Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

КЛУБ ТАРИХИ

Ташкил топиши

1896 йилда Мадридда «Футбол скай» номли футбол клуби ташкил этилди ва бу кейинчалик “Реал” жамоаси асосчиси сифатида тарихга кирди. Лекин жамоанинг ташкил топган расмий сана сифатида 1902 йилнинг 6 март куни қайд этилди. Ўшанда ака-ука Падрос ва Хулиан Паласиослар “Madrid Football Club” номи билан клуб ташкил этишди. 1920 йилнинг 29 июнь санасида Испания қироли Альфонс XIII клубга “Қироллик” унвонини берди. Испанчада бу “Real” дейилади. Шунинг учун клубнинг замонавий номи”Real Madrid”.

Клуб ташкил этилган илк йилларданоқ йирик натижаларга даъвогарлик қила бошлади. Жамоа 1903 йилда мамлакат кубоги финалига чиқди, аммо унда Бильбаонинг “Атлетик” жамоасига ютқазди. Орадан бир йил ўтиб кубок нақ 4 йилга Мадридга кўчиб ўтди. «Мадрид» кетма-кет 4 маротаба Испания кубогида ғолиб чиқди. Испания чемпионати 1928/29-йилги мавсумдан бошлаб ўтказила бошланди. Бунгача эса жамоалар минтақалар бўйича ўтказилган мусобақаларда иштирок этиб келдилар. «Мадрид» пойтахт минтақасида 16 йил давомида иштирок этиб келди.

Ривожланиш даври

Ўтган асрнинг 50-йилларига келиб, УЕФА ташкил этилган этилди ва бу ташкилот ҳам клублар, ҳам терма жамоалар миқёсида халқаро мусобақаларни ташкил эта бошлади. Бу пайтда “Реал Мадрид” Испания жамоалари орасида ғолибликка даъвогар жамоа ҳисобланмасди. Шунга қарамай, 1954/55-йилги мавсумда илк марта ўтказилган Европа чемпионлар кубоги мусобақасида айнан “Реал” ғалаба қозонди ва дастлабки совриннинг Испанияга йўл олишини таъминлади. Шу йилдан бошлаб у қитъанинг бош мусобақасида кетма-кет 5 йил ғолибликни қўлга киритди. Халқаро миқёсдаги ғалаба миллий чемпионатдаги ғалабаларни етаклаб келди. Мадридликлар 1954-1969 йиллар оралиғида 12 марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритишди. 15 йил давомида шундай бўлдики, агар жамоа миллий чемпионатда ғолибликни қўлга киритмаса, УЕФА чемпионлар кубогини ютиб олаверди. Шу тариқа, “Реал” кетма-кет 15 йил давомида узлуксиз равишда қитъанинг нуфузли мусобақасида иштирок этиб келишди. Фақат 1970 йилда улар бу турнирда иштирок эта олмадилар. Жамоанинг суронли даврида маҳаллийлаштирилган аргентиналик футболчи Альфредо Ди Стефано (Европанинг икки карра энг яхши футболчиси — 1957 ва 1959), француз Раймон Копа («Олтин тўп» соҳиби, 1958), венгриялик Ференц Пушкаш (Европанинг энг яхши иккинчи футболчиси, 1960), Франсиско Хенто (УЕФА чемпионлар кубогининг олти карра ғолиби) каби футболчилар порлашди.

Юқори номлари келтирилган юлдуз ўйинчилар футбол ўйнашни тўхтатишганидан кейин жамоа Европадаги ўз мавқеини бироз бой берди. Кейинги парвозни эса деярли 20 йил кутишга тўғри келди. Ўшанда жамоа таркибига Эмилио Бутрагеньо бошчилигидаги янги авлод — Мичел, Уго Санчес, Маноло Санчис, Мартин Васкес, Мигель Пардес кабилар кириб келди.Улар икки марта УЕФА кубогида ғолибликни қўлга киритишган бўлса, 5 марта кетма-кет Испания чемпиони унвонига эга бўлишди.

90-йиллар

УЕФА чемпионлар кубогидаги еттинчи ғолибликни жамоага Фабио Капелло келтирди. У таркибга Роберто Карлос, Зеедорф, Миятович, Шукер, Пануччи каби футболчиларни таклиф қилди. Кейинчалик улар сафига Рауль, Йерро, Редондо, Каньисарес, Морьентес қўшилди. Бу жамоа германиялик мураббий Юпп Хайнкес бошчилигида Чемпионлар лигасининг 1997/98-мавсумида навбатдаги Кубокни бошлари узра баланд кўтаришди. Аммо Премерода улар бор-йўғи 4-ўринни банд этишди. Натижада Хайнкес ўз ўрнини голландиялик Гус Хиддинкка бўшатиб берди. У жамоа бошқарувида 1999 йилнинг февраль ойигача қолди ва ундан кейин Жона Тошак “Реал”ни қабул қилиб олди, аммо у ҳам ноябрь ойида истеъфога чиқарилди. Жамоани эса Висенте дель Боскега ишониб топширишди. У жамоа билан 2 марта (2000, 2002) ЕЧЛда бош совринни қўлга киритди.

