Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Локомотив» мавсумда илк марта мағлубиятга учради

Олий лиганинг 18-туридан ўрин олган "Локомотив" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйин ҳозиргина якунланди.

Ўйиннинг илк дақиқаларидан жамоалар очиқ футбол намойиш қила бошлашди. Ҳеч бир жамоа ҳимояга ётиб олмади. "Локомотив" рақибнинг олдинга ўтишини кутмаган шекилли, кўп вазиятларда орқа чизиқни бўш қолдираверди. Шу боис, "қалдирғочлар"нинг қарши ҳужумлари хавфлироқ кўриниш ола бошлади. Ўйиннинг 19-дақиқасига келиб эса ҳисобни айнан Лушан шогирдлари очишди. Сардор Рашидов томонидан ўнг қанотдан етказилган тўпга жарима майдончаси ичида турган Бекрич тўпга муваффақиятли зарба бера олмади. Тўп унинг оёғи тегиб, юқори кўтарилди ва Ўринбоев тўпни ерга туширмасдан, 12-13 метрда Нестеров дарвозасини ишғол қилди. Бу вазиятда "Локомотив" ҳимоячилари ҳар иккала ҳужумчини қаровсиз қолдиришганди.

Биринчи бўлим якунига яқин Валентин Коваленко жарима майдончаси ичида Фарҳод Тожиевга нисбатан ишлатилган қўполлик учун пенальти белгилади. Жабрланувчининг ўзи жарима зарбасини аниқ амалга оширди ва ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимда Лушан шогирдлари анча ақлли ўйин намойиш қилишди ва ўйинда устунликка эга бўлди. Улар қарши ҳужумларда бир қатор имкониятларга эга бўлишди. Ғалаба тўпи эса жарима тўпидан кейин киритилди. Рашидов жарима зарбасидан тўпни юқорилатиб жарима майдончасига узатди. Тўп рекошет ҳолатида Милошевичга келиб тушди ва Иван яқин масофадан дарвозани ишғол қилди. Тўп дарвоза устунига тегиб, дарвоза тўрига бориб тушди.

Ўйин охирларида Абрамов шогирдлари босимни кучайтиришди, аммо "қалдирғочлар" ғалабани сақлаб қолишди. Шу тариқа, "Локомотив" мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.

ОЛИЙ ЛИГА-2014, 18-ТУР
18:00. "ЛОКОМОТИВ" - "БУНЁДКОР" - 1:2
Голлар: Фарҳод Тожиев (41-пен.) — Забиҳилло Ўринбоев (19), Иван Милошевич (69)
"Локомотив": 1. Игнатий Нестеров, 10.Фарҳод Тожиев, 17.Салим Мустафоев, Фозил Мусаев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 24.Иброҳим Раҳимов, 35.Шавкат Муллажонов,  50.Александр Гейнрих, 61.Дилшод Раҳматуллаев, 77.Жасур Ҳасанов (каттаси), 88.Лутфулла Тўраев
Захира: 84.Темур Жўраев, 4.Бобурбек Йўлдошев, 7. Садриддин Абдуллаев, 22.Виктор Карпенко, 23.Иван Нагаев, 60.Артём Филипосян, 70.Алишер Шоғуломов
"Бунёдкор": 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов (С), 6.Анвар Ғофуров, 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Минори Сато, 13.Иван Милошевич, 19.Забиҳилло Ўринбоев, 20.Самир Бекович, 21.Сардор Рашидов, 28.Достонбек Ҳамдамов.
Захира: 1.Павел Бугало, 11.Александр Пишур, 14.Воҳид Шодиев, 27.Сардор Собирхўжаев, 33.Олег Зотеев, 48.Акрамжон Комилов, 59.Нуриддин Ҳасанов
Ҳакамлар: В.Коваленко, М.Саидқосимов, Ҳ.Шодмонов, Р.Толибжонов
Назоратчи: Ғ.Каримов

Киритилди: 28.08.2014 20:03. Ўқилди: 8708 марта. Фикрлар: 62 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.