Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: “Рақибимизни ўрганишда, чемпионатдаги ўрнига эътибор қаратмадик”

“Ал-Фатиҳ” – “Насаф” учрашуви олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманининг иккинчи қисми бўлиб ўтди. Унда жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда ҳужумчимиз Драган Черанлар иштирок этишди.

-Аввало ассалому алайкум. Эртанги ўйин биз учун мураккаб ўйин. Эртага биз Саудия Арабистонининг кучли жамоаларидан бири билан баҳс юритамиз. Бизларнинг асосий мақсадимиз кейинги босқичга чиқиш, бунинг учун бўлажак ўйинга футболчиларимизни астойдил тайёрладик. Эртага биз бор кучимиз билан, ғалаба учун ҳаракат қиламиз. “Ал-Фатиҳ” жамоасининг бир неча ўйинларини кўриб чиқдик. Жамоа кучли таркибга эга, футболчилар ҳимояда ҳам, ҳужумда яхши ҳаракат қилишади. “Ал-Фатиҳ”га қарши тайёргарликда, рақибимизнинг ички чемпионатдаги эгаллаб турган ўрнига эътибор бермадик, чунки эртага бошқа мусобақа учрашуви бўлади. “Ал-Фатҳ”да жамоавий ўйин ҳам, ўйинчиларининг индивидуал маҳорати ҳам юқори. Биз буларни ҳаммасини эътиборга олиб, футболчиларимизга кўрсатмалар бериб бораяпмиз ва шу аснода бу ўйинга тайёргарлик кўрдик. “Ал-Ҳидд” билан “Ал-Фатҳ” ўртасида катта фарқ бор, биз эртага фақат ҳужумни ўйламасдан, ҳимояни ҳам эсдан чиқармаслигимиз керак. Об-ҳаво? Тўғриси, биз бундай қўлай об-ҳавони кутмаган эдик. Ҳозир, бу ердаги об-ҳаво худди ўзимизни юртимиздагидек экан. Фақат қор йўқ экан (кулиб). Тўғри, бизда миллий чемпионатимиз ҳали бошланмади. Аммо биз бу учрашувларга  кўпдан буён тайёргарлик кўриб келаяпмиз, шунингдек расмий учрашувгача бир қатор кучли рақиблар билан ўртоқлик учрашувлари ҳам ўтказдик. Ўйлайманки, футболчиларимиз етарли ўйин амалиётига эга. Энди албатта “Ал-Фатиҳ”  ички чемпионатда кетма-кет ўйинлар ўтказиб келаяпти. Аммо эртага бўладиган саралаш, бир ўйиндан иборат. Ижобий натижа учун, эртага бор маҳоратимиз ва кучимизни ишга соламиз, - дейди Рўзиқул Бердиев.

-Мен учун Саудия футболи бегона эмас. Аввал бу мамлакат чемпионатида ўйнаганман. “Ал-Фатиҳ” жамоасига ҳам қарши тўп тепганман. Бу жамоада кучли легионерлар қатори, доимо катта маҳоратга эга маҳаллий ўйинчилар ҳам бўлган. Эртага биз ғалаба учун майдонга тушамиз. Бунинг учун курашга тайёрмиз,-дейди Драган Черан.

Киритилди: 06.02.2017 21:14. Ўқилди: 13381 марта. Фикрлар: 9 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.