Учрашув тафсилоти
АПЛ - 2016-17 / 4-тур / 10.09.2016 16:30 |
|
Ман. Юнайтед
Златан Ибраҳимович (42) |
1
:
2
|
Манчестер Сити
Кевин де Брюйне (15)
Келечи Ихеаначо (36) |
|
Огоҳлантиришлар |
|
|
Четлатишлар |
|
|
Жамоалар таркиби |
|
|
Захира таркиби |
|
|
Мураббий |
|
|
Қўшимча маълумотлар |
|
АПЛ - 2016-17 / 4-тур / 10.09.2016 16:30 |
|
Ман. Юнайтед
Златан Ибраҳимович (42) |
1
:
2
|
Манчестер Сити
Кевин де Брюйне (15)
Келечи Ихеаначо (36) |
|
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+6' |
|
Ўйин якунланди. Жуда қизиқарли кечган баҳсда Гвардиола сафар Моуриньони мағлубиятга учратди
|
90+6' |
|
Вууууҳ! Жарима майдончасига етказилган узатмага берилган зарба натижасида тўп Браводан ўтиб кетди, Отаменди дарвоза олдидан тўпни тепиб юборди!
|
90+5' |
|
Фернандиньо сариқ карточка олди
|
90+5' |
|
Мезбонлар рақиб жарима майдончаси кетма-кет узатмалар беришмоқда. "Сити" футболчилари амаллаб ҳимояланишмоқда
|
90+3' |
|
Тўп бурчакдан ўйинга киритилган вазиятда Погба Бравога нисбатан фол ишлатди
|
90+3' |
|
Вуууууҳ! Златан жарима майдончаси чизиғи устида зарба берди. Тўп рекошет ҳолатида устун ёнидан ўтиб кетди!
|
90+2' |
|
Мезбонлар сўнгги куч билан олдинга ташланишмоқда. Ибранинг зарбаси ноаниқ чиқди
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди
|
90' |
|
"Сити"да ўзгариш: Кевин де Брюйне ўрнига Пабло Сабалета тушмоқда
|
87' |
|
Мезбонларда яхши вазият! Блинд етказган узатмани майдон эгаларидан бири бош билан рақиб дарвозабон майдончасига етказди. Руни дарвозабон қаршисида ёлғиз қолганди, аммо бош билан зарба беришга улгурмади. Ҳимоячи тўпни қайтариб қолди
|
86' |
|
Вуууҳ! Фернандиньо Байининг оёқлари орасида тўпни ўтказиб, деярли бирга бир вазиятга чиқиб кетди. Бироқ зарба беришга улгурмади. Блинд ёрдамга келди
|
85' |
|
Нолито офсайдда қолди
|
83' |
|
Уэйн Руни сариқ карточка олди. Браво уни алдаб ўтди ва тўпни ён томонга етказди. Ҳужумчи дарвозабоннинг оёғи тагига ташланиб, уни тепди
|
81' |
|
"МЮ"да ўзгариш бўлди. Майдонга Антони Марсиал тушди
|
81' |
|
Вуууҳ! Нолито чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва олис бурчак томон зарба беришга уринди. Ноаниқ
|
79' |
|
Де Брюйне йўллаган зарба ноаниқ бўлди
|
78' |
|
"Сити" жарима зарбаси тепади. Дарвозагача 22 метр
|
77' |
|
Ибраҳимович ва Нолито бир мартадан офсайдда қолишди
|
76' |
|
"Сити"да яна бир хавфли вазият! Де Брюйне чап қанотдан ерлатиб узатма берди. Давид Силва 15 метрлардан зарба берди. Тўп шундоққина тўсин устидан ўтиб кетди
|
75' |
|
ВУУУУУҲ! Қарши ҳужумда Лерой Сане тўпни эгаллаб, бироз пауза қилди ва жарима майдончасига кирган Де Брюйнега узатма берди. Кевин йўллаган зарба натижасида тўп яқин устунга тегиб, дарвоза чизиғи бўйлаб думалади ва нариги устун ёнидан ўтиб, майдонни тарк этди!
