Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: “Футболчиларимизга бугунги ўйини учун ташаккур билдираман”

Финал учрашуви якунига еткач, одатдагидек матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида жамоамиз мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди. Учрашув ҳақидаги фикрларини билдириш билан бирга, журналистларнинг саволларига ҳам жавоб берди.

-Ўзларингиз гувоҳ бўлдиларингиз “Локомотив” жамоаси бизга нисбатан тажрибалироқ ва маҳоратлироқ чиқди. Ўйлайманки улар бунинг эвазига ғалабага эришди. Бу ғалаба билан “Локомотив” жамоасини табриклайман. Бугунги учрашувда кўплаб ёш футболчиларимизга имкон бердик. Мен уларни айблашдан йироқман, аксинча футболчиларимизга бугунги ўйинлари учун ташаккур билдираман.

Афсуски ўйин бошидаги қўпол хатомиз орқали дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Бу кутилмаган тезкор гол ўйинга тузган режаларимизни бузиб юборди. Иккинчи бўлимда яхши ўйнадик, аммо бу ҳисобда акс этмади. Тўғри, бундай учрашувда ўйинчиларда ҳаяжон ҳам бўлади. Балки, бу ҳам футболчиларимизга салбий таъсирини ўтказгандир.

Биз жамоамизни руҳан ҳам бугунги ўйинга тайёрлаган эдик. Аммо “Локомотив” жамоасида ҳаракат қиладиган футболчилар бизникиларга қараганда бундай учрашувларни кўп кўрган. Йигитларимизда катта маъсулият туфайли ҳам баъзи вазиятларда шошилиш сезилди. Кейинги режаларимиз ҳақида гапирадиган бўлсам, 5-6 декабр куналари Тошкентда тиббий кўрикдан ўтамиз ва 20 декабрдан яна йиғиниимизни бошлаймиз. Биз ҳозирча ОЧЛ плей-оффда ким билан ўйнашимиз номаълум. Аммо январ охири ва феврал ойи бошида ўйинлар бўлиши мумкин. Биз шу вақтга жамоамизни тайёрлашимиз керак бўлади, бунга ҳаракат қиламиз.

Бугунги учрашувда Красични майдонга туширмаганимизга асосий сабаб, унинг жароҳати туфайли бўлди. У бизга ўйинга тўлиқ тайёрмаслигини айтганидан сўнг, шундай қарорга келдик.

Жамоа олдига нега чемпионлик мақсади қўйилмайди? Чемпионлик учун курашишга таркиб ҳар томондан кучли бўлиши керак. Афсуски, бизда бундай имконият йўқ. Биз ўта кучли футболчиларни сафимизга қўшиб олиш учун имкониятимиз чегараланган. Шунинг учун футбол академиямизда етишиб чиққан футболчиларимизга таянишга мажбурмиз. Бу қайсидир маънода ўзини оқлаяпти, бу келажакда ўз мевасини беришига ҳам ишонаман. Жамоамизнинг ҳозирги таркиби билан қўлга киритаётган натижаларимизни ўзларингиз кўриб турибсизлар. Бу  натижа ҳам аслида ёмон натижа эмас.

Киритилди: 30.11.2016 21:53. Ўқилди: 13411 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

16.03.2024. Суперлига. 3-тур.
19:00
Насаф
2-1
Қизилқум

Навбатдаги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
-:-
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.