Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Шерзод Қосимов — «китобий» ҳакамми?

Шерзод Қосимов ўсиб келаётган, умидли ҳакамларимиздан бири. У яқинда ФИФА ҳакамлигига қабул қилинди ва Олий лига ўйинларини бошқара бошлади. Уни яхши биламан, кескин қарор чиқаришдан асло чўчимайди. Айнан шу хислати учун ҳам Шерзод тенгдошларига нисбатан тезроқ ўсишга эришди.

Яхши гумонда бўлган ҳолда айтаман, у бугунги ўйинда ҳеч бир жамоага ён босишни ният қилмаганди. Қосимов шу пайтгача асосан Биринчи лига, Ўзбекистон кубоги ёки Олий лиганинг вилоятлардаги ўйинларини бошқариб келаётганди. "Пахтакор" - "Навбаҳор" ўйини эса унинг фаолиятида илк масъулиятли, халқнинг кўз ўнгидаги баҳси эди. Назаримда, унинг ўзи ҳам буни тушуниб турганди. Шунинг учун ҳам ўйинни бехато бошқариб, мутахассислар томонидан яхши баҳо олишга истаганига шубҳам йўқ.

Унинг ҳаракатларини кузатиб бордим. Унга нисбатан футболчилар жуда кўп эътироз билдиришди, айниқса, "Навбаҳор" футболчилари. Қосимов ўша вазиятларда ўзининг қарорлари юзасидан футболчиларга кўп ҳам тушунтириш бермади, дипломатик чораларни ишга солмади. Ўзидан катта футболчилар билан уни ва унинг қарорларини тан олиши қийин эди. Шундай бўлди ҳам. Ана шундай вазиятда қарорини тушунтириб, қоидани бузган футболчининг хатосини эринмасдан ётиғи билан тушунтириб берганида, ишончим комил, ўйин ҳарорати бунчалик ошиб кетмасди. Раҳматилла Бердимуродов четлатилган вазиятда футболчи ростдан ҳам ҳакамни сўккандир, унга кескин эътироз билдиргандир. Аммо бунинг олдини олиш бевосита ҳакамнинг вазифаси эди.

Биринчи бўлимда ҳакам томонидан танланган стратегия ўзини оқлади. Аммо иккинчи бўлимда ўйин "ҳарорати" ошиб борган сари ҳакам ҳам ўйинга руҳан кириб бормади. Ўйиннинг сўнгги 20 дақиқасида 4та сариқ карточка ва 2та қизил карточка - бу ҳаддан ташқари кўп.

Пенальти борасида. ФИФА ўйин қоидалари китобида тўп қаерда бўлишидан қатъи назар, майдоннинг қайси қисмида қоида бузилишидан жарима зарбаси белгиланиши шарт. Аммо ана ўша ФИФАнинг ўзи фақат китобга қараб ҳакамлик қилмасдан, вазиятга қараб, ўйин атмосферасини ҳис қилган ҳолда ўйинни бошқаришни тавсия қилади, бундай ҳакамларни қадрлайди.

Аслида жарима майдончалари ичида бундай тўқнашувлар ва йиқилишлар кўп бўлади. Аммо малакали ҳакамлар бундай вазиятлар учун пенальти белгиламайди. Масалан, Шерзод ўша вазиятда пенальти белгиламаганида уни ҳеч ким айбламасди, на мухлислар, на ЎФФ, на ПФЛ ва на Самвел Бабаян. Боз устига, Самарқанддаги воқеалардан ҳакамлар ҳам хулоса чиқариши керак эди.

Шерзод Қосимов атайлаб "Пахтакор"га ёнбосди дейишдан йироқмиз. Бунга асосимиз йўқ. Аммо у ҳали юқори босимли ўйинларни бошқаришга руҳан тайёр эмас экан.

Умид қиламиз, Шерзод Қосимов бугунги ўйиндан етарлича хулоса чиқариб олади, устозлари у билан ишлашади. Бугунги ўйин нафақат ёш ҳакамлар, балки барча тажрибали ҳакамлар учун сабоқ бўлиши лозим.

Қадрли ҳакамлар, сизлар нафақат ўйинни одилона бошқариш масъулсиз, балки футбол шоусининг чиройли ўтиши ва мухлисларимизнинг стадионларга қайтишлари учун масуълиятнинг бир қисми сизнинг зиммангизда эканини унутманг!

Олимхўжа Бўронов

Киритилди: 20.05.2014 22:02. Ўқилди: 19144 марта. Фикрлар: 157 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

14.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Локомотив
3-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
-:-
Сўғдиёна

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.