Учрашув тафсилоти
Ла-лига - 2016-17 / 3-тур / 10.09.2016 19:00 |
|
Реал Мадрид
Криштиану Роналду (6)
Данило (40)
Серхио Рамос (45+1)
Пепе (56)
Лука Модрич (62) |
5
:
2
|
Осасуна
Ориол Риера (64)
Давид Гарсия (78) |
|
Огоҳлантиришлар |
|
|
Четлатишлар |
|
Тано Боннин (80) |
Жамоалар таркиби |
|
|
Захира таркиби |
|
|
Мураббий |
|
|
Қўшимча маълумотлар |
Ноаниқ пенальти: Роберто Торрес (73, Осасуна) |
Ла-лига - 2016-17 / 3-тур / 10.09.2016 19:00 |
|
Реал Мадрид
Криштиану Роналду (6)
Данило (40)
Серхио Рамос (45+1)
Пепе (56)
Лука Модрич (62) |
5
:
2
|
Осасуна
Ориол Риера (64)
Давид Гарсия (78) |
|
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+3' |
|
Ўйин тугади, эътиборингиз учун раҳмат
|
90+2' |
|
Пепе яқин масофадан боши билан зарба йўллади, аммо тўп ноаниқ кетди
|
90' |
|
3 дақиқа қўшиб берилди
|
90' |
|
Бензема ҳам дарвозабон билан яккама-якка чиқди, аммо аниқ зарба йўллай олмади
|
88' |
|
Лукас Васкес дарвозабон билан юзма-юз чиқиб, гол уролмади
|
85' |
|
Кроос узоқ масофадан кучли зарба йўллади, тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди
|
83' |
|
Ўйин сурати бироз пасайди
|
80' |
|
Голларга бой ўйинни гувоҳи бўляпмиз
|
78' |
|
Ўнг қанотдан жарима майдонига оширилган тўпни Давид Гарсия ҳаммадан баланд сакраб боши билан дарвозага аниқ йўллади
|
78' |
|
ГОООЛ!!! Давид Гарсия!!!
|
76' |
|
Начонинг ажойиб тўп оширишидан сўнг Бензема қулай вазиятдан зарба йўллаган эди, бироқ тўп устунга тегиб қайтди
|
75' |
|
Тано Васкесни чалиб йиқитди ва огоҳлантирилди
|
74' |
|
Бэйл ўрнига Лукас Васкес тушди
|
72' |
|
Торрес пенальтини аниқ амалга ошира олмади, Касилья унинг зарбасини қайтарди
|
71 ' |
|
Рамосга сариқ карточка
|
71' |
|
Реал дарвозасига пенальти, Рамос жарима майдони ичида ҳужумчини чалиб йиқитди
|
70' |
|
Куэвас ўрнига Торрес туширилди
|
69' |
|
Данило огоҳлантирилди, у рақиб ҳужумини қоидабузарлик билан тўхтатиб қолганди
|
68' |
|
Модрич ўрнига Асенсио тушди
|
67' |
|
62-дақиқада Ривьер ўрнига Риера тушганакан, пайқамай қолибмиз
|
66' |
|
Роналду ўрнига Бензема тушди
|
64' |
|
Куэвас ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига етказди. Ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Риера боши билан аниқ зарба йўллаб, чиройли гол урди
|
64' |
|
ГОООЛ!!! Риера!!!
|
62' |
|
Модрич жарима майдони чизиғидан кучли ва аниқ зарба йўллаб, дарвозани ишғол этди. Унинг ҳимоячилар орасидан йўллаган зарбасини дарвозабон кўрмай қолди
|
62' |
|
ГОООЛ!!! Модрич!!!
|
60' |
|
Данило тўпни жарима майдонига оширганида, Бэйл уни кўкраги билан тўхтатиб, кейин кучли зарба йўллади. Дарвозабон Перез тўпни қайтара олди
|
59' |
|
Реал хотиржамлик билан тўпга эгалик қилмоқда, ўйин тақдири ҳал бўлган
|
56' |
|
Бурчак зарбасидан йўлланган тўпни Пепе яқин масофадан боши билан дарвозага аниқ киритди
|
56' |
|
ГОООЛ!!! Пепе!!!
