Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Мухлис мақоласи: «Халқ жамоаси»

"Ҳар бир мамлакат футболини бош жамоасиз тасаввур қилиб бўлмайди. Миллий терма жамоа ўйинини кўриб, маҳаллий чемпионат ёки шу юрт футболи савияси тўғрисида бир қанча тасаввурга эга бўлиш мумкин. Фикри ожизимизча, бизнинг футболимиз кўзгуси ҳам, усиз миллионлар ўйинини тасаввур этиб бўлмайдиган ишонган жамоаси ҳам «Пахтакор»! Терма жамоамиз тарихига назар ташлаб ва охирги ойлардаги таркибини кўриб «шерлар» ва МТЖ ўртасидаги ажратиб бўлмас боғлиқликни кўрасиз ва беихтиёр «Пахтакор» - омад йўли, «Пахтакор» - ўзбек футболининг бору-йўғи деган тўхтамга келасиз."

«Пахтакор» мухлислари трибунада ўтирганча суюклиларига (яхши ёки ёмон реакцияда) «қичқириб» ўтиришмайди. Ҳатто қандайдир сабабга кўра стадионга ташриф буюрган ишқибозлар ҳам. Ахир фойдаланадиган сайтида шарҳлаш - комментария бор! Ўйинга бўлган муносабатини мана шу қўлидаги овунчоғи орқали билдиради. Ҳа, улар интернет орқали ўйинга «жозиба» бериб туришади. Бу тариқа қўллаб-қувватлаш (қўлида телефони бўлган) захирада ўтирган футболчиларни руҳлантириб турса керак. Асло майдондагиларни эмас.

ОАВнинг барча турлари - телевидение, радио, қўйингки веб-сайтлар пойтахтимизда, журналистика тили билан айтганда, қайноқроқ ишлайди. Ушбу соҳанинг бошқа вилоятлардан кўра равнақ топиб, фаолияти яшнаётган шаҳри бўлмиш - мамлакатимиз марказидаги футбол ишқибозлари шу ОАВнинг кучи ўлароқми, стадионга боришни ҳавас қилмайди. Бевоситасидан билвоситасини афзал ҳисоблашади чоғи. Ўзларини уринтириб, овора бўлиб боришнинг нима мантиғи бор? Мароқ билан трибунада ўтириб томоша қилай деса... Ўша футбол, ўша ўйин, ўша «таъминланган» ғалаба-да... Юқорида тилга олинган хабарлардаги «қайноқлик» ўзи аслида йўқ.

Футболимизга оид бериб борилаётган хоҳ онлайн, хоҳ якунланган учрашувларнинг кўпида эҳтиросли вазиятлар бўлмайди деярли. Журналистлар «қалби кемтик» мухлисларни шу йўл билан учрашувни стадионга бориб кўрмаганига афсуслантирадиган матнли транслацияларни «уюштириб» беришади. Энди эса ўйланг, қай бир тарздаги мухлислик «пахтакор»чиларни футболга қизиқишда ушлаб турибди? Албатта ғойибонаси. Бошқача айтганда, билвосита мухлислик.

Биз Тошкентнинг «халқ жамоаси»ни аввалги шони қандайлигини билиб, ҳозиргисига куюнган ҳолда авайлаб «бир нима» қоралашга уриниб кўрдик. Бу жамоа билан тақдири ўхшаш «шиширилган» жамоалар - «Бунёдкор» ва «Локомотив» эса алоҳида мавзу.

Футбол - миллионлар ўйини. Бу иборада урғу шу спорт турининг миллионлаб ишқибозларига берилганми ёки футболда айланаётган пулларгами, деган саволга «Пахтакор» клуби қандай жавоб беришини билмаймиз. Футбол мухлислар учун ўйналади. Тошкент жамоаси қайси мухлислар учун ўйнайди? Уй учрашувларидагими ёки сафар? Ёки интернетдан фойдаланувчилар учун майдонга тушаётгандир? Йўқ, яна топа олмадингиз. Улар терма жамоада ўйнаш учун тўп сурадилар. Менимча, «шерлар» футбол шиорларини ўзларига мослаб ўзгартириб олишлари керак. Шунда мантиқсизлик кўзга ташланмайди. Умуман олганда, легионер бўлиш ва шахсий ривожланиш - «Пахтакор» ўйинчиларининг асосий мотивацияси ҳисобланса керак.

«Пахтакор»ни нечук «халқ жамоаси» деб атаймиз? Бу клуб шунчаки вилоят жамоаси эмас. Олий лига учрашувларини шарҳлаб бораётганда, майдондаги жамоаларни таништираётганимизда клубларимизнинг номини қуруқ айтмай Қаршининг «Насаф» жамоаси, Фарғонанинг «Нефтчи»си, ёки Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби дея жой номи билан тилга оламиз. Шундай пайтларда Тошкентнинг «Пахтакор» клуби дея хитоб қилинганда, бу жамоага ҳурмат юзасидан Тошкентнинг эмас, халқ жамоаси «Пахтакор» деб таништирса ҳам ярашаверади, деган фикр ўтади хаёлимиздан. Чунки улар ташриф буюрадиган юртимиздаги ҳар қайси жамоа стадионига маҳаллий мухлислар ташрифи шу куни одатдагидан икки баробарга ортади. Баъзида эса томошабинга лиқ тўлади. Мана нимага уй учрашувларида атиги битта секторигина банд бўладиган жамоа барибир қадрли саналади! Чунки унга халқ мухлислик қилади.

Биз вилоятликлар «шерлар» иштирокидаги учрашувларни телевидение орқали намойиш этишса хурсандчилик билан кўрамиз. Ҳа, шундай, ўз уйидаги учрашувларда зерикиб қоладиган, мухлислари йўқлашни пайсалга соладиган жамоани барибир, халқ жамоаси деб атайверамиз.

Ҳикматулло Исҳаков

Киритилди: 17.02.2017 20:07. Ўқилди: 12075 марта. Фикрлар: 29 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

14.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Локомотив
3-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
-:-
Сўғдиёна

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.