Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЎзПФЛ 2015 йилги чемпионлик учун «Пахтакор»га мукофот пулини ҳозиргача бермаган

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси бош директори Фарҳод Магомедов “Интерфутбол” газетаси учун интервю берди.

Суҳбат давомида Магомедов Ўзбекистон Ёшлар Лигасида ҳеч қандай ўзгариш бўлмаслигига ойдинлик киритган. Бунга сабаб сифатида ўсмирлар ва ёшлар футболидаги натижалар шундоқ ҳам ижобий экани кўрсатилган.

Маълумот учун, 2016 йил якунига кўра Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаси Осиё Чемпионатининг чорак финалидан қайтиб келди. Темур Олимхўжаев жамоаси Ироқдан енгилиб, мундиалга йўл ола билмаган бўлса, Жасур Абдураимов мураббийлик қилган мамлакат ёшлар терма жамоаси ЖЧ йўлида Эронга имкониятни бой берди ва Осиё Чемпионатини тарк этди.

Шунингдек, шу йилнинг январь ойида Самвел Бабаян устозлик қилган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Рио-2016 саралаши доирасида бўлиб ўтган қитъа чемпионатида иштирок этиб, гуруҳ босқичидан кейиноқ ортга қайтиб келганди.

Фарҳод Магомедов билан суҳбат давомида “Интерфутбол” газетаси мухбири “Пахтакор” футбол клубининг 2015 йилги чемпионлиги учун ваъда қилинган мукофот пули ҳали ҳам берилмаганини эслатиб ўтган.

Буни инкор этмайман. Чунки ўзига яраша сабаблари бор. “Пахтакор”дагилар ҳам бундан хабардор. Бу мавзуга ҳали яна қайтамиз.

Ўзига яраша сабаб аслида нима эканига эса ойдинлик киритилмаган.

Қайд этиш керак, “Пахтакор” чемпионликни нишонлаганига роппа-роса 1 йил тўлди. Унга қадар ПФЛ 2016 йилги мавсумни якунлаб, Тошкентнинг бошқа бир клуби “Локомотив”ни чемпион деб эълон қилди. Мавсум олдидан эса ПФЛ чемпион клубни рағбатлантириши керак бўлган мукофот пули масаласини йўқ қилганди.

ПФЛнинг 2015 йил учун тузилган регламентида нафақат чемпион, балки кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган клублар, шунингдек, 1-лигада пешқадам бўлган клуб ва Ўзбекистон Кубогида ғалаба қозонган жамоага ҳам пул мукофоти борлиги айтилган.

2015 йилги мавсумда Олий Лигада “Пахтакор”дан кейинги ўринларни “Локомотив” ва “Насаф” эгаллаган, Ўзбекистон Кубогида ғолиблик “Насаф”га насиб этган. “Обод” футбол клуби эса 1-лигани чемпион сифатида якунлаб, Олий Лигага йўл олган. Чемпион “Пахтакор”га мукофотини бермаган ПФЛ, қолган клубларга уни тақдим этган ёки йўқлиги маълум эмас.

Қайд этиш керак, 2016 йилги мавсумда Ғузорнинг “Шўртан” футбол клуби легионер футболчидан қарз бўлиб қолгани учун ПФЛ томонидан 3 очкодан маҳрум қилинган, кейинчалик эса қарзини тўлашга мажбур этилганди.

Фарҳод Магомедов 2017 йилги мавсумда Олий Лига клублари учун белгилаб берилган бадал пули қанчани ташкил этиши 30 декабрь санасига қадар ҳал бўлишини айтиб ўтган.

Маълумот учун, 2016 йилги мавсумни Олий Лигада ўтказган футбол клублари ПФЛ ҳисоб рақамига 150 миллион сўмдан ўтказиб берганди.

Киритилди: 28.12.2016 10:44. Ўқилди: 8088 марта. Фикрлар: 7 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
2-3
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.