Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Қария» Златан саргузаштлари

Ким нима деса деяверсину, аммо кучли чемпионатларда тўп суриб, бир йил давомида нақ 50 та тўпни рақиб дарвозасига аниқ йўллаш - унча-мунча ҳужумчининг қўлидан келавермайди. Бироқ аллақачон «қария» деб эътироф этилган швециялик суперҳужумчи Златан Ибрагимович буни уддалади. «Соккер.ру» мазкур натижадан ҳайратланиб, футболчи ҳақида алоҳида тўхталишни лозим топди.

АПЛ учун «жуда қари»

Бундан уч йилча муқаддам Ибрагимович айтгандики, у энди АПЛ учун жуда «қариб» қолди ва бундай саргузашт Златанга тўғри келмайди. Бироқ у шу сўзларни айта туриб, «футболда ҳеч нарсани олдиндан башорат қилиб бўлмайди», деб қўшимча ҳам қилганди. Мана энди кўриниб турибдики, Златан 35 ёшида ўзининг иккинчи ёшлигини ўтказмоқда ва АПЛ ҳужумчи учун унчалик муаммоли эмас. Умуман олганда, АПЛнинг бу йилги мавсуми ҳайратларга бой ўтмоқда. Масалан, Европанинг кучли топ-5 чемпионатларидаги клублар орасида «Ливерпуль» бошқалардан кўпроқ, яъни жами 260 марта хавфли вазиятларни яратди. Ваҳоланки, Милнер, Лаллана ва Фирминоларнинг савиясини Иньеста ва Мессилар билан таққослаш қийин. Сўнгги йилларда АПЛнинг энг сермаҳсул ҳужумчиси сифатида ҳаракат қилаётган Агуэро эса қанчалик интилмасин, Аргентина терма жамоасида Игуаинни асосий таркибдан чиқариб юбора олмаяпти. Замонавий афсоналарга кўра, ҳатто Месси ва Роналдулар ҳам АПЛда ҳозиргидек кўп гол ура олишмаган бўларди. Эҳтимол, шундайдир?! Аммо бу ҳолатда Мессининг ЧЛ ўйинларида инглиз жамоалари дарвозасини тинмай нишонга олаётганини қандай қилиб тасодифга йўйиш мумкин?!

Нима деб ўйлайсиз, балки, Ибрагимовичнинг АПЛдаги юксак натижалари ҳам тасодифдир? Йўқ, биз бундай деб ўйламаймиз. Негаки, бунгача Италия, Испания ва Франция чемпионатларида ўзини кўрсата олган ҳужумчи кейинги иш жойи сифатида бежизга Туманли Альбионни танламади. Чунки у мазкур чемпионатда пулдан ҳам муҳимроқ нарсалар борлигини яхши биларди. Устига-устак, АПЛ - жозиба ва кутилмаган воқеаларга бой турнир. Дейлик, «қўпол» Коста ва «бебош» Азарлар бошқа чемпионатларда кўзга ташланмаслиги мумкин. Лекин уларда кучли ирода бор ва шунинг учун ҳам бу икки футболчи АПЛда «Барселона»га ўтиб кетган Суареснинг йўқлигини билдиришмаяпти. Ёки айтайлик, кечаси билан ўлгудек ичиб, яна қўрқмасдан машина рулига ўтирадиган Фирминони Англиядан бошқа жойда қўллаб-қувватлашлари жуда қийин масала. Мана энди улар сафини швациялик «бетамиз», ўйлаганини гапирадиган яна бир ноодатий футболчи тўлдирди. Демак, Златаннинг сўнгги вақтлардаги саргузаштларига яна бир бор атрофлича назар ташлаш ўринли.

