Учрашув тафсилоти
Ла-лига - 2016-17 / 16-тур / 22.02.2017 22:45 |
|
Валенсия
Симоне Дзадза (4)
Фабиан Орельяна (9) |
2
:
1
|
Реал Мадрид
Криштиану Роналду (44) |
|
Огоҳлантиришлар |
|
|
Четлатишлар |
|
|
Жамоалар таркиби |
|
|
Захира таркиби |
|
|
Мураббий |
|
|
Қўшимча маълумотлар |
|
Ла-лига - 2016-17 / 16-тур / 22.02.2017 22:45 |
|
Валенсия
Симоне Дзадза (4)
Фабиан Орельяна (9) |
2
:
1
|
Реал Мадрид
Криштиану Роналду (44) |
|
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
' |
|
"Валенсия" - "Реал Мадрид" 2:1. Ла лигада ҳали интирга ўлмаган!
|
90+5' |
|
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Дарвозабон ва ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Шу паллада ўйин тугади!
|
90+3' |
|
Мунир офсайдда қолди
|
90+2' |
|
ВУУУУУУУҲ! Марсело чап қанотдан узатма берди. Роналду дарвозабон майдончаси олдидан бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди. Криштиану офсайдда ҳам қолган экан
|
90+1' |
|
Вуууҳ! Бурчакдан етказилган узатмага Бэйл бош билан зарба берди. Тўп ҳимоячининг оёғига тегиб қайтди!
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
|
90' |
|
Даниель Парехо сариқ карточка олди
|
89' |
|
Вуууҳ! Рамос жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
|
87' |
|
Вуууҳ! "Валенсия" жарима майдончаси ичида меҳмонлар босим ташкил қилишди. Ҳужумда уюштирилган фол мезбонларни хавфдан қутқарди
|
86' |
|
Лукас Васкес ўнг қанотдан узатма берди. Тўп олис устун ва тўсин кесишган жой юқорисидан ўтиб кетди
|
84' |
|
Бэйл офсайдда қолди
|
83' |
|
Роналду ўнг қанотдан ҳаволатиб берган узатмани Мангаля бош билан қайтарди
|
82' |
|
Бензема офсайдда қолди
|
80' |
|
Вуууҳ! Парехо ўз вақтида узатма берганидами, Мунир бирга бир вазиятга чиқарди
|
79' |
|
Роналдунинг жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. Криштианунинг узатмаси пайтида Рамос офсайдда қолди
|
79' |
|
Роналдуга нисбатан фол ишлатилди. Дарвозагача 25 метр
|
77' |
|
"Валенсия" ҳимоячилари босими остида қолган "Реал" ҳимоячилари ва дарвозабони хато қилишига оз қолди
|
77' |
|
Каземиро жарима майдончаси ташқарисидан ноаниқ зарба берди
|
76' |
|
"Реал"да учинчи ўзгариш: Лука Модрич ўрнига Лукас Васкес тушди
|
74' |
|
Бэйлнинг ўнг қанотдан узатмасини Диего Алвес эгаллаб олди
|
74' |
|
"Валенсия"да ўзгариш: Дзадза ўрнига Марио Суарес тушди
|
71' |
|
ВУуууҳ! "Валенсия" хавфли қарши ҳужумга ўтиб кетди. Мунир тўп билан катта масофани босиб ўтди ва жарима майдончасига кириб, тўхтади. Рамос эса унинг оёғини босиб йиқитди. Мунирнинг оёғи жарима майдончаси чизиғи устида эди. Бу пенальти ёки жарима зарбаси эди. Ҳакам эса ўша жойда бўлишига қарамай ҳуштак чалмади
|
70' |
|
Парехонинг узатмасидан кейин Дзадза бирга бир вазиятга қочаётганди, аммо офсайд!
