Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Жозе Моуриньо: «Погбага осон эмас!»

«МЮ»  16 март оқшоми «Ростов»ни (1:0) ўз майдонида кичик ҳисобда енгиш  эвазига ЕЛ чорак финали йўлланмасини қўлга киритди. Жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо ўйин арафасида асосий таркибнинг 2 нафар вакили майдонга тушолмаслиги вазиятни кескинлаштирсада, ишонч билан гапирганди: «Умид қиламанки, шогирдларим керакли натижани қайд этишади». «Беназир» шунингдек, Поль Погба шаънига айтилаётган танқидий фикрлар ўринсиз эканлигини алоҳида таъкидлаганди.

Йўқотишлар хусусида

- Мартиаль жароҳатлангани боис, «Челси»га қарши ўйинда майдонга тушолмади. У душанба куни кечки ва эртасига тушликдан олдинги машғулотларни ўтказиб юборди. Бундай вазиятда футболчининг пайшанба куни ўйнаши хусусида гап бўлиши мумкин эмас. Хуллас, Антони таркибдан ташқарида. «Ростов»га қарши баҳсда асосан кубок учрашувида ўйнаган футболчиларга имконият беришни лозим топдим. Уларга Златан Ибрагимович ёрдам беради. Рунига келсак, уни тиззасидаги жароҳат безовта қиляпти. Уэйн ҳозирда шифокорлар назорати остида.

ЕЛ ва Калачев хусусида

- ЕЛ биз учун ўта муҳим турнир ҳисобланади. Илк кунларданоқ мусобақага шундай муносабатдамиз. Дейлик, ҳар бир учрашувда имкон қадар кучли таркибга таянмоқдамиз. Зеро, мақсадимиз - иложи борича узоқроққа бориш.

«Ростов»га қарши дастлабки учрашувда қайд этилган жанговар (1:1) дуранг шуни англатадики, рақиб анойи эмас. Унинг савияли жамоа эканлиги маълум. Рақибимиз донгдор клублар билан сафар учрашувларида ҳам муносиб куч синашди, халқаро тажрибаси етарли. Айнан шу жиҳат ҳушёрликка ундайди. Умид қиламанки, мухлисларимиз далдалари остида вазифани уддалаймиз ва чорак финалчилар сафидан жой оламиз. Калачевми? Унинг майдонга тушолмаслиги айни муддао. Калачев - улкан тажриба, юксак савия соҳиби. Лекин «Ростов» бу йўқотиш ўрнини тўлдиришга қодир. Билишимча, рақибимиз «Терек»ка қарши учрашувда керакли ротацияни амалга ошириб, захира футболчилари имкониятини чамалаб олган.

Погба ва ҳасадчилар хусусида

- Дунё қадриятлардан узоқлашмоқда. Ҳозирги пайт ҳасадгўйлик биринчи ўринга чиқиб бораётганини ҳаммамиз яхши биламиз. Мени келажак авлод тақдири ташвишга солмоқда. Жамият шу зайлда ривожланишда давом этса, унинг ҳоли нима кечади? Ахир ўтмишда энг сара футболчи олган маошдан 10 баравар кўп иш ҳақи олаётгани учун Погба айблаш ўринли-ми? Айрим таҳлилчиларнинг ишлари юришмай қолаётгани, турмушлари фаровон эмаслиги ва ҳар бир фунтни тежаб-тергаб ишлатишаётганига ҳам Поль айбдор эмас. Менимча, нафақат у, балки оила аъзолари ҳам ҳурматга лойиқлар. Бу йигит 3 нафар фарзандни тарбиялаган оддий ишчи оиласида улғайди. Ота-онасининг  шундай бақувват оға-иниларни камолга етказиш йўлида етарлича маблағ сарфлашганига ишончим комил. Яъни уларни едириб-ичириш учун тунни кунга улаб, тинмай тер тўкишгани аниқ. Қолаверса, бу йигит ўсмирлик чоғиёқ Манчестерга келди, бегона юртда яшаш, бегона жамоада тўп суриш, мусофирчилик қийинчиликларидан чўчимади. Хуллас, ҳалол меҳнати эвазига шундай мартабага эришди. Шахсан мен Поль учун хурсандман, жамоа ҳам ундан қониқиш ҳосил қиляпти. Хусусан, Погбанинг ўзига хос табиати, яъни атрофдагиларнинг нималар дейишларига умуман эътибор бермаслиги алоҳида таҳсинга лойиқ.

Киритилди: 25.03.2017 11:54. Ўқилди: 7063 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

13.04.2024. АПЛ. 33-тур.
21:30
Борнмут
2-2
Ман. Юнайтед

Навбатдаги учрашув

25.04.2024. АПЛ. 29-тур.
00:00
Ман. Юнайтед
-:-
Шеффилд Юнайтед

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.