«МЮ» ҳужумчиси Златан Иброҳимович «Саутгемптон»га қарши Англия чемпионати учрашуви борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашувда «Манчестер Юнайтед»нинг швециялик ҳужумчиси дублни расмийлаштирди.
«Агар жамоа яхши ҳаракат қилаётган бўлса, ўйинчиларнинг ҳам ўйини яхши чиқади. Мен қўлимдан келган энг яхши ишларни қилишни маъқул кўраман: жамоадошларимга ёрдам бераман, вазиятларни юзага келтираман ва голлар ураман», — деди Иброҳимович.
«Жамоа учун хурсандман. Биз борган сари кучайиб бормоқдамиз. «МЮ» мавсумни яхши бошлади. Биз ғалабаларга ўрганишимиз керак, бу вазиятда психология жуда муҳим аҳамиятга эга», — деди ҳужумчи.
«Мен ҳамма янги нарсаларга имкон қадар тезроқ ўрганишим, жамоадошларим ва жамоани яхшироқ таниб олишим керак. Ўйин алоқаларини йўлга қўйиш керак», — дея қўшимча қилди «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Златан Иброҳимович.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).