Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Насаф» – «Пахтакор». Фан-клуб етакчиларининг ўйинолди фикрлари

Бугун Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда мамлакатимиз чемпонати 10-турининг марказий учрашуви дея эътироф этлган “Насаф” ва “Пахтакор” жамоалар ўзаро куч синашишади.

Ушбу учрашув ҳар доим футбол ишқибозлари ўртасида жуда катта қизиқиш ўйғотади. Бу сафар ҳам учрашувга бўлган қизиқиш аввалгилардан ортиқ бўлса ортиққи асло кам эмас.

Бунга бир қанча сабаблар бор. “Насаф”га айни дамда мураббийлик қилаётган Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоа чемпионатимизда ҳали “Пахтакор”ни мағлуб эта олмаган бўлса, чемпионлик шоҳсупаси сари илдам қадам ташлаётган “Пахтакор” жамоаси тарихда қолган ўйинлардан маълумки, айнан Қаршида “қоқилган”. Бундан ташқари мухлисларнинг севимли мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳам мухлислар ўртасидаги жамоа кучига бўлган ишончини орттириб юборди. Қолаверса, “Насаф” учун “Пахтакор” жамоаси принципиал рақиб ҳисобланади. Буни хорижий футбол термини билан бемалол “дерби” деб аташ ҳам мумкин.

Сайтимиз номидан бугун ҳар иккала жамоа мухлислар вакилларининг бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

Ўктам Узоқов – “Насаф” ПФК мухлислар клуби етакчиси:
— “Пахтакор” жамоаси энди кучли жамоалар билан баҳсга киришаяпти, тўғри рақибимиз “Локомотив” билан ҳам ўз майдонида тўқнаш келди, аммо кучлар тенг келган эди, энди сафарда жорий мавсумда чемпионлик учун курашаётган “Насаф” жамоамизга қарши майдонга тушади. Мен шахсан жамоамиз кучига ишонаман, биз ғалаба қиламиз! Очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Севимли “Насаф” жамоамиз кучли жамоаларга жуда кучли ўйин намойиш этади, эртага ҳам шундай ўйин кутаяпмиз. Биз-мухлислар эртага стадионда тинмасдан жамоамизга далда бўламиз. Учрашувга бўлган қизиқиш ҳар доимгидан ҳам кучли бунга мисол қилиб, бизга бўлаётган мурожаатлардан ҳам ва чипталарни сотилишидан ҳам билса бўлади. Стадиондаги энг яхши жойлар учун чиқарилган чипталар аллақачон сотилиб бўлинди. Бугун эса ҳар қачонгидан мухлислар чипта сотиб олишда фаол, бунга ўзим гувоҳ бўлаяпман. Эртага “Марказий” стадионимиз мухлислар билан тўлиб тошишига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Шундан кўриниб турибдики, эртага жамоамиз майдонда 11та эмас 12та бўлиб ўйнайди. Олға, “Насаф”!!!

Равшан Муслимов – “Пахтакор” ПФК мухлислар клуби фаоли:
— Эртага шубҳасиз кучли ўйин бўлади, бу ўйинни томоша қилмаган мухлис армонда қолиши аниқ. Биз – “Пахтакор” ПФК мухлислар клубининг катта гуруҳи ҳам эртага тушдан сўнг ҳаво йўли орқали Тошкентдан Қарши шаҳрига ташриф буюрамиз ва стадионда жамоамизни қўллаб-қувватлаймиз. Бевосита ўйин ҳақида гапирадган бўлсам, ҳар қандай мухлис ҳам ўз жамоасини ғалаба қилишини хоҳлайди, шунингдек биз ҳам жамоамиздан ғалаба кутаяпмиз. Қолаверса бу футбол, омад кучлиларга насиб этади, шундай экан эртага бўладиган ўйинда ким кучли бўлса, ўша жамоа ғалаба қилади, биз мухлислар учун эса чиройли ва курашларга бой ўйин керак. Фурсатдан фойдаланиб, “Насаф” жамоаси мухлисларига ҳам омад тилайман! “Пахтакор” жамоаси ва мухлисларига, чемпионлик сари олға!!!

Фикрларни Ренат Эрназаров ёзиб олди.

Киритилди: 01.06.2014 09:14. Ўқилди: 6742 марта. Фикрлар: 7 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
2-3
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.