|
54' |
|
Бэйл ўнг қанотда офсайдга тушиб қолди
|
53' |
|
Кодро ўрнига Ромеро тушди
|
50' |
|
Ўнг қанотдан жарима майдонига оширилган тўпга олдин Ковачич, кейин Мората зарба берди. Бироқ дарвозабон Перез ҳар иккала зарбаниям қайтарди
|
48' |
|
Осасуна кетма-кет икки марта бурчак зарбасини амалга оширди, бироқ самарасиз
|
47' |
|
Кодро узоқ масофадан зарба йўллади, тўп ҳимоячиларга тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди
|
45+1' |
|
Биринчи бўлим тугади
|
45' |
|
Бурчак зарбасидан оширилган тўпни Серхио Рамос яқин масофадан боши билан дарвозага аниқ йўллади!
|
45' |
|
ГОООЛ!!! Рамос!!!
|
42' |
|
Жуда хавфли!!! Бэйл дарвозабон билан яккама-якка чиққан вазиятда тўпни дарвозага йўллай олмади
|
41' |
|
Роналду тўпни жарима майдонига оширди. Мората боши билан зарба йўллади, бироқ дарвозабон тўпни қайтара олди. Қайтган тўпни Данило дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни оширди
|
40' |
|
ГОООЛ!!! Данило!!!
|
39' |
|
Жуда хавфли!!! Осасуна ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Чап қанотдан жарима майдонига йўлланган тўпга Тиенца боши билан зарба берди. Тўп дарвоза тўсинига тегди
|
38' |
|
Ўйин темпи яна тушиб кетди, кураш асосан майдон марказида кечмоқда
|
36' |
|
Осасуна ҳам фаоллашди, бироқ ҳужумлар хавфли тус олаётгани йўқ
|
34' |
|
Ўнг қанотдан уюштирилган тезкор ҳужумда Бэйл тўпни жарима майдонидаги Роналдуга оширганди, бироқ ҳимоячилар уни қайтаришга улгуришди
|
32' |
|
Модрични чалиб йиқитган Унаи Гарсия огоҳлантирилди
|
31' |
|
Реал дарвозаси олдида биринчи хавфли вазият. Жарима зарбасидан оширилган тўпни Ривьер боши билан дарвозага йўллашига сал қолди. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
|
29' |
|
Бэйл тўртта ҳимоячи орасидан жарима майдонига ёриб кирмоқчи эди, эплолмади. Ҳимоячилар тўпни олиб қўйишди
|
27' |
|
Роналдунинг боши билан берган зарбасидан сўнг тўп жуда ноаниқ кетди
|
26' |
|
Тўп назоратида устунлик Реалда, рақиб катта куч билан ҳимояланмоқда
|
24' |
|
Кроос жарима зарбасидан тўпни жарима майдонига йўллади, аммо Мората боши билан тайинли зарба беролмади. Тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди
|
22' |
|
Жуда хавфли!!! Бэйл 25 метр масофадан кучли ва аниқ зарба йўллаган эди, Перез маҳорат кўрсатиб тўпни қайтара олди
|
20' |
|
Осасунанинг бурчак зарбаси яхши чиқмади, ҳимоячилар тўпни эгаллаб олишди
|
18' |
|
Бэйлнинг жарима зарбасидан йўллаган тўпи жуда ноаниқ кетди
|
17' |
|
Начонинг юзига тепгани учун Оиер огоҳлантирилди. Ҳакам уни аяди
|
15' |
|
Модричнинг ажойиб тўп оширишидан сўнг Мората дарвозабон билан юзма-юз чиққан эди, аммо тўпни ўзидан узоқлаштириб, дарвозабонга олдириб қўйди
|
13' |
|
Чап қанотдан уюштирилган тезкор ҳужумда Пепе офсайдга тушиб қолди
|
12' |
|
Ўйин темпи юқори эмас, кураш асосан майдон марказида кечмоқда
|
10' |
|
Яна бир тезкор ҳужум. Роналду чап қанотдан жарима майдонига ёриб кирди ва тўпни Каземирога оширди. Бироқ дарвозабон тўпни қайтаришга улгурди. Унга етиб келган Кроос бўш қолган дарвозани ишғол эта олмади
|
8' |
|
Кутилмаган гол, Реалнинг дастлабки ҳужумчи, дарвоза томон йўлланган илк зарба эди
|
6' |
|
Тезкор ҳужумда Бэйл ва Роналду бир ҳимоячига қарши чиқиб келишди. Бэйл тўпни Роналдуга оширди, у эса бўш қолган дарвозани ишғол этишда қийналмади
|
6' |
|
ГОООЛ!!! Роналду!!!