|
74' |
|
Энди "МЮ" икки марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Меҳмонлар хавфни бартараф этишди
|
73' |
|
Навбатдаги кетма-кет иккита бурчак тўпи ҳам хавфли бўлди. Бош билан берилган зарбани "МЮ" посбони эгаллади
|
72' |
|
Вуууууҳ! Бурчадкна етказилган узатмага Фернандиньо зарба берди. Зарбани Де Хеа қайтарди ва тўпни қўлидан чиқариб юборди. Ўша жойда турган Отамендининг зарбасини Давид қайтарди
|
70' |
|
ГОООЛ эмас! Олис масофадан олдинга етказилган узатмага Рашфорд югуриб етиб олди ва жарима майдончасига кириб, зарба берди. Тўп тоза офсайдда турган Ибраҳимовичнинг тиззасига тегиб, тўрга тушди. Табиийки, гол инобатга олинмайди
|
68' |
|
Сане жарима майдончасининг ўнг томонидан нариги томонга узатма берди. Де Хеа тўпни эгаллади
|
66' |
|
Олис масофадан жарима майдончаси яқинига етказилган узатма учун курашда Феллайни устун келди. Натижада Златан 15 метрлардан зарба йўллади. Тўп юқоридан ўтиб кетди
|
64' |
|
Ўнг қанотдан етказилган узатмани Браво эгаллади
|
63' |
|
Уэйн Руни олис масофадан зарба берди. Ноаниқ
|
61' |
|
Қарши ҳужумда Кевин де Брюйне жамоадошларидан узатма қабул қилди ва рақиб жарима майдончасининг чап томонида бир ҳимоячидан ўтиб, ўткир бурчак остида зарба берди. Давид де Хеа тўпни эгаллади
|
60' |
|
"Сити"да ўзгариш: Раҳим Стерлинг ўрнига Лерой Сане тушди
|
56' |
|
"Шаҳарликлар" ўз жарима майдончалари яқинида тўпни назорат қилишди ва Бравога узатма беришди. Клаудио ўзи томон келган Эррерани алдашга қарор қилди ва қалтис вазиятга тушиб қолди. Посбон Руни билан тўп учун курашди ва Уэйн жароҳат олганганга ўхшаяпти
|
55' |
|
Меҳмонлар майдон эгаларининг шаштини пасайтириш мақсадида тўпни кўпроқ назорат қилишга уринмоқда
|
53' |
|
"Сити"да ўзгариш: Ихеаначо ўрнига Фернандо тушди
|
52' |
|
Маруан Феллайни огоҳлантириш олди.
|
51' |
|
Златан Ибраҳимович огоҳлантириш олди.
|
47' |
|
Вууууҳ! Рашфорд Саньядан ўтиб кетди ва чап қанотдан жарима майдончасига кириб, дарвозабон майдончаси чизиғи устида очилган Ибраҳимовичга узатма берди. Златан йўллаган зарба юқори кўтарилиб кетди.
|
46' |
|
"МЮ"да ўзгариш бўлди. Жесси Лингард ўрнига Маркус Рашфорд тушди.
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди.
|
45+3' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "МЮ" - "Сити" 1:2. Ажойиб ўйин. Танаффус
|
45+2' |
|
ВУУУУУҲ! Мезбонлар ажойиб имкониятдан фойдалана олишмади! "Сити" жарима майдончасига кираётган Ибраҳимович томон узатма берилди. Санья ҳужумчи йўлини гавдаси билан тўсиб, тўпни Браво эгаллаши учун шароит яратишга уринди, аммо Бакари Златан билан кураш чоғида майдона йиқилди. Клаттенбург ҳуштак чалмади ва Ибра Рунига пас берди. "МЮ" сардорининг зарбасини дарвоза чизиғи устида турган ҳимоячи қайтаришга муваффақ бўлди!
|
45+1' |
|
Вууууҳ! Меҳмонлар ҳимояда қўпол хатога йўл қўйишди. Руни тўпни эгаллаб олдинга ўтди ва олис устун томон узатма берди. Златан ўкир бурчак остида бош билан зарба берди. Бу сафар Браво бехато ўйнади ва тўпни эгаллади
|
45+1' |
|
Эрик Байи сариқ карточка олди
|
44' |
|
Нолито чап қанотда белгиланган жарима тўпини рақиб дарвозаси яқинига етказди. Де Хеа тўпни эгаллаб олди
|
42' |
|
ГООООООЛ! Златан Ибраҳимович, 1:2! Жаримадан етказилган узатмани қабул қилиш чоғида Браво тўпни қўлидан чиқариб юборди. Ўша жойда турган швециялик ҳужумчи аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди!
