Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Сергей Лушан: «Ушбу ўйиндан олдин асосий эътибор руҳий тайёргарликка қаратилганди»

"Локомотив" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ташкил қилинган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар бош мураббийи Сергей Лушан иштирок этди.

— Бугун омад бизга кўпроқ кулиб боқди, деб ўйлайман. Шу боис ғалаба қозондик. Ўйин ҳақидаги қисқача фикрим шундан иборат.

— Стандарт вазиятларда Иван Милошевичнинг олдинга бориши олдиндан режалаштирилган режа эдими?
— Кўпгина клубларда марказий ҳимоячилар стандарт вазиятларда жарима майдончаси ичига боришади. Бу ҳеч кимга сир эмас. Биз ҳам ушбу режадан фойдаландик.

— Дилшод Жўраев нима учун бугун майдонга тушмади?
— Ҳозирги кунда қайси футболчилар яхшироқ тайёргарликка эга бўлса, ўша футболчилар асосий таркибда майдонга тушишди. Бу нормал ҳолат.

— Бошланғич таркибни белгилашда катта тавакалчиликка йўл қўймадингизми?
— Яна такроран айтаман, бугунги кунда энг яхши тайёргарликка эга бўлган футболчилар майдонга тушишди. Мен футболчиларнинг фамилиясига қараб ўтирмайман. Пишур ёки Зотеев бўладими, фарқи йўқ. Бугун захирадагилар ҳам ўйинга тайёр эди. Улар ҳам ихтиёрий вазиятда майдонга тушиши мумкин эди.

— Ҳакамнинг бугунги ўйинни бошқариши борасидаги фикрларингиз.
— Ҳакамлар ҳам биз каби инсон. Улар ҳам хато қилиши мумкин. Ҳакамларнининг ишини назорат қиладиган қўмита бор. Биз эса ўз ишимиз билан шуғулланганимиз маъқул.

— Бугунги ғалабадан кейин жамоанинг чемпионлик учун имкониятини қандай баҳолайсиз?
— Ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳар бир ўйинда ғалаба учун курашамиз. Мавсум сўнгида эса ҳаммаси маълум бўлади. Биз ҳозир янги жамоа қуряпмиз. Кейинги мавсумда жамоанинг асосини ҳозирги футболчилар ташкил қилади. Шунингдек яна селекция ишлари билан ҳам шуғулланамиз.

Ушбу ўйинга тайёргарлик кўриш жараёнида биз 80 фоиз эътиборни футболчиларнинг руҳий ҳолатини яхшилашга қаратгандик. Боиси, аввалги турда "Динамо"га ютқазиб қўйишимиз, футболчилар учун руҳий зарба бўлганди. Жамоани ушбу ҳолатдан чиқариш асосий мақсад эди.

Киритилди: 28.08.2014 20:42. Ўқилди: 5474 марта. Фикрлар: 8 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.