Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: «Акмал Шораҳмедов ҳақиқий профессионал эканини исботлади»

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 турнирининг ўтиш босқичида “Насаф” жамоаси 4:0 ҳисобида Баҳрайннинг “Ал-Ҳидд” клубини мағлубиятга учратди. Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

“Бугунги муваффақият билан барча мухлисларни табриклайман. Учрашув давомида футболчиларда ҳаяжон сезилиб турди, аммо энг муҳими “Насаф” ғалаба қозонди. Рақиб дарвозасига урилган дастлабки икки гол уларга салбий таъсир ўтказди ва бу бизнинг фойдамизга ҳал бўлди.

Плей-офф босқичидаги рақибимиз – “Ал-Фотиҳ”ни ҳам ўрганиб чиқяпмиз, бу жамоа ўзига яраша кучли. Сўнгги пайтларда уларнинг натижаси яхши бўлмаса-да, бу “Насаф” учун осон бўлади, дегани эмас.

Акмал Шораҳмедовга келадиган бўлсак, у Шуҳрат Муҳаммадиев ўрнини билинтирмади. Акмал ишончимизни тўлиқ оқлади. У биз учун тўғри келадиган ҳақиқий профессионал эканини исботлади”, – деди Рўзиқул Бердиев.  

Эслатиб ўтамиз, мазкур ғалабадан кейин “Насаф” жамоаси плей-офф босқичига йўл олди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари гуруҳ босқичи йўлланмаси учун 7 февраль куни сафарда Саудия Арабистонининг “Ал-Фотиҳ” клубига қарши куч синашади.

Киритилди: 31.01.2017 18:33. Ўқилди: 13996 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.