. У менга ишонган, маслаҳатлар берган, кўп нарса ўргатган. Айнан Гус туфайли «кўҳна қитъа»даги фаолиятим кўнгилдагидек кечди, десам муболаға бўлмайди.

- Энг муҳими, у сизни нимага ўргатган?

- Европада ўзлигимни топишга. Қолаверса, голландиялик мутахассиснинг ёрдами билан Жанубий Америкадан сўнг Европа футболига тезда мослашдим. Бу нарса ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Ҳаттоки, ўта иқтидорли йигитлар ҳам океанни кечиб ўтгандан сўнг катта муаммоларга йўлиқишади. Қолаверса, Хиддинк ажойиб мотиватор. У мени тўғри йўлга бошлаган.

- Буюк Рауль билан ҳам бирга ўйнагансиз...

- У ҳақиқий афсона. Рауль билан «Шальке»да бирга тўп сурганим мен учун шараф.

- Айтишларича, «Локо» таклифини қабул қилишдан олдин Кураньи билан маслаҳатлашгансиз. У айнан нима деди?

- Россиядаги вазият, футбол ва иқлим ҳақида гапирди. Маҳаллий чемпионатга тезроқ мослашиб олишим учун айрим маслаҳатларни берди.

- Нима деб ўйлайсиз, Перу термасига қайтиб, ЖЧ-2018да ўйнашга кўзингиз етадими?

- Шунга ҳаракат қиламан. Бунинг учун «Локомотив»да яхшироқ ўйнашим керак. Масадим - жамоа билан ғалабаларни қўлга киритиб, янги даражага чиқиш.

Киритилди: 16.02.2017 12:08. Ўқилди: 5218 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

14.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Локомотив
3-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

29.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:15
Қизилқум
-:-
Локомотив

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.