Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Насаф”га бронза медаллари топширилди

“Насаф” профессионал футбол клуби қароргоҳи ресторанида футболчиларимизга Ўзбекистон чемпионати бронза медалларини топшириш тантанали маросими бўлиб ўтди.

Жорий мавсумда “Насаф” жамоаси ўз тарихида ўнинчи марта бронза медалини қўлга киритди. Бу билан жамоамиз кетма-кет тўртинчи марта ана шундай ютуқни қўлга киритмоқда. Бу ютуқларни қўлга киритилишида клубимизнинг нафақат мураббийлари ёки футболчиларининг балки ҳар бир ишчи ходимининг, клуб муассиси “Шўртан газ кимё мажмуаси” раҳбариятининг беқиёс ҳиссаси бор.

Танатанали маросимда Қашқадарё вилояти ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти, сенатор З.Ш.Рўзиев, вилоят ҳокимлиги вакиллари, “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖнинг О.Ш.Темиров бошчилигидаги раҳбар ходимлари, Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси бош директори Ф.А.Магометов, ОАВлари вакиллари, клубимизнинг бир гуруҳ фаол мухлислари, таниқли журналистлар ва бошқа меҳмонлар иштирок этишди.

Тақдирлаш маросимида Қашқадарё вилояти ҳокими, вилоят футбол федерацияиси президенти, сенатор Зафар Шаропович Рўзиев Насаф” футбол клуби раҳбариятини ва мураббийларни ҳамда барча футболчиларни қўлга киритилган ютуқ билан, ҳамда клуб ташкил бўлганининг 30 йиллиги билан қизғин муборакбод этди.

Маросимда “Насаф” ПФКнинг раҳбар ходимлари ва мураббийлари ҳамда футболчилари Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Клуб президенти О.Ш.Темиров, клуб бош менеджери Ш.С.Ярулин, клуб спорт директори В.Н.Ни, жамоа бош мураббийи Р.С.Беридев, жамоа катта маъмури А.Турдиқулов, ўринбосарларимиз жамоаси мураббийи З.Холмуродов, футбол мактаби директори С.Кучеренко, мураббий Н.Султонов, футболчилардан Ш.Аъзамов, М.Каримов ва Ш.Муҳаммадиевга фахрий ёрлиқларни вилоятимиз ҳокимлигининг раҳбар ходимлари топширишди.

Маросимда футболчи ва мураббийларга Ўзбекистон чемпионатининг бронза медаллари танатанали равишда топширилди. Бронза медалларини Ф.А.Магометов, клуб президенти О.Ш.Темиров, “Насаф” ПФК бош менеджери Ш.С.Ярулин топширишди. Ф.Магометов клубимизни қўлга киритган ютуқлари билан самимий табриклади.

Танатанали кечада шунингдек “Насаф” ПФК бош ҳоимийси – “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ директори, клуб президенти О.Ш.Темиров сўзга чиқиб, футболчиларни, мураббийларни ва клубимизнинг барча ходимларини қўлга киритилган ютуқ билан ҳамда 30 йиллик юбилей билан самимий муборакбод этди.

Тақдирлаш маросимда “Насаф” ПФК томонидан ташкил этилган бир қанча номинациялар ўз соҳибларига топширилди. Номинантлар эълон қилинишидан аввал клуб матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеороликлар намойиш қилинди.

“Насаф” жамоасининг умидли футболчиси” номинацияси соҳиби, жамоамизнинг ёш дарвозабони Умиджон Эргашевга топширилди. Совринни “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ директори ўринбосари Ф.Қувватов топширди.

“Йил кашфиёти” соврини Бобир Абдуҳолиқовга, “Йилнинг энг яхши ҳимоячиси” соврини Фарруҳ Сайфиевга, “Йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси” соврини Фозил Мусаевга топширилди. “Йилнинг энг яхши ҳужумчиси” соврини соҳиби Драган Черан бўлди.

Тантанали маросим яхши кайфият ва кўтаринки руҳда ўтди.

Киритилди: 27.12.2016 12:10. Ўқилди: 3524 марта. Фикрлар: 0 та.

Олий лига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

1/16 финал
18.03.2016
17:00 НБУ-Осиё
2:3
Қўқон-1912
17:00 Хотира-79
0:3
Металлург
17:00 Нурафшон
0:2
Олмалиқ
19.03.2016
17:00 Уз-Донг-Жу
1:0
Шўртан
17:00 Машъал-2
0:0
Машъал
17:00 Оқтепа
0:5
Обод
17:00 Зомин
0:2
Андижон
17:00 Орол
0:5
Қизилқум
17:00 Цементчи
2:3
Навбаҳор
20.03.2016
17:00 Пахтакор-2
1:2
Сўғдиёна
17:00 Динамо
0:1
Нефтчи
17:00 Ёзёвон-Лочинлари
0:4
Бухоро
Нимчорак финал
25.03.2016
17:00 Навбаҳор
0:1
Қўқон-1912
17:00 Қизилқум
2:2
Андижон
17:00 Металлург
1:0
Олмалиқ
17:00 Машъал
1:1
Сўғдиёна
17:00 Уз-Донг-Жу
1:4
Локомотив
26.03.2016
16:00 Обод
2:2
Бунёдкор
17:00 Нефтчи
1:4
Насаф
18.05.2016
18:00 Пахтакор
0:1
Бухоро
21.05.2016
16:30 Қўқон-1912
1:1
Навбаҳор
17:00 Андижон
3:1
Қизилқум
18:00 Олмалиқ
2:3
Металлург
19:00 Бунёдкор
2:1
Обод
19:00 Сўғдиёна
0:1
Машъал
19:30 Насаф
1:0
Нефтчи
22.05.2016
19:00 Бухоро
1:0
Пахтакор
08.06.2016
19:00 Локомотив
9:0
Уз-Донг-Жу
Чорак финал
05.07.2016
18:00 Қўқон-1912
1:1
Бухоро
18:00 Андижон
0:2
Насаф
19:00 Машъал
1:4
Локомотив
25.07.2016
20:00 Локомотив
1:2
Машъал
28.07.2016
19:00 Бухоро
2:0
Қўқон-1912
29.07.2016
19:00 Бунёдкор
3:1
Металлург
20:00 Насаф
2:1
Андижон
21.09.2016
16:00 Металлург
0:0
Бунёдкор
Ярим финал
22.08.2016
20:00 Насаф
2:0
Бухоро
21.09.2016
18:00 Бухоро
1:2
Насаф
25.10.2016
16:00 Локомотив
1:0
Бунёдкор
26.11.2016
14:00 Бунёдкор
0:1
Локомотив
Финал
30.11.2016
13:00 Локомотив
1:0
Насаф

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Сўнгги учрашув

09.03.2017. Олий лига. 2-тур.
16:00
Насаф
2-1
Бухоро

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.