|
41' |
|
Давид Силва сарқи карточка олди. Майдон марказига яқин жойда рақиб футболчисини ортдан тепиб йиқитди
|
39' |
|
Моуринь жамоасининг ўйини қовушмаяпти. "Шаҳарликлар" рақибидан ҳар томонлама устунлик қилмоқда
|
36' |
|
ГОООООООЛ! Келечи Ихеаначо, 0:2! Стерлинг ва Ихеаначо қисқа паслар орқали жарима майдончасига кириб келишди, аммо Байи тўпни бироз чапроққа қайтарди. Кевин де Брюйне тўпни эгаллади, икки ҳимоячини чалғитиб, ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп олис устунга тегиб қайтди ва Келечи Ихеаначо 5 метрдан дарвозани ишғол қилди. Де Брюйне зарба бераётган пайтда Блинд орқада қолиб кетган экан. Шу боис офсайд йўқ!
|
33' |
|
Де Брюйне рақиб жарима майдончаси ташқарисида тўпни эгаллади ва ўнг томондан ичарига кираётган Стерлингга узатма берди. Раҳим тўпни Кевинга қайтарди, аммо Блинд тўпни эгаллаб олди
|
30' |
|
Меҳмонларнинг ҳужуми пайтида ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Фернандиньо тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон тепди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди
|
28' |
|
Хавфли вазият! Ҳимоя чизиғидан Блинд берган узатма натижасида Мхитарян яккама-якка вазиятга чиқиб кетди. У Бравони алдаб ўтаётганида чилилик дарвозабон ярим ҳимоячини итариб йиқитди. "Сити" бахтига Генрих офсайдда қолганди
|
27' |
|
Нолито чап қанотда ҳимоячиларни алдаб мезбонлар жарима майдончасга кирди, аммо ўзи фол ишлатди
|
25' |
|
Моуриньо шогирдларининг кам сонли ҳужумларидан бири. Мхитарян ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига узатма берди. Тўп Ихеаначога тегиб қайтди
|
24' |
|
Вуууҳ! Нолито жарима майдончасига кирган Стерлингга узатма берди. Раҳим Байига урилиб йиқилди. Фол йўқ
|
22' |
|
Гвардиола шогирдлари тўпни назорат қилиб, рақиб дарвозасига босим уюштиришмоқда
|
19' |
|
Златан ҳимоячиларни алдаб, чап қанотдан жарима майдончасига кирди, аммо ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди. Бурчак тўпи хавфли бўлмади
|
15' |
|
ГОООООООЛ! Кевин де Брюйне, 0:1! "Сити" ҳимоячиси ўз жарима майдончаси яқинидан тўпни олдинги чизиққа тепди. Майдон марказида Ихеаначо тўпни бош билан урди. Тўпни Блинд эгаллаши кутилаётганида де Брюйне ўғирлаб кетди ва яккама-якка вазиятда дарвозани ишғол қилди.
|
13' |
|
"Юнайтед" қарши ҳужумдан фойдалана олмади. Меҳмонлар Мхитаряндан тўпни олиб қўйишди
|
11' |
|
Меҳмонлар майдон марказида тўпни эгаллашди ва де Брюйне Ихеаначо томон узатма берди. Келечи рақиб жарима майдончасига кирди, аммо тўпни олдирди
|
10' |
|
Жарима зарбасини Коларов йўллади. Анча ноаниқ
|
9' |
|
"МЮ" жарима майдончаси яқинида Байи де Брюйнени чалиб йиқитди
|
7' |
|
"МЮ"нинг хавфли қарши ҳужуми. Руни етказган узатмани Мхитарян эгаллади ва Погбага пас берди. Поль 25 метрлардан берган зарба натижасида тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
|
6' |
|
"Сити" бу сафар чап томондан ҳужум ташкил қилди. Стерлинг жарима майдончасига кирди ва тўпни орқароққа етказди. Мезбонлар тўпни эгаллаб олишди
|
6' |
|
Нолито рақиб жарима майдончасига узатма берди. Стерлинг тўпни эгаллай олмади
|
5' |
|
Давид Силва бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият юзага келмади
|
3' |
|
Дастлабки ҳужумни ва хавфли ҳужумни меҳмонлар уюштиришди. Отаменди майдон марказидан олдинга узатма берди. Кевин де Брюйне чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвоза яқинига узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтара олишмади. Мезбонларнинг бахтига "шаҳарликлар" ҳам дарвоза томон зарба бера олишмади
|
0' |
|
"МЮ" ва "Сити" ўртасидаги ўйин бошланди!