Футбол учун пулдан воз кечиш

Ўтган йил аввалида Златан ҳаётида муҳим воқеа юз берди - уни Хитой клубларидан бири ўз сафига чорлади. Ибранинг агенти Мино Райоланинг сўзларига қараганда, швециялик ҳужумчига йилига 100 миллион евро маош таклиф қилишган. ОАВларда эса бу миқдор 74 миллион евро миқдорида кўрсатилган. Шу боис, «Манчестер Юнайтед» раҳбарлари форвард жамоада бир йилдан кўпроқ қоладими-йўқми, ишончлари комил эмас. Лекин шуниси аниқки, Златан ПСЖдаги ҳукмронлик тугаганидан сўнг Франциядан кета туриб, катта маошлар ваъда қилган АҚШ ва Хитойдан воз кечди. Бошқача айтсак, у пулни эмас, футболни танлади. Эътиборлиси, Моуриньо уни «Юнайтед»га олиб келганда, кўпчилик мураббийнинг қарорини танқид қилганди. Бироқ бугунга келиб, «Беназир» тўғри йўл танлаганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Чунончи, Ибрагимовичсиз клубга олдинги ишонч руҳини қайтариб бўлмасди. Марсьял, Депай, Рэшфорд ёки Лингардлар ҳам шубҳасиз, жуда истеъдодли йигитлар. Аммо уларда Иброгимовичдагидек тажриба, етакчилик хусусияти ҳали шаклланмаган. Златан эса ўзининг 35 ёшида ҳам голларни жуда баландга сакраш орқали нишонлаб, Лингардни чўчитиб юборишга қодир.

Златаннинг бир йили рақамлар ва фактларда:

- У кетма-кет 10-марта Швециянинг энг яхши футболчиси деб топилди. Албатта, бунга асло шубҳа йўқ;

- Фақатгина Месси 2016 йилда клуб миқёсида Ибрадан кўп гол урди - 51 та. Ибрагимовичда эса бу кўрсаткич 50 тага тенг. Афсуски, унинг «Мидлсбро» дарвозасига урган голи ҳисобга олинмади. Акс ҳолда, тўпурарлик мақоми ҳужумчилар ўртасида тенг тақсимланарди;

- Златан - Чемпионлар Лигасида кетма-кет 10 марта иштирок этиб, гол урган ягона футболчи;

- У Франциядан тўпурарлар пойгаси ғолиби сифатида кетди (мавсум давомида  38 та гол);

- Ибрагимович АПЛда кетма-кет еттита ўйинда дарвозани ишғол қила олмади;

- 2016 йили Златан «МЮ» учун АПЛда 12 та, барча турнирларда эса 17 та гол урди;

- У Хитойдаги катта маошдан бош тортди. Ҳозирда унга таклиф қилинган миқдор борасида турли сонлар кўрсатилади. Лекин нима бўлганда ҳам, у Хитой клубига ўтганида, Месси ва Роналдулардан анча кўп ойлик оларди;

- «Манчестер Юнайтед» швециялик ҳужумчига йилига 11.5 млн. евро маош тўламоқда. Эслатиб ўтамиз, у жамоага эркин агент мақомида ўтганди;

- Златан ҳар бир ўйинда ўртача 4.6 марта рақиб дарвозасига зарба йўллайди. Шу боис у баҳорда голлари сони бўйича Диего Коста (2.9) ва Санчес (3.2)лардан ўтиб кетиши мумкин;

- Златан ва Поль Погба - АПЛдаги энг қўпол ўйинчилар. Улар «Мидлсборо»га қарши ўйингача 38 мартадан қоида бузишди;

- Ибрагимович бош билан ўйнаш борасида АПЛда биргина Лукакудан ортда бормоқда;

- АПЛдаги ҳужумчилар орасида фақат Агуэронинг узатмалари Ибрагимовичникидан кўра аниқроқ. Ваҳоланки, швед анчагина «қизғончиқ» футболчилар сирасидан.

Златан Ибрагимович «алоқа»да:

«Эрик Кантона Манчестернинг «қироли» бўлса, мен - шаҳарнинг Худосиман».

«Борди-ю, «Манчестер Сити»нинг бирорта мухлиси мен билан учрашиб қолса, у шу заҳоти «Манчестер Юнайтед» ишқибозига айланади».

«Агар мен бундан 10 йил илгари ҳозиргидек ақл билан ўйнаганимда, янада юксакларга кўтарилган бўлардим».

«Нью-Йоркка сафар қилсангиз, нигоҳингиз дастлаб «Озодлик» ҳайкалига тушади. Стокгольмга келсангиз, аввало, Златаннинг ҳайкалини кўрасиз».