|
4' |
|
Ўнг қанотдан уюштирилган ҳужумда Начо офсайдга тушиб қолди
|
3' |
|
Модрич ноқулай тарзда йиқилиб, жароҳат олгандек кўринди, бироқ ҳаммаси жойида, у ўрнидан турди
|
2' |
|
Реал тўпни назорат қиляпти
|
1' |
|
Бугун Криштиану Роналду узоқ муддатли танаффусдан сўнг яна майдонга қайтди
|
0' |
|
Ўйин бошланди
|
' |
|
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда
|
' |
|
Сизларни "Реал" - "Осасуна" ўйинини кузатиб боришга таклиф қиламиз
|
' |
|
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол мухлислари
|
Ла-лига - 2016-17 / 3-тур / 10.09.2016 19:00 |
|
Реал Мадрид
Криштиану Роналду (6)
Данило (40)
Серхио Рамос (45+1)
Пепе (56)
Лука Модрич (62) |
5
:
2
|
Осасуна
Ориол Риера (64)
Давид Гарсия (78) |
|
Ла-лига - 2016-17 / 3-тур / 10.09.2016 19:00 |
|
Реал Мадрид
Криштиану Роналду (6)
Данило (40)
Серхио Рамос (45+1)
Пепе (56)
Лука Модрич (62) |
5
:
2
|
Осасуна
Ориол Риера (64)
Давид Гарсия (78) |
|
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб ўйини олдидан журналистлар билан суҳбатлашди.
Киритилди: 18:18, 16.04.2024. Ўқилди: 17427 марта. Фикрлар сони: 29 та.
"Баер" бош мураббийи Хаби Алонсонинг келажакдаги режалари маълум бўлди.
Киритилди: 14:07, 15.04.2024. Ўқилди: 12089 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Манчестер Сити" вингери Фил Фоденга Европанинг икки гранди қизиқиш билдирмоқда.
Киритилди: 04:29, 15.04.2024. Ўқилди: 9849 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Кальяри"да ижара асосида ўйнаётган "Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов Рим клубига қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
Киритилди: 13:58, 13.04.2024. Ўқилди: 9819 марта. Фикрлар сони: 12 та.
Чоршанба оқшомида "Манчестер Сити" Чемпионлар Лигаси чорак финал жавоб ўйинида "Реал Мадрид"ни қабул қилади.
Киритилди: 19:18, 15.04.2024. Ўқилди: 9517 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Нуфузли Goal нашри "Олтин тўп" совринига даъвогарларнинг янги рейтингини эълон қилди.
Киритилди: 22:14, 15.04.2024. Ўқилди: 9273 марта. Фикрлар сони: 7 та.
Артуро Видаль "Барселона" Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишига ишонмоқда.
Киритилди: 18:54, 14.04.2024. Ўқилди: 9123 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Чемпионлар лигаси 1/4 финали жавоб учрашувида “Манчестер Сити” устидан қозонилган ғалаба (1:1, пенальтилар – 4:3) ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 05:08, 18.04.2024. Ўқилди: 8563 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Реал"нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан "Бавария"ни бошқариши мумкин.
Киритилди: 18:09, 14.04.2024. Ўқилди: 8495 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Барселона" раҳбарлари жорий мавсум охирида Хавини мураббийлик кўпригида қолишга ишонтиришга умид қилишган.
Киритилди: 18:45, 17.04.2024. Ўқилди: 8472 марта. Фикрлар сони: 0 та.
2026 йилги жаҳон чемпионати учун саралаш баҳслари доирасида кеча навбатдаги ўйинлар бўлиб ўтди.
Киритилди: 06:54, 22.03.2024. Ўқилди: 19346 марта. Фикрлар сони: 12 та.
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд "Реал" ва "Барселона" таклифлари туфайли ёзда қаерга кўчиб ўтишни хоҳлашини танлади.
Киритилди: 13:47, 26.03.2024. Ўқилди: 17296 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Дани Алвес қамоқдан озод қилинди.