|
' |
|
"Олд Траффорд" бошланаётган ўйинни биз билан кузатиб боришга таклиф этамиз
|
' |
|
Бу баҳсга кўпроқ Моуриньо-Гвардиола тўқнашуви сифатида баҳо беришмоқда
|
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Англия Премьер-лигасининг 4-тури доирасида Манчестер шаҳрининг икки жамоаси тўқнаш келишмоқда
|
АПЛ - 2016-17 / 4-тур / 10.09.2016 16:30 |
|
Ман. Юнайтед
Златан Ибраҳимович (42) |
1
:
2
|
Манчестер Сити
Кевин де Брюйне (15)
Келечи Ихеаначо (36) |
|
АПЛ - 2016-17 / 4-тур / 10.09.2016 16:30 |
|
Ман. Юнайтед
Златан Ибраҳимович (42) |
1
:
2
|
Манчестер Сити
Кевин де Брюйне (15)
Келечи Ихеаначо (36) |
|
Баҳсли ВАР қарорларига ихтисослашган Archivo портали Ямалнинг инобатга олинмаган голи билан эпизоднинг 3D моделини яратди.
Киритилди: 19:18, 22.04.2024. Ўқилди: 31374 марта. Фикрлар сони: 130 та.
Криштиану Роналду ўзига ишонади. Португалиялик юлдуз ўзига бўлган кўрсатмалар орқали бу ишончни оширишга уринаётган кўринади.
Киритилди: 21:23, 20.04.2024. Ўқилди: 14133 марта. Фикрлар сони: 9 та.
Леверкузеннинг "Байер" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо ЕЧЛ чорак финалида "Реал"нинг "Манчестер Сити" устидан қозонилган ғалабасини баҳолади.
Киритилди: 13:56, 19.04.2024. Ўқилди: 12368 марта. Фикрлар сони: 10 та.
Қатарда бўлиб ўтаётган U23 Осиё кубогида гуруҳ босқичи якунига етиб, плей-оффга чиққан жамоалар номи аниқ бўлди.
Киритилди: 22:59, 23.04.2024. Ўқилди: 12021 марта. Фикрлар сони: 9 та.
ЦСКА клуби матбуот хизмати ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаевни U23 Осиё кубогига қачон қўйиб юборишини маълум қилди.
Киритилди: 22:19, 19.04.2024. Ўқилди: 11180 марта. Фикрлар сони: 4 та.
Ямалнинг зарбасидан сўнг ҳакамлар "Эл-Класико"да каталонияликларнинг голини хатога йўл қўйгани исботланса, "Барселона" "Реал" билан ўйинни такрорлашни талаб қилади.
Киритилди: 19:02, 22.04.2024. Ўқилди: 10915 марта. Фикрлар сони: 47 та.
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва тез орада Испанияга ўтиши мумкин.
Киритилди: 07:22, 21.04.2024. Ўқилди: 10590 марта. Фикрлар сони: 31 та.
Opta алгоритми бу мавсумда Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш учун фаворит клубни аниқлади.
Киритилди: 12:55, 19.04.2024. Ўқилди: 10105 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Реал"нинг УEФА Чемпионлар лигаси нимчорак финал жавоб ўйинидаги ўйини ҳақида гапирди.
Киритилди: 11:09, 20.04.2024. Ўқилди: 9872 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ҳукумат Мадридда истиқомат қилувчи ва сармоя киритаётган хорижликлар учун минтақавий даромад солиғини бекор қилади.
Киритилди: 15:06, 22.04.2024. Ўқилди: 9776 марта. Фикрлар сони: 1 та.
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб ўйини олдидан журналистлар билан суҳбатлашди.
Киритилди: 18:18, 16.04.2024. Ўқилди: 18216 марта. Фикрлар сони: 29 та.
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд "Реал" ва "Барселона" таклифлари туфайли ёзда қаерга кўчиб ўтишни хоҳлашини танлади.