|
68' |
|
Вуууҳ! Жаримадан етказилган узатмага Бензема бош билан зарба берди. Алвес ажойиб сэйв намойиш қилди. Бироқ Карим зарбани ҳимоячининг елкасига чиқиб берди. Табиийки, бу — фол
|
67' |
|
Мангаля огоҳлантирилди. У ўзидан ўтиб кетаётган Бенземани очиқчасига йиқитди
|
67' |
|
ВУУУУУҲ! Вараннинг хатосидан кейин Дзадза тўпни олиб қўйди ва Рафаэлни алдаб ўтиб, бирга-бир вазиятда зўрға зарба берди. Боиси, масофа қисқа эди. Навас тўпни қайтарди
|
66' |
|
Вууууҳ! "Валенсия" жарима майдончасига етказилган узатмани ҳимоячи қайтарган тўпни Карвахаль эгаллади ва олис устун томон узатма берди. Тўп Роналдунинг елкасидан дарвозабоннинг қўлига бориб тушди
|
65' |
|
Марсело чап қанотдан зарба берди. Тўп тўрга ён томондан келиб тегди
|
62' |
|
Бэйл ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига узатма берди. Тўп учун Роналду ва ҳимоячи сакради. "Валенсия" вакили устун келди
|
61' |
|
"Реал"да кутилган ўзгариш: Хамес Родригес ўрнига Гарет Бэйл тушди
|
61' |
|
ВУУУУУУҲ! Парехо! У чап қанотда Варан ва Карвахални чиройли алдаб ўтиб, Навас билан яккама-якка вазиятда зарба берди. Кейлор зарбани қайтарди
|
60' |
|
Парехо жаримадан етказган узатмани Рамос бош билан қайтарди
|
59' |
|
Рафаэль Варан сариқ карточка олди. У оёғини баланд кўтариб, Гайянинг юзидан тепиб юборди
|
58' |
|
Карвахаль ўнг қанотдан рақиб дарвозаси яқинига узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
|
56' |
|
"Валенсия"да ўзгариш: Фабиан Орельяна ўрнига Карлос Солер тушди
|
55' |
|
Роналду жаримадан берган зарба натижасида тўп жонли деворга тегиб қайтди. Крооснинг зарбасидан кейин эса бурчак тўпи ишланди. Бурчак тўпи хавфли вазиятни тақдим этмади
|
54' |
|
Аввалги ҳужумда Мангаля ўз жарима майдончаси ичида Роналдуни йиқитди. Ҳакам пенальти белгилашга жазм қилмади
|
54' |
|
Энцо Перес сариқ карточка олди. Меҳмонлар жарима майдончаси бурчагидан зарба беришади
|
53' |
|
Навбатдаги узатмани Алвес эгаллади
|
52' |
|
Вуууҳ! Марсело чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида кучли зарба берди. Диего Алвес тўпни эгаллаб олди
|
50' |
|
Кроос бурчак тўпини ўйинга киритди. Мангаля бош билан тўпни қайтарди. Кейин Марсело ўйин қоидасини бузди
|
49' |
|
Хамес ўнг қанотдан мезбонлар жарима майдончасига узатма берди. Тўп олис устун томондан майдонни тарк этди
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди
|
45+2' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Валенсия" - "Реал" 2:1. Танаффус
|
45+1' |
|
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
|
45' |
|
ВУУУУУУҲ! Криштиану Роналду! Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳисобни тенглаштириш мумкин эди. У Бенземадан тўпни қабул қилиб, жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп Мангалянинг оёғидан ўз йўналишини ўзгартирди ва шундоққина устун ёнидан ўтиб кетди. Бир неча сантиметрлар...
|
44' |
|
ГОООООООЛ! Криштиану Роналдууууу, 2:1! Чап қанотдан етказилган узатмани португалиялик футболчи бош билан рақиб дарвозасини ишғол қилди!
