Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Эдгар Гесс: «Ўйин борасида ютқазганимизни тан оламан»

Олий лиганинг 13-туридан ўрин олган “Локомотив” - “Бухоро” баҳсидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб “Бухоро” футбол клуби бош мураббийи Эдгар Гесс ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашиб, журналистлар саволларига жавоб берди.

— Ўйин борасида ютқазганимизни тан оламан, -дея сўз бошлади Эдгар Яковлевич.— Биз бир қатор хатоларга йўл қўйдик ва бунинг оқибатида ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. “Локомотив” — кучли клуб, бу жамоа чемпионлик учун курашяпти. Рақиб сафида маҳоратли фтуболчилар етарлича топилади. Бизда эса бундай ўйинчилар кўп эмас. Футболда тажриба ва маҳорат катта роль ўйнайди. Бизга айнан шу нарсалар етишмаяпти. Бунинг устига рақиб икки бор пенальти тепиш имконига эга бўлди. Шогирдларимга шу ҳам салбий таъсир кўрсатди.

— “Бухоро”нинг кетма-кет ғалабасиз серияси саккизтага етди. Бу нима билан боғлиқ?
— Мана шу ўйинлардан тўрттасини кучли клубларга қарши ўтказдик. “Олмалиқ”, “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Локомотив”. Бу жамоаларга қарши тўп тепиш осон эмас ва уларни мағлубиятга учратиш қийин. Биз ғалаба қозона олмаяпмиз, лекин дуранг ўйнаяпмиз. Аммо жамоамизда маҳоратли ўйинчилар йўқлиги боис саккиз ўйиндан бери зафар қуча олмаяпмиз. Қўл остимда Равшан Асланов, Жамолиддин Убайдуллаев каби ўтган йил биринчи лигада ўйнаган футболчилар бор. Уларга ўзларини кўрсатиш учун ҳали вақт керак. Андрей Акопянцга ўхшаган тажрибали футболчилар ҳам бор, аммо улар ҳали ўз спорт формаларига кириб улгуришмади.

— Сиз олиб борадиган машғулотлар қанчалик оғир эканини биламиз. “Бухоро”да тўп тепаётган баъзи футболчиларнинг айтишича, ўйинчиларга ҳаддан зиёд юкламалар бераётган экансиз?
— Бу бўлмаган гап. Биз эрталаб соат саккизда машғулот ўтказамиз ёки бўлмаса кечки маҳал еттида шуғулланяпмиз. Бухоро иқлимида бу яхши пайт ҳисобланади ва бемалол ишласа бўлади.

— Шундай иссиқда кунига икки маҳалдан машғулот ўтказишни нормал ҳолат деб ҳисоблайсизми?
— Биз эрталаб одатда енгил машқларни бажарамиз. Футболчилар югуради, кўпинча “квадрат” ўйнашади. Асосий урғу эса кечки машғулотларга берилади. Мен шогирдларимни югурмаяпти дея олмайман. Биз “Локомотив”га қарши 90 дақиқа тенгма-тенг ўйнай олдик. Йўқса шогирдларим дастлабки 20 дақиқадан кейин толиқиб қолган бўлишарди.

— Эдгар Яковлевич, бу томонлама сиз ҳақсиз. Лекин олий лига клубларида футболчи машғулотдан кейин тикланиши учун керакли витаминларни қабул қилмайди. Футболчилар машғулотдан нолишаётгани йўқ, балки витаминизация бўйича эътироз билдиришмоқда.
— Витаминизация бизнинг клубда жойида. Бизда футболчиларни доим назорат қилиб борадиган шифокор ҳам, кардиограф ҳам бор. Биз ҳар ой футболчиларни тиббий текширувдан ўтказиб турамиз.

— Биринчи давра якунига етди. Таркибда ўзгаришлар бўладими?
— Ўзгаришлар бўлади, фақат бу ҳақда кейинроқ маълумот берамиз. Раҳбарият жамоамиз олдига саккизталикка киришни вазифа қилиб қўйган ва бунинг учун охиригача курашамиз.

Киритилди: 24.06.2014 15:22. Ўқилди: 4489 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

14.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Локомотив
3-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

29.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:15
Қизилқум
-:-
Локомотив

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.