“Галактикос” даври

“Реал”га янги президенти — Флорентино Перес сайланганидан кейин клубга жаҳоннинг энг яхши футболчиларни сотиб олишни мақсад қилди. Бу мақсад йўлида ҳар йили бир нафардан топ-юлдузни сотиб ола бошлади. Дастлаб рекорд сумма - 71 миллион евро эвазига «Барселона»дан Луиш Фугу сотиб олинди. Кейинги йилларда Зинедин Зидан («Ювентус»дан — 75 миллион евро), Роналдо («Интер»), Бекхэм (“Манчестер Юнайтед”), Оуэн (“Ливерпуль”). Ушбу юлдузлар туфайли жамоа «Галактикос» деб номлана бошланди. Переснинг дастлабки 5 йиллик фаолияти давомида «Реал» икки марта Испания чемпионлиги ва бир марта ЕЧЛ ғолиблигини (2001/2002) қўлга киритди.

2006 йилда Роман Кальдерон президентликка келди ва Перес даврида сотиб олинган футболчилар - Бекхэм, Роберто Карлос, Робиньо, Роналдо сотиб юборилишди. Лекин Кальдерон бир нечта муваффақиятли харидларни амалга оширди: Ван Нистелрой, Каннаваро, Игуаин, Снейдер, Пепе.

Ҳозирги давр

2009 йилга Кальдероннинг 2006 йилги сайловлар пайтидаги қаллобликлари очилди ва у истеъфога чиқди. Жамоа тепасига яна Перес келди. У яна ўзига хос “галактикос”ни қура бошлади. Реал» ишни 80 миллионов фунт (93,4 миллион евро) эвазига Криштиану Роналдуни сотиб олишдан бошлади. Карим Бензема, Альваро Арбелоа, Хаби Алонсо каби футболчилар билан ҳам жиддий ютуқларни қўлга кирита олмаган Мануэль Пеллегрини истеъфога чиқарилди ва жамоага Жозе Моуриньо олиб келинди. Португалиялик мутахассис “Барселона”нинг ҳукмронлигига қисман бўлса-да чек қўя олди. У Мадриддаги фаолиятининг иккинчи йилида мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Аммо унга ҳам ЕЧЛда ғолиб чиқиш насиб этмади.

Ушбу мавсумда эса жамоага Карло Анчелотти бош мураббийлик қилмоқда.

 

ЖАМОА САРДОРЛАРИ

Франсиско Хенто 1961 — 1971

Амансио 1971 — 1976

Пирри 1976 — 1979

Карлос Сантильяна 1979 — 1988

Мануэль Санчис 1988 — 2001

Фернандо Йерро 2001 — 2003

Рауль Гонсалес 2003 — 2010

Икер Касильяс 2010 — ҳозирги вақтгача

 

ЖАМОАНИ БОШҚАРГАН МУРАББИЙЛАР

Артур Жонсон (Англия, 1910—1920)

Хуан де Карсер (Испания, 1920—1926)

Педро Льоренте (Испания, 1926)

Сантьяго Бернабеу (Испания, 1926—1927)

Хосе Берраондо (Испания, 1927—1929)

Хосе Киранте (Испания, 1929—1930)

Липпо Херцка (Венгрия, 1930—1932)

Роберт Фирст (Австрия, 1932—1934)

Франсиско Бру (Испания, 1934—1941)

Хуан Армет (Испания, 1941—1943)

Рамон Энсинас (Испания, 1943—1945)

Хасинто Кинкосес (Испания, 1945—1946, 1947—1948)

Бальтасар Альбенис (Испания, 1946—1947, 1950—1951)

Майкл Кипинг (Англия, 1948—1950)

Эктор Скароне (Уругвай, 1951—1952)

Хуан Антонио Ипинья (Испания, 1952—1953)

Энрике Фернандес (Уругвай, 1953—1954)

Хосе Вильялонга (Испания, 1954—1957)

Луис Карниглия (Аргентина, 1957—1959; 1959)

Мигель Муньос (Испания, 1959; 1960—1974)

Мануэль Флейтас (Парагвай, 1959—1960)

Луис Моловни (Испания, 1974; 1977—1979; 1982; 1985—1986)

Милян Милянич (Югославия, 1974—1977)

Вуядин Бошков (Югославия, 1979—1982)

Альфредо Ди Стефано (Испания, 1982—1984; 1990—1991)

Амаро Амансио (Испания, 1984—1985)

Лео Беенхаккер (Голландия, 1986—1989; 1992)

Жон Тошак (Уэльс, 1989—1990; 1999)

Радомир Антич (Югославия, 1991—1992)

Бенито Флоро (Испания, 1992—1994)

Висенте Дель Боске (Испания, 1994; 1996; 1999—2003)

Хорхе Вальдано (Аргентина, 1994—1996)

Арсенио Иглесиас (Испания, 1996)

Фабио Капелло (Италия, 1996—1997; 2006—2007)

Юпп Хайнкес (Германия, 1997—1998)

Гус Хиддинк (Голландия, 1998—1999)

Карлуш Кейруш (Португалия, 2003—2004)

Хосе Антонио Камачо (Испания, 2004)

Мариано Гарсия Ремон (Испания, 2004)

Вандерлей Лушембурго (Бразилия, 2004—2005)

Хуан Рамон Лопес Каро (Испания, 2005—2006)

Бернд Шустер (Германия, 2007—2008)

Хуанде Рамос (Испания, 2008—2009)

Чили Мануэль Пеллегрини (2009—2010)

Жозе Моуринью (Португалия, 2010—2013)

Карло Анчелотти (Италия, 2013—ҳозирги вақтгача)

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

13.04.2024. Ла-лига. 31-тур.
21:30
Мальорка
0-1
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

22.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.