|
43' |
|
Мунир эл-Ҳаддодий огоҳлантириш олди
|
43' |
|
"Валенсия" хавфли вазият яратди. Майдон марказида мезбонлар тўпни эгаллашди. Дзадза ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва узатма берди. Мадриликлар хавфни бартараф этишди
|
40' |
|
"Валенсия" мураббийи мажбурий ўзгариш қилди. Жароҳат олган Нани ўрнига Гильерме Сикейра тушди
|
39' |
|
Оҳо! Карвахаль ўнг қанотда икки ҳимоячидан ўтиб кетди ва дарвозабон майдончасидаги Роналдуга узатма берди. Криштиану товони билан тўпни дарвоза томон бурди. Тўпни Алвес эгаллади
|
37' |
|
"Валенсия"дан хавфли ҳужум. Нани чап қанотдан Каземиродан ўтиб кетиб, жарима майдончасига кирди ва тўпни орқароққа етказди. Парехо 18 метрлардан берган зарбаси ноаниқ чиқди
|
36' |
|
Модрич ўнг қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончаси очилган Роналду томон узатма берди. Диего Алвес тўпни эгаллаб олди
|
35' |
|
Бурчак тўпини майдон эгалари ҳозирча ишонч билан қайтаришмоқда
|
35' |
|
Вуууууҳ! "Реал"нинг хавфли ҳужумини дарвозабон ва ҳимоячилар қийинчилик билан бартараф этишди
|
30' |
|
Вуууууҳ! Парехо жаримадан даҳшатли зарба йўллади. Навас зарбани қайтарди. Ажойиб сэйв!
|
29' |
|
Карвахаль сармқ карточка олди. У Дзадзани йиқитди. "Валенсия" жарима майдончаси бурчагига яқин жойдан жарима зарбаси тепади
|
28' |
|
"Валенсия" тўлиқ ҳимояга ўтди. Мадрид хавфли ҳужум қилиш учун вариант қидирмоқда. Ҳозирча топмади
|
24' |
|
Карвахаль ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига узатма берди. Тўп ҳеч кимга тегмай, майдонни тарк этди
|
22' |
|
Марселога тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
|
21' |
|
ВУУУУУУУҲ! Бензема! Диего Алвес! Карим жарима майдончаси ташқарисидан кучли ва "тўққизлик" томон аниқ зарба берди. Дарвозабон тўпни қайтарди!
|
20' |
|
Роналду ҳимоячининг оёқлари орасидан тўпни ўтказиб, Бенземани жарима майдончасига бошлади. Аммо Карим бундай узатмани кутмаганди
|
19' |
|
Симоне Дзадза сариқ карточка олди. Рамосни йиқитгани учун
|
18' |
|
Вууҳ! Хамеснинг узатмасидан кейин Роналду жарима майдончасининг ўнг томонида тўпни қабул қилди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Лайнсмен офсайда қайд этди, мухлислардан яна ҳуштаклар
|
15' |
|
ВУУУУУУУҲ! "Реал" жуда қулай имкониятга эга бўлди. Бензема майдон марказида рақибдан ўтиб кетди ва ажойиб қарши ҳужумга асос қолди. Роналду чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва нариги устун томон зарба берди. Хамес ўткир бурчак остида тўпни дарвоза томон бурди. Устун ёнига етиб келган ҳимоячи кўкраги билан тўпни қайтариб қолди
|
14' |
|
ВУУУУУУҲ! Мунир эл-Ҳаддодий "Реал" дарвозасини ишғол қилишига бир бахя қолди! Марсело қутқармоқда!
|
13' |
|
Вуууҳ! Роналду жарима майдончаси бурчагидан зарба берди. Тўп яқин устун ёнидан ўтиб кетди. Мухлислар Криштианунинг зарбасини ҳуштакбозлик билан қарши олишди
|
11' |
|
Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Дарвоза томон зарба берилди. Кучли бўлмаган зарбани Алвес эгаллаб олди
|
9' |
|
ГОООООООЛ! Орельяна, 2:0! Даҳшатли старт! Варан майдон марказида тўпни йўқотиб қўйди ва "Валенсия" қарши ҳужумда "Реал"ни жазолади!
|
7' |
|
Майдон эгалари бурчак тўпидан кейин ташкил этилган 2та ҳужумни бартараф этишларига тўғри келди
|
7' |
|
Тони Кроос жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Бурчак тўпи ишланди
|
4' |
|
ГОООООООЛ! Симоне Дзадза, 1:0! ЖУда чиройли гол! Чап қанотдан етказилган узатмани Дзадза меҳмонлар жарима майдончаси ичида қабул қилди ва 180 градусга айланганча зарба берди. Бурчакка кириб кетган тўпни Навас қайтара олмасди
|
2' |
|
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Дарвозага зарба берилмади
|
1' |
|
Ўйин старт олди! Бошладик!