Киритилди: 03:54, 26.03.2024. Ўқилди: 17147 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Килиан Мбаппе Франция термаси учун ақл бовар қилмайдиган халқаро рекордга эга, аммо у ўша ёшдаги Лионел Месси ва Криштиану Роналдуга нисбатан қандай қилиб ўзини тута олади?
Киритилди: 08:05, 24.03.2024. Ўқилди: 13867 марта. Фикрлар сони: 8 та.
Хабарингиз бор куни кеча, Ўзбекистон терма жамоаси Гонконг термасига қарши сафарда майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Киритилди: 11:04, 22.03.2024. Ўқилди: 13783 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Леверкузеннинг "Байер" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо ЕЧЛ чорак финалида "Реал"нинг "Манчестер Сити" устидан қозонилган ғалабасини баҳолади.
Киритилди: 13:56, 19.04.2024. Ўқилди: 6638 марта. Фикрлар сони: 10 та.
Киритилди: 12:33, 19.04.2024. Ўқилди: 4967 марта. Фикрлар сони: 19 та.
ЦСКА клуби матбуот хизмати ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаевни U23 Осиё кубогига қачон қўйиб юборишини маълум қилди.
Киритилди: 22:19, 19.04.2024. Ўқилди: 4192 марта. Фикрлар сони: 4 та.
Бугун Италия чемпионати 33-турининг илк баҳсида "Кальяри" ўз майдонида "Ювентус"ни қабул қилади.
Киритилди: 11:51, 19.04.2024. Ўқилди: 3792 марта. Фикрлар сони: 16 та.
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Каземиро айни дамда дунёнинг энг яхши футболчиси ким эканлиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Киритилди: 09:51, 19.04.2024. Ўқилди: 3654 марта. Фикрлар сони: 0 та.
15 апрель куни “Ҳиллсборо воқеаси”га 35 йил бўлди.
Киритилди: 23:48, 15.04.2024. Ўқилди: 2091 марта. Фикрлар сони: 2 та.
Элсаид Ҳюсай қайнотаси билан ёнаётган Ferrari'дан қочиб омон қолган.
Киритилди: 22:21, 13.04.2024. Ўқилди: 490 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Жанубий Африканинг “Кайзер Чифс” клуби марказий ҳимоячиси, 24 ёшли Люк Флерс ёнилғи қуйиш шохобчасида, жиноятчилар унинг машинасини ўғирламоқчи бўлганида отиб ўлдирилган.
Киритилди: 00:07, 06.04.2024. Ўқилди: 786 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Барселона» клуби собиқ футболчиси Жерар Пике коррупцион тизим яратганликда айбланмоқда.
Киритилди: 20:08, 04.04.2024. Ўқилди: 1534 марта. Фикрлар сони: 0 та.
“Реал Мадрид”, “Милан” ва “Манчестер Сити” клубларининг собиқ ҳужумчиси Робиньо бошқа маҳбуслар билан бирга маҳаллий футбол чемпионатида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
Киритилди: 23:32, 02.04.2024. Ўқилди: 2497 марта. Фикрлар сони: 0 та.
ФИФА кунлари бошланишидан олдин Бельгия чемпионатида жуда таъсирли воқеликлар кузатилди
Киритилди: 15:33, 30.03.2024. Ўқилди: 3206 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Атлетико» ҳужумчиси Депайнинг агенти «Барселона» собиқ футболчиси Дани Алвеснинг қамоқдан озодликка чиқиш учун Мемфис гаров пулини тўлаб берганлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Киритилди: 10:22, 28.03.2024. Ўқилди: 3945 марта. Фикрлар сони: 1 та.
Криштиану Роналду дунёнинг энг гўзал аёл футболчиси сифатида тан олинган Ана Мария Марковичга тенг келолмади.
Киритилди: 06:35, 28.03.2024. Ўқилди: 7028 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Машҳур футбол юлдузи Криштиану Роналду Португалияда янги Ferrari автомобили бошқарувида кўриниш берди.
Киритилди: 11:52, 27.03.2024. Ўқилди: 3124 марта. Фикрлар сони: 5 та.
Starlizard Integrity Services (SIS) аналитик компанияси букмекерлик конторaлари коэффициeнтларининг ҳаракатини баҳолаш орқали шубҳали ўйинларни аниқлайди.
Киритилди: 19:47, 26.03.2024. Ўқилди: 831 марта. Фикрлар сони: 0 та.