Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Олий лига–2016: энг яхши 10 футболчи

Якунланган мавсумдан сўнг «Эрудит Спорт» ўз анъанасига биноан, Олий Лиганинг энг яхши футболчилари ўнлигини тузиб чиқди. Демак, жорий йилги чемпионатимизда қуйидаги футболчилар алоҳида эътирофга муносиб бўлишди.

ЗОҲИД АБДУЛЛАЕВ

Клуби: «Металлург»

Мавсумдаги ўйинлар сони: 28

Голлари: 18

«Металлург» мавсум охирида тўртликка кириш учун курашадигандай кўринган эди, лекин кетма-кет очко йўқотгач, 7-ўринни эгаллади. Жамоа чемпионатда 47 та гол урди ва уларнинг 18 тасига Зоҳид Абдуллаев муаллифлик қилди. Олий Лигадаги Абдуллаевнинг умумий голлари 67 тага етди. Ўзбекистон Кубоги билан ҳисоблаганда у фаолияти давомида 76 та гол урган. Зоҳид охирги мавсумларда жамоасининг асосий тўпурари бўлиб турибди. Бироқ терма жамоага чақирилаётгани йўқ. Балки мураббийлар унинг «Металлург» сафида урган голларини назарга илишмаётгандир?

ШОҲРУЗ НОРХОНОВ

Клуби: «Обод»

Мавсумдаги ўйинлар сони: 29

Голлари: 14

Ўтган мавсумда илк марта Олий Лигада ўйнаган Тошкентнинг «Обод» жамоаси бир амаллаб олий дивизионга илиниб қолди. Жамоа мавсум давомида 25 та гол урди. Улардан 14 тасига айнан Шоҳруз муаллифлик қилди. Ҳужумчини жамоа етакчиси, ўйин айнан унга боғлиқ десак, нотўғри бўлади, лекин футболда натижани голлар ҳал қилади. Шоҳрузнинг голлари «Обод»нинг биринчи мавсумданоқ Олий Лигани тарк этишига йўл қўймади. Мавсумнинг энг яхшилари фақат совриндорлардан аниқланмайди. Шу сабаб биз Шоҳрузни энг яхшилар қаторига қўшдик.

ИЛҲОМ ЮНУСОВ

Клуби: «Қизилқум»

Мавсумдаги ўйинлар сони: 30

Голлари: 10

«Қизилқум» Олий Лигани 6-ўринда якунлади. Илҳом Юнусов «Қизилқум»да етакчи бўла олди. У жорий мавсумда 10 та голга муаллифлик қилди ва жамоасининг иккинчи тўпурари бўлди. Голларининг 8 таси пенальтидан урилганини айтмасак бўлмас, лекин унинг голларидан кўра вазиятлар яратиши жамоа учун фойдалироқ. 34 ёшида бундай ўйин кўрсатиш ҳаммага ҳам насиб қилмайди. «Иккинчи ёшлиги»ни ўтказган Юнусов энг яхшилардан бўлди.

ЖАЛОЛИДДИН МАШАРИПОВ

Клуби: «Пахтакор»

Мавсумдаги ўйинлар сони: 30

Голлари: 7

Бугунги футболимиздаги энг талантли ёш футболчилардан бири. Жамшид Искандеров ва Машарипов деярли бир вақтда порлаб чиқишганди, лекин Жамшиддан фарқли ўлароқ, бу йил Жалолиддиннинг ўйини ўсиб борди. Ўтган мавсумларда ҳам у мухлислар эътиборига тушганди, бу йил эса Жалолиддин «Пахтакор» етакчисига айланди. Миллий терма жамоа сафида ҳам қайси ўйинда қатнашса, мухлисларнинг олқишларига сазовор бўлди.

ДРАГАН ЧЕРАН

Клуби: «Насаф»

Мавсумдаги ўйинлар сони: 13

Голлари: 12

Давралар оралиғида «Насаф»га келиб қўшилган сербиялик футболчи Драган Черан жамоа етакчисига айлана олди. У иккинчи даврадан ўйинларга қўшилган бўлса-да, 12 та гол уришга улгурди. Ҳужумчи «Насаф» сафида Олий Лигадаги биринчи ўйинини «Шўртан»га қарши ўтказган ва 69-дақиқада ўзининг илк голини урганди. Буни қарангки, футболчи клубда айнан 69-рақамли футболкада ҳаракат қилади. Умид қиламиз, Черан келаси мавсумда ҳам Қаршида қолади ва мухлисларни хурсанд қилади.