Киритилди: 13:47, 26.03.2024. Ўқилди: 17367 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Дани Алвес қамоқдан озод қилинди.
Киритилди: 03:54, 26.03.2024. Ўқилди: 17171 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Дон Карло Ла Лига ва Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган ҳолда "олтин дубл" қайд этди. Биз унинг 2013 ва 2015 йиллардаги биринчи мавсумида амалга оширган 10 та трансферини кўриб чиқишга қарор қилдик.
Киритилди: 08:00, 05.04.2024. Ўқилди: 12542 марта. Фикрлар сони: 3 та.
"Баер" бош мураббийи Хаби Алонсонинг келажакдаги режалари маълум бўлди.
Киритилди: 14:07, 15.04.2024. Ўқилди: 12341 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 18:28, 24.04.2024. Ўқилди: 3047 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Ростов"нинг собиқ футболчиси Иван Новоселцевнинг фикрича, "ПСЖ" ва "Реал" жорий Чемпионлар лигаси финалида тўқнаш келади.
Киритилди: 17:08, 24.04.2024. Ўқилди: 3015 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Испаниялик мутахассис Хосе Венансио Лопес бошчилигидаги Ўзбекистон футзал миллий терма жамоамиз чорак финалда ажойиб камбэкни амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди.
Киритилди: 22:04, 24.04.2024. Ўқилди: 1939 марта. Фикрлар сони: 3 та.
Рафаэль Маркес ёзда "Барселона" тизимини тарк этиши мумкин.
Киритилди: 23:01, 24.04.2024. Ўқилди: 1932 марта. Фикрлар сони: 3 та.
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Жузеппе Росси Криштиану Роналду ва Лионель Мессини солиштиришга ҳаракат қилди.
Киритилди: 22:19, 24.04.2024. Ўқилди: 1914 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Франция президенти Эммануэл Макрон хайрия ўйинида иштирок этади.
Киритилди: 20:35, 20.04.2024. Ўқилди: 463 марта. Фикрлар сони: 0 та.
15 апрель куни “Ҳиллсборо воқеаси”га 35 йил бўлди.
Киритилди: 23:48, 15.04.2024. Ўқилди: 2223 марта. Фикрлар сони: 2 та.
Элсаид Ҳюсай қайнотаси билан ёнаётган Ferrari'дан қочиб омон қолган.
Киритилди: 22:21, 13.04.2024. Ўқилди: 493 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Жанубий Африканинг “Кайзер Чифс” клуби марказий ҳимоячиси, 24 ёшли Люк Флерс ёнилғи қуйиш шохобчасида, жиноятчилар унинг машинасини ўғирламоқчи бўлганида отиб ўлдирилган.
Киритилди: 00:07, 06.04.2024. Ўқилди: 808 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Барселона» клуби собиқ футболчиси Жерар Пике коррупцион тизим яратганликда айбланмоқда.
Киритилди: 20:08, 04.04.2024. Ўқилди: 1545 марта. Фикрлар сони: 0 та.
“Реал Мадрид”, “Милан” ва “Манчестер Сити” клубларининг собиқ ҳужумчиси Робиньо бошқа маҳбуслар билан бирга маҳаллий футбол чемпионатида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
Киритилди: 23:32, 02.04.2024. Ўқилди: 2512 марта. Фикрлар сони: 0 та.
ФИФА кунлари бошланишидан олдин Бельгия чемпионатида жуда таъсирли воқеликлар кузатилди
Киритилди: 15:33, 30.03.2024. Ўқилди: 3209 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Атлетико» ҳужумчиси Депайнинг агенти «Барселона» собиқ футболчиси Дани Алвеснинг қамоқдан озодликка чиқиш учун Мемфис гаров пулини тўлаб берганлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Киритилди: 10:22, 28.03.2024. Ўқилди: 3947 марта. Фикрлар сони: 1 та.
Криштиану Роналду дунёнинг энг гўзал аёл футболчиси сифатида тан олинган Ана Мария Марковичга тенг келолмади.
Киритилди: 06:35, 28.03.2024. Ўқилди: 7067 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Машҳур футбол юлдузи Криштиану Роналду Португалияда янги Ferrari автомобили бошқарувида кўриниш берди.
Киритилди: 11:52, 27.03.2024. Ўқилди: 3143 марта. Фикрлар сони: 5 та.