|
' |
|
"Валенсия" ўз майдонида мадридликларни қабул қилмоқда. Ўйин бошланиш арафасида
|
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Бугун "Реал"нинг қолдирилган ўйинидан матнли онлайн трансляция олиб борамиз.
|
Ла-лига - 2016-17 / 16-тур / 22.02.2017 22:45 |
|
Валенсия
Симоне Дзадза (4)
Фабиан Орельяна (9) |
2
:
1
|
Реал Мадрид
Криштиану Роналду (44) |
|
Ла-лига - 2016-17 / 16-тур / 22.02.2017 22:45 |
|
Валенсия
Симоне Дзадза (4)
Фабиан Орельяна (9) |
2
:
1
|
Реал Мадрид
Криштиану Роналду (44) |
|
A PHP Error was encountered
Severity: Notice
Message: Undefined property: stdClass::$title_uz
Filename: site/match_center.php
Line Number: 354
«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятини Саудия Арабистонида якунламаслигини айтди.
Киритилди: 11:10, 17.03.2024. Ўқилди: 20807 марта. Фикрлар сони: 1 та.
“Манчестер Сити” директори Чемпионлар лигаси қуръа натижаларидан ғазабланди.
Киритилди: 17:32, 15.03.2024. Ўқилди: 11240 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Чемпионлар Лигаси чорак финалига қуръа ташлаш маросимида "Бавария", "Реал" ва "ПСЖ"дан қочишни афзал кўришини тан олди.
Киритилди: 13:16, 15.03.2024. Ўқилди: 10977 марта. Фикрлар сони: 3 та.
Жорий мавсум якунида бир қатор футболчилар "Реал"ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Todofichajes нашри хабар бермоқда.
Киритилди: 16:11, 17.03.2024. Ўқилди: 10598 марта. Фикрлар сони: 3 та.
"Манчестер Сити ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг агентлари яқинда "Барса" раҳбарияти билан учрашув ўтказган эди.
Киритилди: 12:11, 13.03.2024. Ўқилди: 9419 марта. Фикрлар сони: 7 та.
Айни дамга келиб футбол дунёсида энг кучли мураббийларидан бири бўлган Хосеп Гвардиола ўз эмоцияларини ўйи вақтида ҳам, ўйиндан кейин ҳам яширмайди ва ўз шогирдлари, ҳакамлар билан суҳбатлашишни хуш кўради. Шунингдек, у рақиб футболчилар билан тортишиб ҳам туради.
Киритилди: 08:00, 18.03.2024. Ўқилди: 8794 марта. Фикрлар сони: 9 та.
Ҳужумчи Родриго келаётган ёзда "Реал Мадрид"ни тарк этиши мумкин.
Киритилди: 17:30, 12.03.2024. Ўқилди: 8439 марта. Фикрлар сони: 10 та.
12 март, сешанба куни Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган яна иккита жавоб учрашуви бўлиб ўтди.
Киритилди: 04:58, 13.03.2024. Ўқилди: 7869 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роналдо Криштиану Роналду ва Лионель Месси ўртасида танлов қилди.
Киритилди: 05:23, 16.03.2024. Ўқилди: 7864 марта. Фикрлар сони: 12 та.
Европа чемпионлар лигасининг кейинги босқичи учун қуръа ташлаш маросими эртага — 15 март куни бўлиб ўтади.
Киритилди: 07:30, 14.03.2024. Ўқилди: 7249 марта. Фикрлар сони: 17 та.
Ҳаммаси келаётган ёзда Килиан Мбаппенинг "Реал" футболчисига айланишига қараб кетмоқда.
Киритилди: 17:43, 18.02.2024. Ўқилди: 23526 марта. Фикрлар сони: 25 та.
ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевга MLS чемпионатининг «Сент-Луис Сити» клуби қизиқиш билдирганди.
Киритилди: 19:01, 17.02.2024. Ўқилди: 22845 марта. Фикрлар сони: 16 та.