САРДОР МИРЗАЕВ

Клуби: «Локомотив»

Мавсумдаги ўйинлар сони: 27

Голлари: 13

Ўзбекистон чемпиони бўлган «Локомотив»нинг етакчиларидан бири Сардор Мирзаев бўлди. У ҳужум ортида жуда яхши ҳаракат қилди. Айниқса, Темурхўжа Абдухолиқов билан бир-бирини жуда яхши тушуниб ўйнади. Сардор Олий Лигада 13 та гол урди. У фаолиятидаги энг яхши мавсумни ўтказди десак, муболаға бўлмайди.

АЗИЗ ИБРАГИМОВ

Клуби: «Бухоро»

Мавсумдаги ўйинлар сони: 29

Голлари: 10

Азиз Ибрагимов асосан Чехиядаги ўйинлари билан танилган ва терма жамоага таклиф қилинар эди. Бу мавсумда у Ўзбекистон чемпионатида ҳам яхши ўйин кўрсата олишини исботлади. Мавсум кашфиёти «Бухоро» сафида етакчилардан бўлди. Олий Лига доирасида 10 та голга муаллифлик қилди. Шавкат Саломов ва Ибрагимов бухоролик мухлисларни қувонтириб, жамоанинг 4-ўринни эгаллашида асосий роль ўйнашди. Бунинг натижаси ўлароқ, «Бухоро» ўйинларини ўртача 11 минг мухлис стадиондан кузатди.

МАРАТ БИКМАЕВ

Клуби: «Локомотив»

Мавсумдаги ўйинлар сони: 27

Голлари: 12

Бикмаев 2016 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиларидан бири бўлди. У нафақат клубда, балки терма жамоада ҳам яхши ўйин кўрсатди. Хитойга қарши ўйинда ҳал қилувчи голни урди. Сал қолди, Кореядаги голи бизни Жаҳон Чемпионатига яқинлаштиришига. «Локомотив» чемпионлигига ҳам Маратнинг ҳиссаси катта бўлди. У Олий Лига доирасида 17 ўйинда асосий таркибда майдонга тушган бўлишига қарамай, 12 та гол урди.

ЭЛДОР ШОМУРОДОВ

Клуби: «Бунёдкор»

Мавсумдаги ўйинлар сони: 27

Голлари: 10

Бу йил ўзбек футболида энг кўп оғизга тушган футболчи Элдор Шомуродов бўлди. Ҳақли равишда. У мавсумни жуда яхши ўтказди. 21 ёшида терма жамоанинг асосий таркибидан ўрин олди. «Бунёдкор»нинг етакчиси бўлган Элдор Олий Лигада 27 ўйинда қатнашиб, 10 та гол урди. Футболчиларнинг ўртача ёши 25 бўлган «Бунёдкор» иккинчи ўринни эгаллади ва бу натижада Шомуродовнинг ўрни катта бўлди.

ТЕМУРХЎЖА АБДУХОЛИҚОВ

Клуби: «Локомотив»

Мавсумдаги ўйинлар сони: 29

Голлари: 22

Кўп йиллар умидли футболчи деб қаралган Темурхўжа ниҳоят порлади. Ростакамига порлади. Ўзбекистон чемпионатида 22 та гол урди ва Олий Лига тўпурарига айланди бўлди. Кубокда ҳам 6 та голга муаллифлик қилди. Унинг ўйини шунчалик очилдики, «Локомотив» яримҳимоячилари ҳеч ўйламай тўпни Темурхўжага ошириб бераверишди. Бу йил терма жамоага бирор марта чақирилмаган Темурхўжа бизнинг наздимизда Олий Лиганинг энг яхши футболчиси бўлди.

Ўткир ЖАЛОЛХОНОВ, «Эрудит Спорт» газетаси.

Киритилди: 14.12.2016 17:54. Ўқилди: 20064 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
2-3
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.