Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Де Хеа, Куртуа, Лено – “Реал” учун қайси бири муносиб?

Келгуси мавсумдан бошлаб “Реал” посбони Кейлор Навас асосий таркибдан умуман жой топа олмаслиги мумкин. Бунга унинг ушбу мавсумда кўрсатаётган ишончсиз ўйинлари сабаб бўлмоқда. Унинг ўрнини қайси дарвозабон муносиб тўлдира олиши мумкин?

Кейлор Навас ушбу мавсумда жамоа билан бирга ўтган мавсумдагидай юқори темпдаги ўйинини намойиш эта олмаяпти. Шу боис клуб мутасаддилари муқобил вариантларни кўздан кечирмоқда. Бош мураббий Зинедин Зидан ҳам бунга қарши эмас. 2014 йил ёзида “Леванте”дан келиб қўшилган коста-рикалик посбон ўтган йиллар давомида жамоа дарвозасини ишончли тарзда қўриқлаб келди. Бироқ ушбу мавсумда ҳозирча Ла Лиганинг 20 ўйинида иштирок этган Навас 22 бора ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборди. Ҳар ўйинда 3 сейвни амалга оширмоқда. Бундай кўрсаткич эса “Реал” раҳбариятини қониқтирмайди. Шу боис унинг ўрнига 3 номзодлар танланган. Булар Де Хеа, Куртуа, Лено. Хўш, улардан қайси бири «қироллик клуби»га мос тушади? 

Давид Де Хеа (“Манчестер Юнайтед”)

“Реал” раҳбариятига энг мақбул дарвозабон бу «Манчестер Юнайтед» посбони Давид Де Хеадир. Де Хеа “Реал”нинг азалий рақибларидан бири “Атлетико Мадрид” шарафини ҳимоя қилгани ҳам тўсқинлик қилмаяпти. Испаниялик дарвозабон 2015 йилдаёқ клуб сафига келиб қўшилиши мумкин эди. Трансфер бозори ёпилишига саноқли дақиқалар қолганида факс билан боғлиқ ўша машҳур воқеа туфайли Де Хеанинг Мадридга кўчиб ўтиши қолиб кетганди. Бироқ, “Реал” яна кучли дарвозабонга муҳтож ва Де Хеа асосий номзодлар орасида дастлабки ўринда. “Реал” раҳбарияти “Манчестер Юнайтед” посбонининг “Реал”га трансфери муваффақиятли якунланишига умид қилишмоқда. Бунга асосий икки сабаб бор. Дастлабкиси, “Реал” либосида ўйнашни дарвозабоннинг ўзи ҳам истайди. Бошқа сабаб эса “қизил иблислар”нинг бош мураббийи Жозе Моуринё туфайли. “Ўзгача” феврал ойидаёқ бу ҳақида интервюларидан бирида айтиб ўтганди: “Трансфер бозори пайтида уларнинг бирор футболчиси мени қизиқтирса, ёки акси бўлса, биз матбуот орқали иш қилмаймиз. Биз тўғридан-тўгри мулоқот олиб борамиз.”

26 ёшли посбон «Манчестер Юнайтед» билан мазмунли ўйин кўрсатмоқда. Премер Лигада 27 ўйин ўтказган Де Хеа 23 гол ўтказиб юборган. Бу кўрсаткич ҳар бир ўйинга 0.85 голни ташкил қилмоқда. Шу билан бирга 55 сейвни амалга ошириб, жамоадошларига 381 бора аниқ пас етказиб берган.

Тибо Куртуа (“Челси”)

Тибо Куртуа «Реал» посбонлигига номзодлар орасида 2-ўринда. Уни “Челси”даги ўрни ва Антонио Контенинг унга бўлган ишончидан кўнгли тўқ. Бироқ, балгиялик посбон профессионал футболчи бўлиб етишган шаҳрига қайтишни истаб қолиши эҳтимоли ҳам бор. Куртуа 2015 йилда “матрасчилар” билан Ла Лигани ютиб олганидан кейин, “Челси” раҳбарияти ўз футболчисини ортга қайтарган эди. Мадрид ОАВга кўра, 24 ёшли посбон Мадридда қолган оиласи билан бирга бўлишни истамоқда. Бу мавсумда Куртуа “Челси” билан фантастик мавсумни бошидан кечирмоқда. Ҳозирча 28 бора майдонга тушган белгиялик дарвозабон 21 гол ўтказиб юборган. Бу эса ҳар бир ўйинга 0.75 гол тўғри келишини англатади. Шунингдек, 51 сейвни амалга ошириб, жамоадошларига 393 бора аниқ пас берган

Бернд Лено (“Байер”)

“Реал” клубида номи тез-тез янграётган навбатдаги номзод Бернд Лено. “Байер” посбони жамоасининг ишончсиз ўйинига қарамасдан анча ишончли ва мазмунли ўйин кўрсатмоқда. 25 ёшли дарвозабон бундай ўйини билан гранд жамоалардан бирининг эътиборига тушса ажаб эмас. Чемпионлар Лигаси нимчорак финали босқичида “Атлетико”га қарши баҳс олиб борган “Байер” посбони “Реал” буюк жамоа эканлигини ўз интервюсида очиқ-ойдин айтиб ўтди.

Бернд Лено бу уч дарвозабонлар орасида ушбу мавсумда Чемпионлар Лигасида иштирок этган ягона посбон ҳисобланади. Бундеслигада 25 ўйинда дарвозасидан 40 гол олиб чиққан Лено ҳар бир учрашувда 1.60 гол ўтказиб юбормоқда. Мавсум бошидан бери 76 бора сейв амалга оширган. Жамоадошларига эса 463 бора аниқ пас узатган. Чемпионлар Лигасида 7 ўйин ўтказиб, 8 гол ўтказиб юборган ва 16 сейв амалга оширган. Лено шунҳасиз Европанинг энг иқтидорли дарвозабонларидан бири ҳисобланади.

Киритилди: 25.03.2017 17:54. Ўқилди: 11564 марта. Фикрлар: 5 та.

АПЛ

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

13.04.2024. АПЛ. 33-тур.
21:30
Борнмут
2-2
Ман. Юнайтед

Навбатдаги учрашув

20.04.2024. АПЛ. 34-тур.
05:00
Ман. Юнайтед
-:-
Ньюкасл

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.