Бунгача "Палермо"да ўйнаган бразилиялик футболчи Игорь Коронадо Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клубидан ватанига қайтишга қарор қилди.
Киритилди: 09:35, 20.02.2024. Ўқилди: 19803 марта. Фикрлар сони: 4 та.
"Кальяри" бош мураббийи Клаудио Раньери "Салернитана"га қарши ўйин (4:2) ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 13:00, 10.03.2024. Ўқилди: 19743 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 13:42, 29.02.2024. Ўқилди: 19018 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Реал Мадрид" президенти Флорентино Перес "Манчестер Юнайтед"дан вингерни ўз жамоасига жалб қилмоқчи.
Киритилди: 16:36, 18.03.2024. Ўқилди: 6726 марта. Фикрлар сони: 18 та.
"Манчестер Сити" жорий мавсумда "Барселона"да ижара асосида ўйнаётган ўнг қанот ҳимоячиси Жоау Канселу борасида бир қарорга келди.
Киритилди: 16:28, 18.03.2024. Ўқилди: 3772 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Марокаш терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионатида сенсацион тарзда ярим финалгача етиб борган ҳолда бутун дунёни ўзи ҳақида гапиртиришга мажбур қилди.
Киритилди: 18:56, 18.03.2024. Ўқилди: 3330 марта. Фикрлар сони: 2 та.
"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес уч ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин. Бу ҳақда Diario Sport хабар бермоқда.
Киритилди: 05:17, 19.03.2024. Ўқилди: 2743 марта. Фикрлар сони: 5 та.
Англия Премьер-лигасининг расмий сайти "Ноттингем Форест"дан тўрт очко олиб қўйилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.
Киритилди: 20:42, 18.03.2024. Ўқилди: 2630 марта. Фикрлар сони: 2 та.
Аргентина чемпионатининг 11-туридан ўрин олган "Эстудиантес" ва "Бока Хуниорс" жамоалари ўртасидаги ўйинда кутилмаган вазият юзага келди.
Киритилди: 19:31, 18.03.2024. Ўқилди: 774 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Эрлинг Холанд яна бир дабдабали автомобиль соҳибига айланади.
Киритилди: 17:00, 17.03.2024. Ўқилди: 2208 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Барселона» клуби ва Бразилия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Дани Алвес вақтинчалик қамоқдан озод этилиши мумкин.
Киритилди: 16:53, 16.03.2024. Ўқилди: 3055 марта. Фикрлар сони: 3 та.
Муҳаммад Салоҳнинг термадаги собиқ жамоадоши Аҳмад Рефат майдонда юрак хуружига учради ва Миср чемпионати ўйинни даҳшатли воқеа сабаб тўхтатди.
Киритилди: 19:56, 12.03.2024. Ўқилди: 1627 марта. Фикрлар сони: 2 та.
Яқиндагина Суд қарори билан 4,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган Дани Алвес қамоқхонада ўз жонига қасд қилгани оқибати вафот этган.
Киритилди: 07:30, 10.03.2024. Ўқилди: 11522 марта. Фикрлар сони: 5 та.
Туркиянинг «Адана Демирспор» клуби ҳужумчиси Марио Балотелли ўз жамоадошларини қўрқитди.
Киритилди: 23:05, 06.03.2024. Ўқилди: 3240 марта. Фикрлар сони: 1 та.
Криштиану Роналдунинг қаллиғи Жоржина Родригес Париждаги модалар ҳафталигида модель сифатида иштирок этди.
Киритилди: 10:39, 02.03.2024. Ўқилди: 9031 марта. Фикрлар сони: 17 та.
Дунёнинг кўпгина давлатларида 9 февраль - Халқаро пицца куни сифатида байрам қилинди.
Киритилди: 06:25, 01.03.2024. Ўқилди: 1164 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Поль Погба 4 йилга дисквалификация қилинди.
Киритилди: 18:28, 29.02.2024. Ўқилди: 5181 марта. Фикрлар сони: 17 та.
Аргентиналик футболчи Лионель Месси турмуш ўртоғини туғилган куни билан табриклади.
Киритилди: 23:00, 27.02.2024. Ўқилди: 1672 марта. Фикрлар сони: 0 та.