Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Жалолиддин Машарипов: «Пахтакор» - уйим ва бир кун албатта қайтаман»

Ўзбек футболида қишки трансферлар бозорининг энг шов-шувли ва бироз кутилмаган воқеаси «Пахтакор» ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машариповга боғлиқ бўлди.

Ўтган мавсум ёрқин ўйинлари билан кўпчиликни ўзига қаратган  футболчи «Локомотив» сафига қўшилди. Ҳа, бунинг «Пахтакор» мухлисларига маъқул келмагани бор гап. Ахир «Локо» тайёр футболчини олди-қуйди. Ўзи молиявий жиҳатдан бақувват клублар сиёсати шундай. Лекин танганинг орқа томонига қарасак, бу ўтиш Жалолиддин ва «Пахтакор» учун ҳам фойдали бўлиши мумкин. Чунончи, «Локомотив» ОЧЛда иштирок этади. Сир эмас, қитъанинг энг нуфузли мусобақаси футболчилар учун катта бозор саналади.

Агар Машарипов ОЧЛда ўзини кўрсатса, фаолиятини номдор клубларда давом эттириш имконияти ошади. Қолаверса, футболчининг трансфер ҳуқуқи ҳамон «Пахтакор»га тегишли. Унинг «шерлар» билан 3 йиллик шартномаси бор. Шундай экан, «Пахтакор» мухлислари қаттиқ ранжимасликлари лозим. Дарвоқе, Жалолиддин ўтган мавсум якунларига кўра, газетамиз сўровининг «Йил кашфиёти ва юлдуз футболчиси» номинацияси лауреа­ти сифатида тан олинганди. Хуллас, ярим ҳимоячи клуби билан Саудия Арабистонига жўнаб кетиши олдидан унга махсус соврининимизни топширдик ва табиийки, интервью ҳам олдик.

- Жалолиддин, «Локомотив» таклифини қабул қилишда роса иккилангандирсиз...

- Очиғи, ўзим учун қадрдон клубдан кетишим осон бўлмади. Бу худди яшаётган уйингизни ташлаб кетиш билан баробар. Лекин футболда шундай кескин бурилишлар ҳам кузатилади. Бир томондан, бу ўтиш фаолиятим учун наф беришига умид боғлаяпман. Ҳарқалай, «Локомотив» таркибида ОЧЛ ўйинларида катта тажриба тўплашим мумкин. Ҳали орзуларим бисёр. Мақсадга эришиш учун эса кўп меҳнат қилишим керак. Ўйлайманки, ОЧЛ каби нуфузли мусобақалар орзуларим ушалишига ёрдам беради. Аммо ҳамма ҳам «Локо» сафига қўшилганимни ижобий қабул қилмади...

- Янги жамоага мослашиш жараёнида қийналмаяпсизми?

- Йўқ. Мураббийлар ва футболчилар қўллаб-қувватлашяпти. Кўплаб йигитлар билан аввал ҳам бирга ишлаган-ўйнаганмиз. Хусусан, терма жамоа машғулотларида.

- Машғулотлар жараёнида қандай фарқ кўзга ташланяпти?

- Фарқ йўқ, ҳисоби. «Пахтакор»да ҳам, «Локомотив»да ҳам машғулотлар юқори савияда олиб борилади.

- «Пахтакор»да ёрқин ўйинлар ўтказдингиз. Ўзингиз учун энг эсда қоларлиси сифатида қай бирини тилга оласиз?

- Аввалги мавсум айнан «Локомотив»га қарши кечган учрашув хотирамга муҳрланди. Ўша ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонгандик.

- Клубдаги расмий дебютингиз эсингиздами?

- Ҳа, худди кечагидек. 2014 йили «Андижон» билан баҳсда майдонга тушгандим.

- «Локо» ўрин олган ОЧЛ гуруҳи ҳақида нима дейсиз? Бу квартетдан чиқа оласизларми?

- Насиб қилса, чиқамиз, албатта. Олдимизга қўйилган биринчи вазифа ҳам шу. Деярли тенг кучли жамоалар гуруҳи. Ҳар ҳолда, ҳеч бир клубни яққол етакчи ёки аутсайдер сифатида кўрсатолмайман.

- «Локомотив» мураббийи Мирко Йеличич билан алоҳида гаплашгандирсиз - майдонда ўз позициянгизда туп сурар экансизми ёки...?

- Ҳа, мураббий билан бафуржа суҳбатлашдик. Умуман, қайси жойда ўйнашимдан қатъий назар, жамоага фойда келтирсам, бас. Ахир аввало, ишонч­ни оқлашим зарур.

- Шартномангиз қанча муддатга мўлжалланган?

- Бир йилга.

- Нечанчи рақамни танладингиз?

- «99»ни. Чунки 9-рақам банд экан.

- «Барселона»га мухлислик қилишингизни биламиз. Сизнингча, Каталония клубининг «ПСЖ»дан қабул қилган мағлубияти тасодифми ёки инқироз аломати?

- Кўпчилик «Барса»нинг ғалабаларига ўрганиб қолган. Бироқ замонавий футболда ҳар қандай натижа қайд этилиши мумкин. Буни «ПСЖ» исботлади. Тан олиш керак, парижликлар ўша куни чиндан ҳам, жуда зўр ўйнадилар.

- Хўш, жавоб ўйинида мўъжиза рўй бериши эҳтимоли борми?

- Албатта, бор. Барчаси «Барселона» футболчиларига боғлиқ. Лекин имконият паст, барибир.

- Ҳар қандай ҳолатда ҳам, кураш ҳали давом этади, шундайми?

- Гап «Барселона» ҳақида кетаётганини унутмайлик.

- Ўзи Каталония клубида мураббий алмашадиган вақт келмадимикан?

- Менимча, йўқ. Энрике аслида ёмон ишламаяпти. Футболда шундай пасайишлар кузатилиши табиий ҳол. Бунақасини ҳар қандай кучли клуб мисолида кўриш мумкин.

- «Пахтакор» мухлисларига тилакларингиз...

- Уларга ҳурматим баланд. Табиийки, ҳаммаларига энг эзгу тилаклар билдираман. «Пахтакор» - менинг уйим. Инсон ўз уйига қайтади, барибир. Шундай экан, мен ҳам бир куни яна «Пахтакор»га қайтаман. Ўз ўрнида, мураббийлар, футболчилар, шифокорлар, хуллас, жамоанинг барча аъзоларига раҳмат йўллайман. «Пахтакор»даги даврни сира унутмайман.

Киритилди: 22.02.2017 11:34. Ўқилди: 11695 марта. Фикрлар: 4 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.