Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Даврон Файзиев: «Бухорога фақат ғалаба учун борамиз»

«Сўғдиёна» — «Локомотив» (0:2) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Даврон Файзийев иштирок этди.

«Мағлубиятни тан олиш мардларнинг иши, бугунги мағлубиятда барча айбни ўз бўйнимга оламан. Ғалаба қозонса жамоа ютади, ютқазса — мураббий. Йигитларга кўрсатма бераётганимда сенсацияни қўлга киритишни истаётганимни айтгандим. Ўйлаган натижамизга эриша олмадик», -деб гап бошлади Файзийев.

«Ўз хатоларимиз туфайли мағлуб бўлдик. Иккита хато қилдик ва иккита гол ўтказиб юбордик. Бизда эса 5-6та вазият бўлди, худди рақиб дарвозаси сеҳрлангандек туюлди. Омад кучлиларга кулиб боқади. Барчаси ўз қўлимизда, ҳали ҳеч нима йўқотилмади. Бугунги йўқотилган очколарни Бухорода олишга уриниб кўрамиз.

Рақиб сафида Игнатий Нестеровни алоҳида таъкидлаган бўлардим. У гол бўладиган вазиятларда ўз жамоасини қутқариб қолди.

Ҳакамларни бошқарадиган ва текшириб борадиган ташкилот бор. Комиссарлар бор. Шу боис уларни ишини муҳокама қила олмайман. Ҳакамларнинг иши ҳақида гапиришга мураббийнинг ҳаққи йўқ, клубнинг ҳаққи бор.

Майдон ёмонлиги ҳақида баҳоналар кетмайди, иккала жамоа битта майдонда ўйнайди. Шу боис «асфальт» бўлса ҳам ўйнашимиз ва ғалаба қозонишимиз керак.

Кейинги турда Бухорога сафар қиламиз. Эдгар Гесс ишдан бўшатилгани ҳақида ҳозиргина матбуотдан ўқиб билдим. Бизда орқага йўл йўқ. Бухорога фақат ғалаба учун борамиз», — дейди Даврон Файзийев.

Киритилди: 24.08.2014 09:45. Ўқилди: 4235 марта. Фикрлар: 6 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

14.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Локомотив
3-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

29.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:15
Қизилқум
-:-
Локомотив

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.