Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Эдгар Гесс: «Беш йил беринглар, кейин кўрамиз, қайси жамоа иккинчи рақам остида ўйнар экан»

"Бухоро"-"Пахтакор" учрашувидан сўнг уюштирилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Бухоро" бош мураббийи Эдгар Гесс қатнашди:

— Учрашув жуда қийин кечди. "Пахтакор" футболчилари маҳорат бобида бизга нисбатдан устунроқ, бу табиий. Чунки кўпчилик футболчилари турли хил терма жамоаларда тўп суришади, кўпчиликлари Осиё чемпионлар лигасида қатнашишган, жамоа чемпионатимизда етакчиликни ўз қўлига олган. Шу сабабли биз бугун иккинчи рақам остида ҳаракат қилди.

Бизда кам сонли ҳужумлар бўлган бўлса-да, ўта хавфли кўриниш олди. Масалан, футболчиларимиз учга бир вазиятга чиқиб, имкониятдан фойдалана олишмади ва қанот ҳаками пассив ўйиндан ташқари ҳолатда турган футболчи учун байроқни кўтарган вазиятлар ўта хавфли кўриниш олганди. 

Баланд бўйли тошкентлик футболчиларга якка курашларда бой бердик. Бугун "Пахтакор" бизга фақатгина стандарт вазиятлардан гол уриши мумкин эди холос, биз бу усулга қарши алоҳида тайёрландик.  Йигитлар яхши ҳаракат қилишди, тактик жиҳатдан барчасини тўғри бажаришди. Холисона баҳолайдиган бўлсак, бугун "Пахтакор"да голга тортадиган вазият деярли бўлгани йўқ. Менимча, бугунги дуранг ҳақли ва ўйинга мос бўлди.

— Самвел Бабаян "Бухоро"дан умуман бошқача футбол кутганини ва "Бунёдкор"га қарши кечган ўйинларини намойиш эта олишмади, деб таъкидлади.
— Ҳар бир жамоа рақиби қанча даражада унга имконият берса, шу даражада ўйнайди. "Бунёдкор"га нисбадан "Пахтакор" анча жипслашган, футболчиларнинг бир-бирлари билан ўйин амалиётлари ҳам етарлича. Лекин, шунга қарамай, биз ўйинчиларимизни шундай тарзда жойлаштирдикки, рақиблар бунга қарши ҳеч нима қила олишмади. Яна бир бор айтаман, ҳеч ким улар ижросида бирон бир ҳужумни "мана шу ҳужум голга тортадиган эди", деб кўрсата олмайди, чунки бунақа ҳужумларнинг ўзи бўлмади.

Бугун майдонда беш ойдан бери бирга ўйнаётган жамоа, беш йил бирга ўйнаётган, ҳатто-ки, чемпион бўлишга улгурган жамоага қаши  ҳаракат қилди. Табиийки биз қийналдик. Бизга ҳам беш йил беринглар, кейин кўрамиз қайси жамоа иккинчи рақам остида ўйнар экан.

 

Киритилди: 17.05.2014 11:51. Ўқилди: 8448 марта. Фикрлар: 14 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

14.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Локомотив
3-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
-:-
Сўғдиёна

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.