«Погбага айтдимки, у шу сафар жарима зарбасини голга айлантириши лозим. Акс ҳолда, қайтиб унга бундай имкон бермайман» (Погба ўша куни дарвоза тўсинини нишонга олди).

«Манчестер Юнайтед» - ПСЖ каби кучли эмас».

«Манчестер - мен яшаган шаҳарларнинг энг яхшиси».

«ПСЖни соғиняпманми? Мен кўпроқ Париждаги маошимни соғинаман».

«Ҳар доим Роналдога ўхшашга интилганман».

«Ёшим 35да, аммо ўзимни 20 ёшли йигитдек ҳис қиляпман. Ўйлашимча, 50 ёшимгача ўйнайверсам керак».

«Манчестер Юнайтед» доҳийси

Ишончимиз комил, «АПЛ - Златан учун оғирлик қилади, чунки у Англия футболи учун анча қариб қолди» деб ўйлаганлар яққол адашишди. Афтидан, Моуриньо уни машғулотларда астойдил тер тўкишга кўндира олди. Чунки, Евро-2016 вақтида форвард жуда оғир-босиқлик билан ҳаракат қилган эди. Лекин Англияда янги мавсум бошлангач, Златан тезлик борасида ҳали чакки эмаслиги ойдинлашди. Ахир, қарши ҳужумларга ва тинимсиз прессингга асосланган Туманли Альбионда ўйнаш учун тезлигингиз жойида бўлиши шарт. Боз устига, Ибрагимович Манчестерга келди-ю, дарҳол етакчиликни қўлга олди. Унинг голлари, узатмалари жамоага муҳим очколарни тақдим этяпти. Борди-ю, у янги йилда Погба ва Мхитарянларни янада яхшироқ тушунишни бошласа, рақиблар учун даҳшатнинг ўзига айланади. Шунингдек, Ибранинг 90 дақиқа давомидаги натижалари ҳам таҳсинга лойиқ: у ҳатто АПЛнинг барча ўйинларида гол ура олмаётган бўлса-да, ҳозиргача Месси Ла-лигада қанча тўп киритган бўлса, шунча голга муаллифлик қилди - 12 та.

Яна бир муҳим омил: агар кимдир клуб миқёсида бир йилда Роналду (42та гол)дан кўпроқ гол урган бўлса, аниқки, унинг спорт формаси жуда яхши. Яна ўша фикрга қайтамиз: Евро-2016дан сўнг аксарият мутахассислар «Златан - олдинги Златан эмас, у АПЛ учун жуда «қари»лик қилади». Зеро қитъа чемпионатидаги ҳаракатлар кўпчиликни шундай ўйлашга мажбур қилганди. Бироқ Ибра Швеция терма жамоасидаги фаолиятини якунлаб, бор диққат-эътиборини клубга қаратди. Кўриниб турибдики, у бугунга келиб, манчестерлик мухлисларнинг севимлисига айланишни истамоқда. «Бетгачопар» шведнинг сўнгги натижаларига қаранг: у охирги 10 учрашувда 14 марта самарали ҳаракатларни амалга оширди. Шубҳасиз, Златан спорт формасини шундай юқори даражада ушлаб турса, «МЮ» унинг ёрдамида бемалол Европа Лигаси финали ҳақида ўйлаши ҳам мумкин. Устига-устак, жамоа айни вақтда «Арсенал» ва «Тоттенхэм»га ҳам максимал даражада яқинлашиб олди. Рақобатчилар кучли, «МЮ» ҳам камчиликлардан холи эмас. Лекин ўйновчи-мураббий ёшидаги Ибрагимович ҳимоячиларнинг хатоларини кечирадиган даражада оқкўнгил эмас. Негаки, у ҳамон «чўққи»да турибди.

Киритилди: 19.01.2017 22:51. Ўқилди: 8849 марта. Фикрлар: 3 та.

АПЛ

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

13.04.2024. АПЛ. 33-тур.
21:30
Борнмут
2-2
Ман. Юнайтед

Навбатдаги учрашув

20.04.2024. АПЛ. 34-тур.
05:00
Ман. Юнайтед
-:-
Ньюкасл

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.