Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Превью. «Ал-Фатҳ» – «Насаф»

Келаётган сешанба, 7 февралькуни “Насаф” Осиё чемпионлар лигаси саралаш босқичида Саудия Арабистонининг “Ал-Фатҳ” жамоасига қарши майдонга тушади.

Учрашув Саудия Арабистони Ал-Аҳса шаҳридаги “Абдулла бин Жалавий” стадионида, бизнинг вақт билан кеч соат 20:00да бошланади.

“Ал-Фатҳ” клуби ҳақида умумий маълумотлар
“Ал-Фатҳ” спорт клуби Саудия Арабистонининг шарқий ҳудудидаги Ал-Аҳса шаҳрида жойлашган. Ал-Аҳса шаҳри Саудия Арабистонининг Аш-Шарқия округига қарашлидир. Аш-Шарқия округи маркази Ал-Даммам шаҳри ҳисобланади. Ал-Аҳса шаҳри марказдан тахминан 160 км масофада узоқликда форс қўлтиғи қирғоғида жойлашган.

Саудия Арабистонининг профессионал лигаси иштирокчиси бўлган “Ал-Фатҳ” футбол клуби 1958 йили ташкил этилган. Ушбу клуб мамлакатнинг кекса клублари қаторига киради. Бу клуб анча илгари ташкил этилганига қарамасдан 2008/09 йилги мавсумдан бошлаб, Саудия чемпионатининг энг юқори лигаси – профессионал лигада иштирок эта бошлаган. Жамоа уй учрашувларини Ал-Аҳса шаҳирдаги “Абдулла бин Жалавий” стадионида ўтказади. Сиғими 19096 ўрин. Клубни Абдулазиз ал-Афаиқ бошқаради. Ҳозирги пайтда жамоада маҳаллий мутахасис Фатҳи ал-Жабал бош мураббий бўлиб турибди.

“Ал-Фатҳ”нинг миллий чемпионатдаги ўрни
Умуман “Ал-Фатҳ” клубини Саудия Арабистони чемпионатида беқарор иштирок этган. Клубда мураббийларнинг ва футболчиларнинг тез-тез алмашишини кузатиш мумкин.

Айни пайтда Саудия Арабистонида миллий чемпионат давом этмоқда. Жорий мавсумда муваффақиятсиз иштирок этиб келаётган “Ал-Фатҳ” клуби, 1 февраль куни ўтказилган 17-тур доирасидаги учрашувда 3:1 ҳисоби билан, “Ар-Ройид” клуби устидан ғалаба қозонди. Бу ғалаба уларга турнир жадвалидаги мавқеини анча ўзгартириб олишга имкон яратди. Бунгача 14-ўринда бораётган клуб, бу ғалабадан сўнг 11-ўринга кўтарилиб олди. Улар ҳисобида энди 14 очко бор. Саудия Арабистони профессионал лигасида жами 14 та жамоа иштирок этади. Ҳозирда “Ал-Ҳилол” клуби 16-турдан кейин, 40 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Миллий чемпионатда “Ал-Фатҳ”нинг энг юқори қайд этган натижаси, 2012/13 йиллардаги мавсумда 2-ўрин соҳиби бўлган.

“Ал-Фатҳ”нинг ОЧЛдаги иштироки
Клуб 2015/16 йилги мавсум якунига кўра 4-ўринни эгаллаган. ОФК томонидан 2017 йилги ОЧЛ учун Саудия Арабистонига 3+1 ўрин ажратилган. Шу боис “Ал-Фатҳ” ОЧЛ-2017да саралаш босқичида иштирок этиш ҳуқуқини олган.

“Ал-Фатҳ” клуби ОЧЛ-2014 мавсумда “Бунёдкор” клуби билан бир гуруҳда қатнашган. Шу йили “В” гуруҳида “Бунёдкор” билан Қатарнинг “Ал-Жайиш”, Эроннинг “Фулад” ва Саудия Арабистонининг “Ал-Фатҳ” клублари баҳс олиб боришган.

