Колумбиядаги авиаҳалокатда тирик қолган бортмеханик Эрвин Тумири юз берган воқеалар тўғрисида гапириб берди.
«Нима воеқа юз бераётганини ҳеч ким билмасди. Биз олдин эълон қилинганидек самолётни қўниш учун пасайиб бораяпти деб ўйладик. Ҳаммаси бирданига рўй берди. Чироқ ўчиб қолди ва самолёт қаттиқ қалтирай бошлади. Бироқ ҳеч ким қандайдир муаммо бор деб ўйламади. Бунга вақт йўқ эди. Ҳеч ким бақирмади, ваҳимага тушмади. Кимдир мусиқа эшитаётганди, қувончли муҳит ҳукмрон эди, мураббийлардан бири менга португал тилини ўргатаётганди» - деди Тумири AS хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, вазиятга тўғри баҳо берган Тумири сумкаларини оёқлари орасига қўйиб, боши билан эгилиб, тиззаларини маҳкам қучоқлаб олиб ўтиргани туфайли тирик қолганини айтган эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).