Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

90+5да пенальти, 90+7да гол ва «Пахтакор» ғалаба қозонди

"Пахтакор" сўнгги 2та турдан дуранг ўйнаган бўлса, "Навбаҳор" 8-турда ўз майдонида "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этганди. Шу боис, ўйиннинг жанговар тарзда кечишини тахмин қилиш қийин эмасди.

Ўйин кутилганидан-да қизиқарли бошланди. Дастлабки 10 дақиқа ичида жамоаларнинг дарвозабонлари ва ҳимоячиларининг қўпол хатоларидан сўнг дарвозаларга 2та тўп киритилди. Дастлаб Андреевнинг чап қанотдан етказган тўпини "Навбаҳор" посбони Дониёр Усмонов осонлик билан эгаллаб олаётгандек кўринганди, бироқ у тўпни қўлидан чиқариб юборди ва Игорь Сергеев дарвозани ишғол қилди. "Пахтакор" дарвозасига киритилган жавоб тўпида эса Егор Кримецнинг "ҳиссаси" катта бўлди. Олис масофадан жарима майдончаси атрофига узатилган тўпни Кримец бош билан ортга - дарвозабонга узатмоқчи бўлганида тўп унинг бошига тегмай қолди. Бахтиёр Ёқубов эса Лобановдан кўра чаққонроқ ҳаракат қилди ва посбонни алдаб ўтиб, бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

Майдон эгаларининг олдинга ўтишларига табиий ҳол сифатида қарайдиган бўлсак, "Навбаҳор"нинг ҳимояда тартибли ўйнаш билан бирга, тез-тез олдинга ўтиб туриши мезбонларнинг ўзи учун ҳам кутилмаган ҳол бўлса керак. Ҳимоячи Юрий Рижко ҳужумга ўтиб, бош билан зарба берган вазиятда Лобанов тўпни дарвоза тўсини остидан қайтаришга муваффақ бўлди. "Пахтакор" ҳимоячиси Мерзляков эса яқин масофадан бўш қолган даврозани ишғол қила олмади! Искандеровнинг зарбасидан кейин Дониёр Усмонов тўпни ён томонга - айнан Мерзляковга уриб юборганди.

Биринчи бўлимда наманганликлар яхши ҳимояланишган бўлса, пахтакорчиларнинг стандарт вазиятлардаги ўйланмалари иш бермади. Ана шундай тартибли ҳаракат ва майдоннинг ҳар бир қаричи учун кураш иккинчи бўлимда ҳам давом этди.

Андреевнинг узоқ масофадан йўлланган зарбани Усмонов қийинчилик билан қайтарган бўлса, Станислав ўнг қанотдан амалга оширган "стандарт"дан кейин тўп ҳимоячи орқали дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Бўлим ўрталарида эса Ҳошимов етказиб берган тўпни Владимир Козак бош билан дарвоза томон буришга ҳаракат қилди. Аммо тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

Ўйиннинг 72-дақиқасида мезбонлар қисқа узатмалар орқали рақиб жарима майдончасига кириб боришди. Мерзляков жарима майдончасининг чап қанотидан тўпни 11 метрли нуқта атрофига етказди. Ҳимоячилар аввалига Сергеевга зарба бериш имконини беришмади, Анвар Солиевнинг зарбасига фидокорона ғов бўлишди. Орадан 2 дақиқа ўтиб эса "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси зарурияти бўлмаган жойда ФИФА рефериси Шерзод Қосимовга кескин эътироз билдиргани иккинчи сариқ карточка билан жазоланди ва майдонни тарк этди.

Шундан кейин Ашурматов шогирдлари тўлилигича фақат ва фақат ҳимоя ҳақида ўйлай бошлашди. Сўнгги 15 дақиқа давомида улар деярли майдоннинг иккинчи ярмига ўтишмади. "Пахтакор" эса босимни кучайтирди.

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган 5 дақиқанинг сўнггиси ўтиб бораётганида Шерзод Қосимов "Навбаҳор" дарвозаси томон пенальти қўйди. Искандеров тўпни ўнг қанотдан жарима майдончасига етказиб берилган вазиятда Юрий Рижко тирсаги билан Кримецнинг юзига урди деб топди (тўп бу жойда эмасди). Бу ҳаракат учун легионер футболчи майдондан четлатилди. Табиийки, ушбу вазият "Навбаҳор" футболчиларининг кескин норозилигига сабаб бўлди. Узоқ тортишувлардан кейин қўшиб берилган дақиқаларнинг еттинчисида Боян Миладинович пенальтидан дарвозани ишғол қилиб, "Пахтакор"нинг кетма-кет учинчи дурангидан қутқариб қолди.

ОЛИЙ ЛИГА, 9-ТУР
“ПАХТАКОР” – “НАВБАҲОР” – 2:1
Голлар: Игорь Сергеев (5), Боян Миладинович (90+7-пенальти) — Бахтиёр Ёқубов (10)
Огоҳлантиришлар: Жамшид Искандеров (46), Жалолиддин Машарипов (80), Егор Кримец (84) — Азим Аҳмедов (28), Раҳматилла Бердимуродов (42), Бахтиёр Ёқубов (82), Отабек Валижонов (90+7)
Четлатишлар: Раҳматилла Бердимуродов (74, иккинчи огоҳлантириш), Юрий Рижко (90+5)
“Пахтакор”: 12. Александр Лобанов, 23. Александр Мерзляков, 2. Егор Кримец, 4. Боян Миладинович, 24. Даврон Ҳошимов (Темур Ҳакимов 77), 5.Акбар Исматуллаев, 29.Владимир Козак, 28.Станислав Андреев (36.Жалолиддин Машарипов 69), 8.Шерзод Каримов (20.Анвар Солиев 58), 10. Жамшид Искандеров, 10.Игорь Сергеев
“Навбаҳор”: 24. Дониёр Усмонов, 4. Шукурали Пўлатов, 5. Рахматилло Бердимуродов, 6. Бахтиёр Ёқубов, 7. Мансур Саидов (10.Алишер Маҳмудов 61), 8. Азим Аҳмедов, 9. Илҳом Бойдедаев (11.Отабек Валижонов 53), 21. Аъзам Алиев, 22. Шаҳбоз Эркинов (Ботир Тўрабоев 79), 27. Роббим Ҳасанов, 50. Юрий Рижко.
Назоратчи: Булат Галеев

Киритилди: 20.05.2014 20:53. Ўқилди: 21729 марта. Фикрлар: 276 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
2-3
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.