Дастлаб, 25 февраль куни ўтказилган “Ал-Фатҳ” (Саудия Арабистони) – “Бунёдкор” учрашувида 0:0 ҳисоби қайд этилган. 16 апрель куни Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда “қалдирғочлар” 3:2 ҳисобида “Ал-Фатҳ”ни мағлубиятга учратишган.

Шу йили “Бунёдкор” гуруҳ босқичидан нимчорак финалига йўлланма олган бўлса, “Ал-Фатҳ” гуруҳда 4-ўринни эгаллаб, ОЧЛдаги иштирокини якунлаган.

“Ал-Фатҳ” билан бўлган ҳар иккала учрашувда ҳам “Насаф” жамоасининг ҳозирги тажрибали ҳимоячиси Акмал Шораҳмедов “Бунёдкор” таркибида тўлиқ ўйнаган.

“Ал-Фатҳ” таркиби
“Ал-Фатҳ” клуби ОЧЛ-2017 саралаш босқичи учун 30 нафар футболчини ОФК рўйхатидан ўтказган.

Дарвозабонлар: 1.Ҳабиб ал-Ватян, 12.Али ал-Мазайдий, 22.Абдуллоҳ Аловайшир

Ҳимоячилар: 2.Абдулла ад-Давшарий, 5.Жоао Гильерме (Бразилия), 23.Сайф ал-Биший, 24.Юсуф Хамис, 29.Мамдуҳ Шараҳилий, 32.Абдулазиз Юсуф, 33.Али ал-Булайҳий, 45.Иброҳим ан-Наҳлий, 87.Ҳусайн Аюб, 88.Мажид Ҳазозий.

Ярим ҳимоячилар: 4.Муҳаммад Абу Сабан, 7.Ҳамдан ал-Ҳамдан (с), 8.Нуҳ ал-Мусо, 10.Андре Монтейро (Португалия), 14. Муҳаммад ал-Фаҳад, 15.Ахмад ал-Муборак, 17.Риёд Шараҳилий, 18.Муҳаммад ас-Сайид, 25.Тавфиқ Буҳаймид, 35.Босил ал-Баҳраний, 61.Али Алеид, 89.Абдуллоҳ ал-Аммар, 90.Ҳамад ал-Ҳамад.

Ҳужумчилар: 9.Натан Жуниор (Бразилия), 11.Ҳамад ал-Жуҳайим, 71.Ҳусайн ал-Жасим, 99.Абдуллоҳ ал-Баладий.

Жамоа бош мураббийи: Фатҳи ал-Жабал

Жамоа таркибида ҳозирги пайтда легионер футболчилардан, бразилиялик Жоао Гильерме ва Натан Жуниор, португалиялик Андре Монтейролар тўп тепишмоқда.

Учрашув ҳакамлари
Ушбу учрашувни жанубий кореялик ҳакамлар бошқаради. ОФК томонидан учрашув бош ҳаками этиб, 34 ёшли кореялик ҳакам Ко Хюинг Жин тайинланган. Унга қанотларда ҳамюртлари Парк Санг Жун ва Сонг Бон Кюн ёрдам беришади. Учрашувда яна бир жанубий кореялик ҳакам Ким Ву Санг захира ҳаками сифатида ишлайди.

07.02.2017. ОЧЛ-2017 саралаш босқичи учрашуви
“Ал-Фатҳ” (Саудия Арабистони) – “Насаф” (Ўзбекистон)
“Абдулла бин Жалавий” стадиони. Соат 20:00да
Бош ҳакам: Ко Хюинг Жин (Ж.Корея)
Қанот ҳакамлари: Парк Санг Жун, Сонг Бон Кюн (иккаласи ҳам Ж.Кореядан)
Захира ҳаками: Ким Ву Санг (Ж.Корея)
Учрашув назоратчиси: Абдул Карим Ҳусайний (Иордания)
Учрашув комиссари: Кемел Токабаев (Қирғизистон)

Мазкур учрашув “Sport” телеканали орқали, 7 февраль куни, тўғридан-тўғри трансляция қилиниши режалаштирилган.

“Насаф”га ушбу учрашувда ғалаба тилаб қоламиз.

“Насаф” ПФК матбуот хизмати

Киритилди: 05.02.2017 10:11. Ўқилди: 9470 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.